Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:41

“Ҳоким ўртага тушиб қовунимни экспорт қилди, аммо икки йилдан буён пулдан дарак йўқ!”


Фермер ҳокимликнинг топшириғи билан 20 минг АҚШ долларига қовун экспорт қилган, аммо пулини ололмаган.
Фермер ҳокимликнинг топшириғи билан 20 минг АҚШ долларига қовун экспорт қилган, аммо пулини ололмаган.

Қашқадарё вилоят, Нишон туманидаги “Нодирбек серқуёш замини” фермер хўжалиги раҳбари Нодирбек Кабуловнинг арз қилишича, ҳокимиятнинг топшириғи билан у 2019 йилда 20 минг долларлик қовун экспорт қилган. Бироқ ҳокимлик топган экспортёрлар шу пайтгача қовуннинг пулини бермаган.

“Ҳоким ўртага тушиб қовунимни экспорт қилди, аммо икки йилдан буён пулдан дарак йўқ!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:51 0:00
Бевосита линк

“Туман, вилоят ҳокими топшириқ бериб, экспорт қиласизлар, счётларингга пул тушади, деганига биз берганмиз. Экспортёрларни ҳокимликнинг ўзи топиб берган. Ўша харажатлар эвазига электр энергиядан 96 миллион сўм қарздор бўлиб қолган эдим. Ўша пул тушганда эди, мен қарзимни тўлардим. Икки йилда у қарз пенья туғавериб 260 миллион сўм бўлди. 97 метр баландликка насос билан сув чиқарганман, трансформатор қўйганман, труба тортганман, яйлов ер эди. Парник қилганман, дарахт экканман, балиқчилик қилганман. Ҳар йили юзлаб одам ишлатаман”.

Фермернинг пахтазори.
Фермернинг пахтазори.

Нодирбек Кабуловнинг сўзларига кўра, фермерлар "эгасиз" бўлиб қолган:

“Пахта ва ғалла шартномасини ортиғи билан бажарганман. “Агар бажарган бўлсангиз, ўшанинг даромадидан нега қарзингизни тўламадингиз”, деган савол беришингиз мумкин. Тўлардим албатта, агар даромад кўрган бўлсам. Чунки, пахта ва буғдойга кетган харажат ўзини зўрға оқлайди. Уруғлик, минерал ўғит, ёқилғи нархи жуда қиммат, пахта ва буғдойнинг харид нархи эса жуда паст. Шундай қилиб қўйишганки, режани юз фоиз бажарсанг ҳам фойда ололмайсан. Фақат кун ўтади, холос”.

Фермер исссиқхоналар ҳам қурган.
Фермер исссиқхоналар ҳам қурган.

Фермер 2021 йилдан давлат пахта режаси бекор қилинган бўлса ҳам, ҳокимлар мажбуран шартнома қилдираётганини айтади:

“Иккита уйимни сотиб шу ерга сарфладим. Ўзим ҳозир далада яшайман. Шунча янги ер очдик, планларини бажардик, лекин 260 миллион сўм қарздор қилиб қўйди. Нега ҳоким ўртага тушиб экспорт қилган қовунимни пулини тўлаткизиб бермайдию, светдан қарзни сўрайди? Шуми адолат?”

Фермер етиштирган пиёз.
Фермер етиштирган пиёз.

Президент Мирзиёевнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кўпайтириш топшириқларидан кейин Ўзбекистонда ҳар бир фермер хўжалигига экспорт қилиш мажбурияти қўйилган.

Маҳаллий ҳокимлар экспорт қилинаётгани ҳақида юқорига ҳисобот бериш учун деҳқонларни тўғри келган хусусий экспортерларга биркитиб, товарни суғурта ҳам қилдирмасдан хорижга чиқариб юборишга ҳаракат қилмоқда.

Жумладан, ўтган йилнинг август ойида Қашқадарё вилоят, Касби туманида меҳнат қилаётган наманганлик деҳқонларнинг пишиб етилган қовунини ички бозорга чиқаришга туман ҳокими тақиқ қўйган эди.

2020 йилнинг 24-25 декабрида Фарғона туманлараро иқтисодий суди Қува туманидаги 100 га яқин боғдорчилик фермер хўжаликларининг ҳар бирига экспорт солиғи деб, бир неча юз миллион сўмлик жарима солган эди.


Қувалик фермерлар эса мева экспорт қилмаганини, маҳаллий раҳбарларнинг алдови қурбони бўлганини айтган эдилар.

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG