Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:41

Ўзбекистонда кўчмас мулкини ишлатмаган тадбиркор жаримага тортиладиган бўлди


Ўзбкистонда эндиликда кўчмас мулкдан фойдаланмаётган тадбиркор уни ишлатиши шарт акс ҳолда сотиши лозим бўлади. Президент қарорига кўра, шунингдек, бундан буён кўчмас мулкини ишлатмаган тадбиркор солиққа тортилади.

Хоразмлик тадбиркор йигитнинг Озодлик билан суҳбатда айтишича, президентнинг ишлаб чиқариш объектлари билан боғлиқ янги қароридан сўнг 5 йил аввал сотиб олган биносидан айрилиш хавфига дуч келган:

“Мен ўша пайтда пулим бўлгани учун шаҳардаги кичик бир бинони сотиб олгандим. Лекин кейин бизнесим унча бўлмагани учун бино ишлатилмай турибди. Икки кун аввал ҳокимиятдан келиб, ишлатмасанг сот, бўлмаса жарима тўлайсан дейишди. Сотаман десам, жуда арзон нархга кетади. Эрта-индин бизнесим юришиб кетса, ишлатарман шу бинони ҳам деб ўйлагандим. Энди ҳаммаси чиппакка чиқди”, дейди хоразмлик тадбиркор.

Президент Мирзиёевнинг жорий йил 23 февралдаги “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори" нафақат хоразмлик тадбиркор йигит балки ўз объектларидан фойдаланмаётган бошқа тадбиркорларни ҳам хавотирга қўйиши мумкин.

Президент қарорига кўра, қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари сони анчагина. Бироқ қарорда бу борада бирор рақам келтирилмаган ва ҳокимликлар зиммасига текширув ўтказиб, шу каби объектлар рўйхатини тузиш топширилган.

Сирдарё вилоят ҳокимлигида ишловчи ходимнинг айтишича, президентнинг мазкур қарори бўйича махсус гурух тузилиб, иш бошлаган:

“Вилоятимизда ишлатилмай турган ишлаб чиқариш объектлари сонини аниқлаяпмиз. Кўпчилик эплай олмаса ҳам бу объектларни ушлаб турибди. Президентнинг янги қароридан сўнг қўлидан иш келадиган тадбиркор бу бинолардан унумли фойдаланиши мумкин”, дейди ҳокимлик ходими.

Унинг айтишича, президент қарорини бажариш учун 3 босқичлик схема ишлаб чиқилган:

“Аввало қурилиши тугалланмаган ва ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган объектлар рўйхатини тузамиз. Иккинчи босқичда тадбиркорлар учун инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилади. Ушбу лойиҳаларни амалга ошира олмаган тадбиркорлар учинчи босқичда солиққа тортилади”, дейди ҳокимлик ходими.

Президент қарорига кўра, бино ва иншоотларида инвестиция лойиҳаси амалга оширмаган тадбиркорга, ҳар йили мулк ва ер солиғи 2 каррадан 6 бараваргача оширилади.

Бу тартиб солиқ имтиёзларига эга тадбиркорларга нисбатан ҳам қўлланилади.

Шунингдек, фойдаланилмаётган ҳамда мақсадга номувофиқ фойдаланилаётган ер участкалари олиб қўйилиб, бўшаётган ер участкалари захира ерлари тоифасига ўтказилади.

Мазкур талаблар умумий майдони 2 минг квадрат метрдан кам бўлган ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари эгаларига ҳамда қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини сотиб олганига 12 ой тўлмаган мулкдорларга нисбатан қўлланилмайди.

Мамлакатдаги тижорат банклари зиммасига мазкур қарор бўйичақурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари бор тадбиркорларга5 йил муддатгаимтиёзли кредитларбериш юклатилган.

XS
SM
MD
LG