Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:38

Мирзиёев МХХ фаолиятини 37-йилдаги қатағонга қиёслади(ВИДЕО)


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 февраль куни Бухоро вилоятининг Пешкў туманида вилоят фаоллари билан бўлган учрашувда яна Миллий хавфсизлик хизматини танқид қилди.

Президентнинг айтишича, МХХнинг Бухоро вилоятидаги ходимлари ҳам жуда кўп адолатсизликка йўл қўйган, гуноҳсиз тадбиркорларни олиб бориб қамаган.

Президент сўзлари ёзилган аудиофайлни ўша мажлисда иштирок этган фаоллардан бири Озодликка тақдим қилди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:02 0:00
Бевосита линк

Шавкат Мирзиёевнинг мажлисда айтишича, ваколат доирасидан четга чиқиб кетган МХХ ходимларининг фаолияти Бухорода ҳам норозиликлар ошишига сабаб бўлган:

“Барча раҳбарлар хотиржамликка берилмасдан кўзини каттароқ очадиган вақт келди. Айниқса шу тўртта раҳбар, ҳозир бешинчиси ҳам қўшилган. Бизда битта ташкилот бор, миллий хавфсизлик деган жаноблар бор. Сизлар ҳаммаларинг биляпсизлар, қанақа ўзгаришлар Ўзбекистонда бўляпти. Битта давлатнинг идорасига шунча ваколат бериш, бу умуман давлатга бўлган қип-қизил хиёнатчилик. Шунинг учун Бухорода ҳам норозичилик. Менга келган хатлар (муаллифлари. -таҳр) жуда норози. Тадбиркорларни бошини еган ўша ташкилотлар ҳалиям бор”, дейди президент.

Мирзиёев МХХ фаолиятини 37-йилдаги қатағонга қиёслади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:44 0:00

Президентнинг айтишича, унинг қўлида МХХнинг Бухородаги жиноятлари ҳақида етарли далиллар бор:

“Бухородан менда жуда кўп манба бор. Тадбиркорларни айбсиз қамагани, қандай қийнагани, расмлари ҳам бор менда. Ўша ишни қилган терговчиларнинг ҳаммасининг фамилияси бор. Худо хоҳласа, соғ-саломат юрсак, вақт келади, телевизорда кўрасизлар. Уларни ҳам худди шу куйга солдираман. Нима учун, адолат бўлиши керак. Йигирма йил бўлса, йигирма йил қамалади”, дейди президент.

Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, МХХ дастидан жуда кўп тадбиркорлар Бухорони тарк қилишга мажбур бўлган:

“Битта салгина кўкарган одамни тагинг ким, отанг ким, онанг ким деб текширавериб ҳаммани ўлдирди, ҳамма ишбилармон Бухородан кўчиб кетди. Бошқа давлатларда, бошқа юртларда, бошқа шаҳарларда сарсон-саргардон бўлиб юрибди, бу ҳам ҳақиқат. Шунинг учун бу жанобларни ҳам жойига қўйиб, мана ўтирибди кўпи ерга қараб. Булар бундай мажлисларга келмас эди, булар гўёки ўзлари ўўўў каттакон эди. Буларни худди ота-онасидан қолган бир ваколати бордай, амир Олимхон ҳам туғилганда буларга бунча ваколат бермас эди”, дейди президент.

МХХга берилган чексиз ваколатни танқид қилган президент, тизим фаолиятини ўтган асрнинг 30-йилларидаги қатағонга солиштирди:

“Буларга ҳеч ким бундай ваколат бермаган, лекин ўзлари олди. Агар адолат керак бўлса, мана шу адолатни, албатта қонун устивор бўладими, жазо муқаррар бўладими, тартиб бундан ҳам қаттиқ бўлади, лекин адолатли бўлади. Битта погон кийган ноинсофларга бирорта давлатда ундай ваколат берилмайди. 37-йил ҳам бундай эмас. Шунинг учун ҳамма нарса жой-жойига, мен ҳозир айтмоқчи эмасман, уларнинг кўпи қонун олдида жавоб беришни бошлади. Булбулдай сайрайди, булбулчадек. Ҳали кирган йўқ улар, кўп фуқароларни киргизган жойига”, дейди президент.

Шавкат Мирзиёв МХХни “қутурган ит”га қиёслаб, улар “керак бўлса столбани ҳам қамашини” айтади:

“Мана бир-иккиталари умрбод қамоққа кетди, ҳамма погонини олиб ташладик. Буларни ҳам шундай қиламиз, нега десангиз энг ёмон иллатли ташкилот Сурхондарё билан Бухорода бўлиб, булар жуда қутурган эди. Кечирасизлар, қўполроқ бўлса ҳам. Ўтирибди, мана, шу ташкилотнинг раҳбарлари. Ҳеч ёққа бормайди булар энди, шундай ишлайдики, ўҳўў кўрасиз, ҳали. Бухорода бошлаяпмиз тозалашни, Бухорода бу ташкилот қутурган ит эди. Хоҳлаган одамни нима қилса, қиларди. Керак бўлса, столбани ҳам бориб қамарди. Адолат барибир ўрнатамиз, мана уч-тўрттасини жиловини ушлаб ичкарига киргизувдик, ўн кун бўлгани йўқ, ким топшириқ берган, нима қилган, Бухоро тўғрисида, булбулдай сайраяпти”, деди Шавкат Мирзиёев 16 февраль куни Бухоро вилоятининг Пешкў туманида вилоят фаоллари билан бўлган учрашувда.

Президент Каримовнинг ўзи 2010 йилнинг 17 декабрь куни Самарқандда қилган чиқишида¸ 2008-2010 йиллар орасида 1391 нафар мансабдор шахснинг коррупцияда айбланганини тилга олган эди. Улар аксариятининг МХХ томонидан ҳибсга олингани айтилади.

Президентнинг 19 январь куни Қизириқ тумани ҳокимлиги биносида Сурхондарë вилояти фаоллари билан ўтказган учрашувидаги нутқида Республика МХХ раисининг 3 муовини ва ўнлаб зобитлар ишдан олинганини айтган эди.

"Миллий хавфсизлик бизга керак¸ адолатли ҳалол пок одамлар керак бизга. Бизга ҳокимни ва бошқа давлат органларини орқасидан пойлайдиган хизмат керак эмас. Бўлди у замон тугади!! Қўлдан келмаса валломатини ҳам ишдан оламан. (Шу гапдан 11 кун ўтиб МХХ раиси Иноятов ишдан олинди.тахр) Мана шуни билинглар ҳаммаларинг. Давлат давлатчилигини қилади. Ҳамма ўз иши билан шуғуллансин. Уларга бундай ҳуқуқни берган бўлса олдинги раҳбарлар. Энди ундақа раҳбарлар йўқ. Погонни ким берган бу ноинсофларга? Халқ берган"¸ дея гапиради Мирзиëев 19 январь куни Қизириқ тумани ҳокимлиги биносида қилган чиқишида.

Президент МХХ раиси ишдан олинишидан 11 кун олдин унинг уч ўринбосари ва МХХнинг вилоятлардаги 11 нафар раҳбарини ҳам ишдан олинган эди.

XS
SM
MD
LG