Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:05

Россияда ишлаётган муҳожир: Ватанимдаги милиционерлар тинчлик бермаяпти


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Россияда меҳнат қилаётган 33 яшар Ойбек Юсупов Сурхондарё ички ишлар ва хавфсизлик хизмати ходимлари босимига учраётганини иддао қилди.

Юсуповнинг айтишича, хавфсизлик ходимлари уни “намоз ўқишга даъват қилганликда” ва “Сурияга жиҳодга одам ёллаганликда” айбламоқда.

Сурхондарё вилоят ИИБ Террорчилика қарши бошқармаси мулозими, Озодлик сўровига жавобан, Ойбек Юсупов қидирувда эмаслиги, шунчаки, унинг устидан тушган ариза бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш зарурати борлигини билдирди.

Сурхондарёнинг Ангор туманилик Ойбек Юсупов охирги пайтларда ўзи яшаб келган туман ва қўшни Қумқўрғоннинг Ички ишлар бўлимлари террорчиликка қарши бўлинмалари ходимлари босими остида қолганини айтиб берди.

Москва вилоятида меҳнат қилиб келаётган 33 яшар бу шахс Озодлик таҳририятига мурожаат қилиб, ўзига қўийлаётган айбловларнинг асоссиз эканини қонунан исботлагани, ҳозирда намоз ўқимаслигини айтганига қарамасдан махсус хизматлар назоратида қолаётганини билдирди.

Ойбек муаммолари 2010 йилда Россиядан қайтиб борганида бошланганини айтади:

- 2010 йилда Магадандан қайтиб борганимда, Миллий хавфсизлик ходимлари савол-жавобга чақиртирган. “Сен Ойбекмисан? Намоз ўқийсанми?”, деб икки кундан кейин яна чақиртирди. Паспортимни текширамиз деб, олиб қўйди. Кейин яна чақиртириб, иккита қоғоз кўрсатишди. Биттасида бизнинг посбон, иккинчиси бир аёл ариза берган экан мени устимдан. “Сен диний китоб тарқатар экансан!”, деди. Далилларни сўрасам, “Тўғриси, сени орқангдан одам қўйиб текширдик – сен унақа эмас экансан. президент Ислом Каримовга “кечирим хати” ёзиб берасан”, деб қўрқитгандан кейин, мен ёзиб берганман, деди Ойбек.

Унинг айтишича, президентдан “кечирим” сўраганидан кейин унга паспорти қайтариб берилган, аммо бир йил назорат остида юрган.

Кейинчалик Москвага ишлагани келган Ойбек Юсупов бошқа ҳамқишлоқлари билан С. исмли қумқурғонлик аёл ижарага берган квартирада яшашган. Ў Ўзбекистонга қайтиб борганида шу аёлнинг унинг устидан ёзган аризаси борлигини милицияга чақиртириб унга айтишган:

- Бу аёл Миллий хавфсизликками, Ички ишларгами алоқаси бор экан. Ҳамма бундан қўрқарди. Менга 3 ойдан кейин ариза берибди: мен буларни динга даъват қилган эканман, Сурияга жалб қилган эканман. Буни менга Ангор туманининг Терроризмга қарши кураш бўлими ходими Умид А. ўқиб берган. Мен қидирувда эканимни текшириб кўрсам, қидирувда эмас эканман.

Ойбек ҳозирги кунда ички ишлар ходимлари унга келишини талаб қилиб, босимни кучайтирганини айтиб, деди:

- Ички ишлардан “Келиб кетмасанг бўлмайди!”, деяпти. Менга эса чақирув қоғози келмаса мен ишимни йўқотишни хоҳламайман, бормайман, дедим. Улар оғзаки Ўзбекистонга келиб кетишимни истаяпти. Мен эса мени тинч қўйишларини хоҳлайман. Менга қилган туҳмати устидан порталга ва Бош прокуратурага ёздим – “Асоссиз айбловлар!”, деган қоғоз келди менга, туҳмат экани исботланган.

Сурхондарё вилоят прокуратурасидан Ойбекка келган жавоб хати
Сурхондарё вилоят прокуратурасидан Ойбекка келган жавоб хати

​Суҳбатдош милиция ходимларининг тарқатган турли гап-сўзлари туфайли маҳаллада унинг яқинларига ҳам босим бўлаётгани, унинг уйига ҳатто “Болангизни бу ишлардан қайтариш керак!” деб маҳалла оқсоқоллари делегацияси келиб кетганини эслади.

Ҳозирда Москвада электриклик қилаётган Ойбек Ўзбекистон хавфсизлик хизмати ва ҳукумати раҳбариятидан унинг ишига аралашиш ва ноҳақликларни бартараф қилишга кўмаклашишни сўради.

Озодлик сурхондарёлик Ойбек Юсупов ишини олиб бораётган хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳам боғланиб, вазиятни ичкаридан ўрганиб кўришга уринди.

Исмини очиқламасликни сўраган Терроризмга қарши кураш ходими Ойбекнинг қидирувда эмаслигини тасдиқлаб, унинг иши устидан тушган шикоят аризаларига боғлиқ, деди:

- Бу болага нисбатан ҳеч қандай қораловчи маълумотлар йўқ – ўзига ҳам айтдим. “Ўзинг келиб ҳал қил”, дедим. Россияда яшаганида бир аёл бунинг устидан ёзган, ўзи у аёл устидан ёзган. Унга келаётган таҳдидлар эса бўлиши мумкин эмас гаплар. Нимадан қўрқади – биз ёзиб ҳам берганмиз расмий хат.

Маълум бўлишича, бундан бир неча йил муқаддам, олдинги президент даврида бўлган босимлар пайтида Ойбек Юсупов иши билан Францияда қочқинликда яшаб келаётган ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева ҳам шуғулланган.

Янги президент даврида сиёсий вазият анча юмшаганини эътироф қилган ҳуқуқ фаоли, шунга қарамасдан республиканинг айрим хавфсизлик хизмати ходимлари эскича ишлашни давом этаётганини Озодлик билан суҳбатда гапирди:

- Ойбекнинг тақдири Ўзбекистонда ўзини ҳимоя қилгани ва эркин фикрини айта олгани учун босимга учраб, маъмурий жазоларга тортиладиган юзлар-мингларнинг бири! Ойбекнинг оиласига босимлар қилинган, онаси аҳволи оғирлашиб қолган, яқинларига босим қитинган. Ойбекка телефон қилиб, “Сен Сурияга террорчи олиб боргансан!”, деса, иккинчиси қўнғироқ қилиб “Сен одам савдоси билан шуғулланар экансан!”, деяпти. Ваҳоланки, унинг айби йўқ! Бу ҳаракатлар президент буйруқларининг саботажи, маҳаллий ҳокимиятдаги коррупция илдиз отиб кетганидан, ўзгартиришлар истамасликдан даракдир, деди ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева.

М.Тожибоева: Махсус хизматлар президент қарорларини саботаж қилмоқда!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:37 0:00
Бевосита линк

Бундан бир ҳафта олдин, 19 декабрь куни Тошкентдаги Халқаро пресс-клубда журналистлар саволларига жавоб берган Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев диний экстремистликда гумонланганлар қайд этиладиган “қора рўйхат” бекор қилингани тўғрисида маълум қилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев 8 декабрь куни Конституция қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган маърузасида диний экстремистик гуруҳларга алоқадор кўрилган 20 мингдан зиёд ўзбек ватандоши назоратдан чиқарилганини маълум қилганди.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG