Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:47

Ўзбекистонда мутолаа цензураси ўрнатишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди


Ўзбекистон ҳукумати Ягона порталида 29 апрелга қадар муҳокамага қўйилган «Болалар соғлигига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қабул қилинса¸ ўзбек болалари фақат "миллий мафкурага мос" ижобий қаҳрамонлар ҳақидаги китобларни ўқишга мажбур бўлади.

Қонунлар муҳокамаси учун очилган ҳукумат Ягона порталида 14 апрель куни «Болалар соғлигига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ўзбекистон президентининг № ПП-2833 қарорига асосан ишлаб чиқилган бу лойиҳа муҳокамаси 29 апрелга қадар давом этади ва шундан сўнг Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати муҳокамасига қўйилади.

Жойий йилнинг 1 декабрига қадар кучга кириши кутилаëтган бу қонун лойиҳаси Ўзбекистонда нашр қилинадиган китобларнинг ўқувчи ëшига қараб ишоратланишини кўзда тутади. Қонун лойиҳасида «оилавий қадриятларни инкор этадиган, жинсий бузуқликни тарғиб қиладиган, шунингдек ота-оналар ва оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан ҳурматсиз муносабатни шакллантирадиган» нашрлардан болаларни ҳимоя қилиш тизими малакаланади.

"Мафкурага зид" китоблар қатағони

Қонун лойиҳасида ëзилишича¸ «шафқатсизлик, жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонлик, жиноят ёки жамиятга қарши бошқа хатти-ҳаракатлар тасвирланган ёки ифодаланган»¸ «куч ишлатилмаган ўлим, касаллик, ўз жонига қасд қилиш, бахтсиз ҳодиса, авария ёки фалокатлар ва (ёки) уларнинг оқибатлари шаклидаги» ва «эркак ва аёл ўртасидаги жинсий муносабатлар тасвирланган» ва бошқа «миллий мафкурага зид» китобларни болалар тарафидан мутоала қилиниши тақиқлаб қўйилади.

Бундай мазмундаги нашрлар қонун талаби ва экспертлар хулосасига кўра¸ «тақиқланган нашрлар реестрига киритилади».

Қонун қабул қилинганидан сўнг реестрга кирган китоблар мактаб дарсликларидан олиб ташланади. Агар бу нашрлар чет элдан олиб келинса божхона ходимлари тарафидан мусодара қилинади.

«Почта орқали посилка савдоси ёхуд буюртманома бериш (электрон савдо) учун электрон алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда тарқатилишига рухсат этилмайди.» дейилади қонун лойиҳасида.

"Зарарли китоб"ни аниқлайдиган ҳакам ким?

Жамоатчилик муҳокамаси жорий ҳафта тугайдиган мазкур лойиҳада нашрнинг «болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборот» эканлигини Республика идоралараро комиссияси белгилаши белгиланган.

Агар бу комиссия нашрни фақат "болалар ўқимасин" деб топган тақдирда¸ китоблар (нашрлар) ëш таснифига махсус рақам билан ишоратланади.

Қонун лойиҳасининг 19-моддасида ёш таснифи «етти ёшга тўлмаган болалар¸ етти ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган болалар ва ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлганлар учун» деб белгиланган.

Ижобий қаҳрамонлардангина иборат китоб ўқиш

Бу категориядаги болалар ўқийдиган китобларда қаҳрамон « сигарет чекмаслиги¸ ота-онаси ва катталарга гап қайтармаслиги¸ оила қадриятларини ҳурмат қилиши¸ муомала одобига зид бўлган» сўзларни ишлатмаслиги керак.

Шунингдек «ўз жонига қасд қилиш» «бахтсиз ҳодиса» ва «куч ишлатилмаган ўлим» ҳолатлари акс этган китоблар ҳам эскперт комиссияси хулосасига кўра 18 ëшга тўлмаган болалар учун тақиқланиши мумкин.

Лойиҳадаги бу қоидалар¸ қонунга айланган тақдирда¸ таълим муассасалари ва бошқа давлат идоралари учун мажбурийлик касб этади.

Психолог олим: Бу қонун лойиҳасига қаршиман!

Ўзбекистонлик ëзувчи ва психолог олим Маҳмуд Йўлдошев бу қонун лойиҳасини «фалокат» деб атади:

- Ҳозиргина мен бу қонун лойиҳасини танқид қилувчи изоҳни ҳукумат порталига жўнатдим. Бу таълим соҳаси ва жинсий тарбияни йўққа чиқарадиган¸ мулозимлар қуюшқонидаги мафкурани тиқиштирадиган фалокатли қонун лойиҳасидир. Амалда бу қонун мамлакатда цензура ўрнатади. Қонун лойиҳасини ëзганларга эътирозимни бир жумла билан ифода қиламан - Нега менинг болам тепадаги монтер истаган китобнигина ўқиши керак? Конституцияга кўра¸ Ўзбекистонда ягона мафкура йўқ. Бу қонун лойиҳаси конституциянинг ана шу бандига зид келади. Улар ўзларининг қўлбола мафкурасини тиқиштирмоқчи. Агар бола 18 ëшига қадар турфа маълумотларни олмас экан¸ у етук инсон бўлиб етишмайди. Мулозимларга савол - Сиз қандай қилиб болаларга жинсий тарбия бермоқчисиз? Агар бу ҳақда ëзиш ва ўқиш тақиқлаб қўйилса? Мулозимлар қандай қилиб бу қонунни амалга оширмоқчи? Уйимга келиб¸ кутубхонамани тафтиш қиладими? Бу қонун лойиҳаси Ўзбекистонда мутлақ цензура ўрнатишга қаратилган¸ дейди Маҳмуд Йўлдошев.

Маҳмуд Йўлдошев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:39 0:00
Бевосита линк

Суҳбатдошга кўра¸ бу қонун «мафкуравий чекловга риоя қилмаганларни жиноятчига чиқариш» учун мулозимлар қўлида қурол бўлиши мумкин ва бу жамият учун жиддй таҳдиддир.

2009 йили Тошкентда жинсий тарбия ҳақида китобча ëзган фаол Максим Попов ўз китобида «баҳаë сўзларни ишлатгани» учун етти йилга ҳукм қилинган эди.

Севги учун жон фидо қилганлар ҳақидаги китоблардан мосуво авлод етишади

Китоблари юз минглаб ададда нашр қилинган ва «эркак ва аëлнинг ишқий муносабатларини» очиқ тасвирлагани учун мулозимлар танқидига учраган ëзувчи Ҳабиб Темиров назарида бу қонун ишга тушса¸ адабиëт дарслигига кирган жуда кўп асарларни тақиқлашга тўғри келади:

- Мулозимлар ўзини тор қаричи билан ўлчаб, ëш авлодни эстетик саводсиз қилиб қўйиши мумкин. Ромео ва Жульетта ҳам, Лайли ва Мажнун ҳам севги учун ўз жонига қасд қилади. Бу кетишда "Анна Каренина"¸ "Ўткан кунлар" китоблари ҳам тақиққа учрайди¸ дейди ëзувчи.

Ҳабиб Темиров билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:21:16 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG