Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:19

Путин пропагандаси Навальнийни ўзбекларга "олабўжи" қилиб кўрсатган


2017 йилда асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов ўзини коррупцияда айблаган Навальнийни туҳмат қилишда айблаб судга берганди - видео скришоти
2017 йилда асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов ўзини коррупцияда айблаган Навальнийни туҳмат қилишда айблаб судга берганди - видео скришоти

Ўзбекистонликлар Навальнийга нисбатан бетарафлаштирилган.

Бегоналаштирилган, меҳнат мигрантларимиз учун биратўла олабўжи қилиб кўрсатилган. Пропаганда уни Путиндан фарқи йўқ, миллатчи, доҳийликка даъвогар янги империячи ўлароқ тасвирларни ўзбекистонлик мияларга ҳам қуйишни уддалаган. Уни ўрганмаган, яхши билмаган мутлақ кўпчилик бунга ишонган. Ҳалиям ишонади. Афсуски, улар ҳозир ҳам жуда кўпчилик. Навальний ҳақида ўзбек тармоғидаги ҳар қандай ижобий фикр ҳатто дўстлар томонидан қораланади ва масхараланади.

Ўзга бир ўлчовлар бўлганида биз Навальний билан келажакдаги Гўзал Россия (Прекрасная Россия будушчего) ва Орзудаги Ўзбекистон ҳақида гаплашишимиз, баҳслашишимиз мумкин эди.

Аслида одамларни ҳам, мамлакатларни ҳам идеаллар ва қадриятлар бирлаштиради. Орзудаги Ўзбекистонда ва келажакдаги Гўзал Россияда Навальний бизнинг дўстимиз, шеригимиз ва тенг ҳамкоримиз бўлган бўларди, деган ишонч мени ҳеч қачон тарк этмаган.

Навальнийнинг ўлдирилиши олдиндан анонс қилинган ошкора қатл экани ҳақида ҳали кўп ёзилади. Ўзбекистонликлар, ўзбек ўқувчиси Навальний ҳақида буёғига кўпроқ билади. Бетарафлар камаяди.

Россия учун, унинг эртаси учун тўлдириб бўлмас улкан йўқотиш. Азамат Россия Навальнийдек Жасоратли фарзанди ўлдирилишини жимгина туриб ҳазм қилмоқда.

Хочга осилмаган сувда юролмайди, деган Муқаддас китоблар сюжетини кўп такрорлашади.

Навальний эълон қилган Эзгулик бетарафлар билан курашда ютқазди, Навальний нафақат ўз эътиқоди, россияликлар озодлиги учун ҳам ҳаёти билан товон тўлади. Инсон Навальний ўлди, лекин энди Ғоя Навальний яшашда давом этади.

Муқаддас китоблар ишораларига қиёс қилинса, Иблис билан асосий жанг ҳали олдинда.

Отабек Бакиров

Иқтисодчи блогер

Телеграмдаги Bakiroo каналидан олинди

Таҳририятдан: OzodTarmoq рукнидаги муаллифларнинг нуқтаи назари таҳририят нуқтаи назарини акс эттирмайди.

Форум

XS
SM
MD
LG