Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:36

Сурхондарёда 200 кончи 2 кун иш ташлади, Тошкентдан комиссия келди


Шарғун шаҳридаги кўмир кони ишчилари норозилиги
Шарғун шаҳридаги кўмир кони ишчилари норозилиги

Сурхондарё вилоят, Сариосиё туманидаги Шарғун кўмир конининг қарийб 200 нафар ишчиси 14-15 август кунлари иш ташлаб, норозилик билдирган.

Бу хабар Озодликка 22 август куни келди.

Ишчиларнинг айтишича, улар "иш ҳақининг ниҳоятда озлиги, корхона раҳбарларининг ғайриқонуний ишлари, давлат мулкларининг талон-торож қилинаётганига" норозилик билдирган.

15 август куни Тошкентдан етиб келган “Ўзбеккўмир” АЖ ва “Ўзбекистон темир йўллари"нинг махсус комиссияси бир ҳафталик текширувдан сўнг, кончиларга кўра, муаммоларнинг бирортасини ҳам ҳал қилмасдан қайтиб кетган.

"Шарғункўмир"​ АЖ директори ишчиларнинг "норозилигига асос йўқ"лигини айтар экан, Тошкентдан келган комиссия ҳам шундай хулоса билан кетганини билдирди.

Шарғун кўмир конининг қарийб икки юз нафар ишчиси 14 август куни эрталабдан иш жойларини ташлаб, конга кириш яқинидаги майдонда йиғилган.

Шарғун кўмир кони ишчилари норозилиги
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:50 0:00

Ўша куни иш ташлаш қилган ишчилар ҳокимият тазйиғидан қўрқиб, исми сир қолишини илтимос қилди.

Норозиликнинг биринчи куни

Акция иштирокчиларидан бирининг айтишича, ишчилар “пичоқ бориб суякка етганидан” сўнг, иш ташлашга мажбур бўлган:

“14 август куни иш жойимизга бордик, кийиндик, лекин иш жойимизга чиқмадик. Ҳамма кўчага чиқиб раҳбарият келишини талаб қилди. Директор Анвар Очилдиев келди. У билан жанжал бўлиб, келишолмадик. Кейин ички ишлардан ўнтача ходим келди. Туман ҳокими келди. Улар кечқурун раҳбарларни ишдан олиш масаласини кўрамиз, муаммоларни ҳал қиламиз, деб ваъда беришди. Шунга келишдик. Соат бирларда ҳамма уйига кетди, иш бўлмади”.

Шарғун кўмир кони ишчилари норозилиги
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:07 0:00

Ишчининг айтишича, ўша куни кечқурун “Шарғункўмир” идорасида ишчилар билан учрашув бўлган:

“Йиғилишни туман ҳокими олиб борди. Энди, унинг гапи бошқача чиқди. Ишчилар қолиб, фақат раҳбарларнинг болаларини лагерга жўнатган, кефир пулини еб юборган профсоюз раисини ҳоким ишдан олиб ташлади. Бўлди, бошқа раҳбарлар масаласи кўрилмади. Ишчилар бундан яна норози бўлди”.

Раҳбарлар масаласи кўрилмаганидан норози бўлган ишчилар шундан сўнг, Шарғун шаҳрини ободонлаштириш масалаларини ўргангани келган президент маслаҳатчиси Алишер Усмоновнинг олдига боришган:

“Соат кечқурун 9 бўлган эди. Юзлаб одам кўчама-кўча Алишер Усмонов олдига келдик. У кишига вазиятни тушунтирдик. Алишер Усмонов эртага раҳбарларни ишдан бўшаттираман, деб ваъда берди. Кейин тарқалдик. Лекин амалда эртаси куни ҳам ҳеч қандай ўзгариш бўлмади”

Иш ташлаш ва норозилик
Иш ташлаш ва норозилик

Норозиликнинг иккинчи куни

Ҳамкасбининг гапини давом эттирган бошқа кончининг Озодликка айтишича, 15 август куни ишчилар яна кон олдида йиғилган:

“Биз раҳбарларнинг ишдан олинишини, маошларимиз оширилишини, давлат мулкини талон-торож қилганлар жавобгарликка тортилишини яна талаб қилдик. Лекин ҳеч ким келмади. Яна юзга яқин одам пастга, 20 километр масофадаги идорамизга бордик. Борсак Тошкентдан “Ўзбеккўмир” ва “Ўзбекистон темир йўллари”дан кечаги иш ташлашни эшитиб махсус комиссия келган экан. Биз комиссияга барча далилларни тақдим этдик. 7 тонна солярка ўғирлаб сотилгани, корхонамизга тегишли бино ярим кечаси бузилиб, материалларини раҳбарлар уйларига олиб кетганини видео ва суратлар билан тақдим этдик. Биласизми комиссия нима деди? Энди, ҳаммаларинг бир жойнинг одамларисизлар, бунақа жанжалдан фойда йўқ, деди. Бу комиссиядан бошқа нима кутиш мумкин?”

Муаммолар

Шарғун кўмир конида йиғилиб қолган муаммолар ҳақида Озодлик билан суҳбатлашган ишчилар шундай фикр билдирди:

Кончи: “Биз минг метр чуқурликдан кўмир қазиймиз. Ҳар сафар конга тушганимда ўлимни бўйнимга олиб кираман. Шу қора меҳнатимизга бир миллион сўм ойлик беради. Бугунги нархда бу нима бўлади? Шахтёрнинг қадри қолмаган”;

Участка бошлиғи: Бизда ишчиларнинг разряди бор. Ўшанга қараб ҳақ берилади. Масалан, 1-разряд ишчининг ойлиги 630 минг сўм! Энг баланд, 5-разрядли ишчининг ойлик иш ҳақи 958 минг сўм! Тасаввур қиляпсизми, бир миллион ҳам эмас! Лекин ҳамма 5-разрядли ҳам эмас-да!;

Қурилиш участкаси ишчиси: “Раҳбарларнинг ноқонуний ишларини ҳокимга ҳам, комиссияга ҳам диск шаклида етказдик. Барча ташкилотларга шикоят хатлари ёзганмиз. Ҳеч қандай натижа йўқ. Шарғун кўмир кони “Ўзбекистон темир йўллари”га ўтганидан сўнг, расвоси чиқиб кетди. Баъзан шанба-якшанба ҳам ишлатади.”

Директор: Ҳаммаси яхши, "ёзувчи"лар низо чиқаряпти

"Шарғункўмир" акциядорлик жамияти директори Анвар Очилдиев Озодлик билан суҳбатда кончиларнинг иш ташлаганини тасдиқлар экан, бунга корхонадаги айрим “ёзувчилар”ни сабаб қилди:

- Бизда бир-иккита “ёзувчи” болалар борда. Улар юртимизда бўлаётган ўзгаришларни бошқача талқин қиляпти. Ҳамма ишчилар билан ўша куни гаплашдик, тўғри тушунтирдик, ҳаммаси ўз иш жойига тарқалиб кетди. Иш ҳақининг озлиги масаласига келсак, Меҳнат вазирлигининг тариф сеткасига қараб иш ҳақи белгиланган, мен ундан ошириб иш ҳақи беролмайманку/! Кейин, ишлаб чиқарилган маҳсулотга қараб иш ҳақи берилади. Масалан, бир ойлик план тўрт минг тонна бўлса, олти ойдан буён 800, 700, 600 тонна кўмир қазсак, қандай ойликни ошириш мумкин, Тошкентдан келган комиссия ана шу масаларни ўрганиб чиқиб, норозилик билдирган ишчиларнинг даъволарида асос йўқ, деган хулосага келди. Бугун уларни кузатиб қўйдим.

Президент Мирзиёев "Ўзбеккўмир" ва "Шарғункўмир" акциядорлик жамиятларини (АЖ) "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга ўтказиш тўғрисидаги қарорни 2018 йилнинг 8 ноябрь куни имзолаган эди.

XS
SM
MD
LG