Намойишни бостирганлар қилмиши нима бўлади?
Маълумки, Қорақалпоғистон ҳодисларини бостириш чоғида аҳоли орасидан ҳам қурбонлар берилган. Ҳодисаларни тергов қилиш бўйича тергов гуруҳи материалларида бу масала ҳам бор.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК талабларига кўра, ҳукумат кучларининг ҳодисаларни бартараф этишдаги ҳаракатларига нисбатан ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши лозим. Аммо шу пайтга қадар тергов гуруҳи томонидан ҳукумат кучларининг намойишлардаги хатти-ҳаракатларига нисбатан тергов ва суриштирув ишлари бораётганига оид хабарлар эълон қилинмади.
“Озодлик”нинг Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасидаги манбасига кўра, тегишли идорага ҳозирча ҳукумат кучларининг хатти-ҳаракатлари борасида қўзғатилган жиноят ишига доир маълумотлар келиб тушмаган.
“Балки жиноят ишлари кўрилиши чоғида Миллий гвардия, Ички ишлар ва ДХХ вакиларининг хатти-ҳаркатларига баҳо берилар. Аммо Қорақалпоғистон ҳодисалари бўйича тергов гуруҳи раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев бу ҳақда штаб маждисларида сўз очгани йўқ”, дейди “Озодлик” манбаси.
Судланувчилар кўрсатма бермоқда
Бугун Бухоро вилоят судида 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш давом эттирилиб, суд тергови бошланди. Судланувчилар уларга қўйилаётган айбловлар бўйича кўрсатма беришни бошлади.
Бухородаги суд: иккинчи кун. Жонли ёйин
Бухорода жорий йилнинг 1—2-июл кунлари Нукусда содир бўлган воқеалар бўйича жиноят иши бўйича очиқ суд жараёни давом этмоқда. Youtube порталида Gazeta.uz нашрининг жонли ёйини орқали суд маҳкамаси тафсилотларини кузатиб боринг.
Судланувчилардан айримлари айбловни тўлиқ тан олди
Нукус воқеалари юзасидан судланаётган 22 кишидан айримлари билдирилган айбловни тўлиқ, айримлари эса қисман тан олди. Бу ҳақда “Газета.uz” маълум қилди.
Суд 28 ноябрь куни Бухорода бошланган эди. Унга Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Ебулай Абибуллаев раислик қилмоқда. Жараён тўлиқ қорақалпоқ тилида бўлиб ўтмоқда.
.Хабарда айтилишича, судья ҳар бир судланувчидан айблов тушунарли ёки йўқлигини, қолаверса, ўз айбига иқрорлигини сўради.
Судланувчиларнинг жавоблари:
Даулетмурат Тажимуратов — қисман
Лолагул Қаллиханова — тўлиқ
Азамат Турданов — тўлиқ
Ахмет Сметуллаев — қисман
Даўлетмурат Джиемуратов — тўлиқ
Бахтияр Кадирбергенов — қисман
Байрам Сейтниязов — қисман
Аллабай Тоқимбетов — қисман
Қаҳарман Сейтимов — тўлиқ
Азамат Нуратдинов — тўлиқ
Сейдабулла Медетов — қисман
Нурлан Найипов — тўлиқ
Полат Шамшетов — тўлиқ
Разбек Бекмуратов — қисман
Султанбек Каипов — қисман
Бердах Генжебаев — тўлиқ
Саламат Калилаев — тўлиқ
Полат Нурниязов — тўлиқ
Саиипназар Калимов — тўлиқ
Нурлан Султамуратов — тўлиқ
Арислан Темирханов — тўлиқ
Амирбек Адилбеков — тўлиқ
Форум