Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:45

“Сохта имзолар билан 18 киши ишлаб турган маиший комплексни бузиб ташлашди”


Андижон вилояти Пахтаобод туманининг Маданият қишлоғидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган тадбиркор, 72 яшар Одилжон Қурбоновнинг арз қилишича, унинг ташландиқ жойда қишлоқ аҳли учун қурган маиший хизмат кўрсатиш комплексини бошқа жойга кўчириб бериш шарти билан 2016 йилда бузишни бошлашган.

“Аввалги ҳокимнинг қарори билан қурилган эди. 2016 йилда бошқа жойга кўчириб берамиз деб буза бошлашди. Цехнинг ярмини бузишиб, шундайлигича қолиб кетди. 18 одам ишсиз қолди. Ҳозир ҳам ўша аҳволда турибди. Янги ҳоким тан олгиси келмаяпти. Қолганини ҳам бузамиз деяпти. Мен айтдим, аввал бузганларингни бошқа жойдан қуриб беринглар, кейин бузасизлар. Бу комплексда пахта, жун титиш цехлари, обжувоз, тегирмон, комбикорма чиқарадиган цех бор эди. гўёки ишчи гуруҳ келиб ўрганган экан, менинг номимдан сохта имзо қўйилиб далолатномалар тузилган экан. Мен бу гапларни яқинда эшитдим”, дейди Одилжон Қурбонов.

“Сохта имзолар билан 18 киши ишлаб турган маиший комплексни бузиб ташлашди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:00 0:00
Бевосита линк

-----------------------------------------------------------------------------------------------Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG