Линклар

Шошилинч хабар
11 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:43

SpaceX ютуғини россиялик расмийлар аламзадалик билан қаршилади


Америкалик астронавтлар Даг Херли ва Роберт Бенкен SpaceX ширкатининг Crew Dragon фазовий кемасида тарихий парвозга ҳозирлик кўрмоқда.
Америкалик астронавтлар Даг Херли ва Роберт Бенкен SpaceX ширкатининг Crew Dragon фазовий кемасида тарихий парвозга ҳозирлик кўрмоқда.

30 май куни икки NASA астронавти тарихда илк бор хусусий компания кемаси бортида фазога парвоз қилгани жаҳон бўйлаб нишонланди.

АҚШнинг фазо соҳасидаги анъанавий рақиби Россияда эса расмийлар ва Кремль тарафдорлари қарийб ўн йилда илк маротаба Америка тупроғидан америкалик астронавтлар Халқаро фазо станциясига (ХФС) парвоз қилганини заҳархандалик ва истеҳзо билан қаршилади.

31 май куни «Роскосмос» матбуот котиби Владимир Устименко Твиттерда «Crew Dragon» кемаси муваффақиятли парвоз қилиши ортидан юзага келган жазавани англаш мушкул. Содир бўлган нарса анча олдин содир бўлиши керак эди. Эндиликда нафақат россияликлар, балки америкаликлар ҳам ХФСга учмоқда. Нимаям дердим, ажойиб!» деб ёзди.

Сенатор Алексей Пушков эса, ўз Telegram каналида «Халқаро фазо станциясига парвоз қилишди, Марсга эмас», деб ёзди.

Устименко ва Пушков каби, миллиардер тадбиркор Илон Маск асос солган SpaceX ширкати муваффақиятига қойил қолмаган россияликлар кўп бўлди.

Шундай бўлса-да, таҳлилчилар Россия коинотга парвозлар бўйича қарийб 10 йил давом этган монополиясидан ва мўмай даромад манбасидан айрилиб қолганини айтишмоқда.

Айрим шарҳловчилар бу ҳолат Россияни оқсоқлаётган фазо саноатини ислоҳ қилишга ундашини айтишмоқда.

2014 йилда Россия Қримни аннексия қилиб олиб, Украина шарқида россияпараст айирмачиларни дастаклай бошлагани учун Ғарб давлатлари Москвага қарши санкция жорий қилиши ортидан «Роскосмос» директори Дмитирий Рогозин Ғарб ўзи қазиган чоҳга ўзи тушади деган эди.

Шунингдек, Рогозин Twitterда истеҳзо билан «Фазо саноатимизга қарши санкцияларни таҳлил қилгач, АҚШга ўз астронавтларини Халқаро фазо станциясига батут орқали юборишни тавсия қиламан», деб ёзганди.

SpaceX асосчиси Маск муваффақиятли парвоз ортидан NASA директори Жеймс Брайденстайн иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида «Батут иш берди», дея ҳазиллашди.

Маскнинг истеҳзоли ҳазили кремлпараст телебошловчи Владимир Соловёв эътиборини қаратди. Соловёв ўз Telegram каналида «Батут иш берди. “Роскосмос” қандай жавоб қайтаради? Тўп энди биз томонда. Шошилиш шарт эмас. Маск ўз жавобини бир неча йил давомида тайёрлади», деб ёзди.

Соловёв, шунингдек, Nevrotik Telegram канали хабарини бўлишди. Nevrotik маъмури «Узоқ пайтга чўзилган ичувчилик танаффусидан кейин, 2-сонли фазо гиганти қайтди. Буни яхши янгилик деб қабул қилиш керак: акс ҳолда биз уларни соғиниб қолардик ва ишончли рақиб ва ҳамкорсиз қолардик», деб ёзди.

1 июнь куни эса блоггер Максим Кононенко Россия фазо соҳасидаги бошқа соҳаларда ҳам фахрланса арзийдиган натижа кўрсатаётганини таъкидлади. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясига қарши дорини маъқуллаганини назарда тутиб, «биз вирусга қарши самарали (бу муҳим) дори ишлаб чиқарадиган саноқли давлатлар қаторидамиз», деб ёзди блоггер.

Кононенко «фазога парвоз қилиш, табиийки, даҳшат, аммо бу 50 йил олдин модада эди», деб ёзди. Унинг сўзларига кўра, коронавирус давоси эса «айни дамда» жуда керакдир.

XS
SM
MD
LG