Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:16

"Зангиота  ҳокими суд қарори ижросига тўсқинлик қиляпти"(ВИДЕО)


"Қаюм Малик " МЧЖ бунёд қилган иссиқхона.
"Қаюм Малик " МЧЖ бунёд қилган иссиқхона.

Тошкент вилоят, Зангиота туманидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган ёш тадбиркор Бекзод Олимовнинг арз қилишича, уларнинг оилавий тадбиркорлигига туман ҳокими тўсқинлик қилмоқда.

"Қаюм Малика МЧЖ" иш бошқарувчиси Нодир Жўраевнинг президентга мурожаати.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:30 0:00

“Биз оилавий “Қаюм Малика МЧЖ” тузиб, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида иссиқхона қуриб, тадбиркорлик билан шуғулланардик. 2016 йилда бизнинг жойимиз бузилишга тушиб, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимликлари қўшма қарори асосида Зангиота туманидан 1,3 гектар ер ажратиб беришди.

Биз у ерга бориб қурилишни бошладик. Лекин яна икки одам бизнинг еримизда қурилиш қилишни бошлади. Бу ерга бизнинг қароримиз ва кадастр ҳужжатларимиз бўлишига қарамай туман ҳокими Абдуваҳоб Тамикаев уларга ҳам қарор чиқариб берибди. Кейин биз икки йил ҳокимият билан судлашдик. Кейин президентнинг ноқонуний қурилмаларни ҳужжатлаштириб бериш ҳақидаги бир марталик 461-қарори чиқди. Туман ҳокими бу қарордан фойдаланиб бизнинг жойимизга яна иккита одамга қарор чиқариб берди. У икки одам ҳам қурилиш қилишни бошлади ва улар тўртта бўлди. Биз уларга бу бизнинг қонуний жой десак, биз ҳоким билан келишганмиз бизга ҳужжат қилиб беради, дейишди”.

Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг " Қаюм Малик МЧЖ" фойдасига чиқарган ҳал қилув қарори.
Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг " Қаюм Малик МЧЖ" фойдасига чиқарган ҳал қилув қарори.

Бекзод Олимовнинг айтишича, шундан сўнг улар вилоят прокуратураси, ИИБ, ДХХга шикоятлар ёзган:

“Ҳеч ким бизнинг қонуний аризамизни ўрганишни хоҳламади. Кейин фуқаролик судига бердик. Барча судларда биз ютиб чиқдик. Улар Олий Судга чиқолмади, чунки ер уларникини тасдиқлайдиган ҳужжатлари йўқ эди. Энди, муаммо суднинг қарори бажарилмаётганида. Ҳеч кимнинг ҳокимга гапи ўтмас экан, суд ижросини ҳоким тан олмаяпти. Зангиота тумани прокурори умуман ишламайди, ҳокимнинг ғайриқонуний ҳаракатларига кўз юмиб келмоқда. Вилоят прокурорига борсам суднинг қарори борми, дейди. Ҳа, бор десам, бўпти ноқонуний қурилмаларни бузиб берамиз дейдию, лекин ижро йўқ. Беш йил давомида шу аҳвол. Ҳозиргина президент админстрациясига шикоят ташлаб келдим. Президентимиз тадбиркорларни қўллаб қувватланг, деган. Аммо булар президент айтган гапнинг тескарисини қилишмоқда”.

Озодликнинг Зангиота тумани ҳокими Абдуваҳоб Тамикаев билан боғланишга қилган ҳаракатлари натижа бермади.

"Қаюм Малик" МЧЖ ерига ноқонуний қурилаётган уйлар.
"Қаюм Малик" МЧЖ ерига ноқонуний қурилаётган уйлар.

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG