Ёши 73 га кирган одамнинг хизматдан кетиши, бир қарашда, ҳеч қандай воқеа эмас: кекса одамга дам бериш, уни пенсияга чиқариш мутлақо табиий амалдир. Бироқ Рустам Иноятовнинг МХХ раиси лавозимидан кетишини жамоатчилик фавқулодда воқеа сифатида қабул қилмоқда. Нега шундай? Бу ва бошқа саволларини OzodNazar АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммадга берди.
Ҳа, айтганча, Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбат ёзиб олинганидан сўнг Рустам Иноятовнинг президент маъмуриятига ишга ўтгани маълум бўлди.