Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:59

Тошкентдаги масжид имоми мансабдорларга ер ва дўкон ажратишни сўраб чиқди


Шермурод Тоғай
Шермурод Тоғай

Ижтимоий тармоқларда зиддиятли чиқишлари билан танилган тошкентлик имом Шермурод Тоғай мансабдор шахсларга “махсус дўкон, тижорат олиб борадиган жойлар” ажратишни таклиф қилди. Шермурод Тоғай Озодлик билан суҳбатда дунёвий ва диний амалдорларнинг моддий жиҳатдан яхши таъминланиши порахўрлик ва давлат мулки ўмарилишининг олдини олиши мумкинлигини айтди.

Тошкентдаги “Тинчлик” жомеъ масжиди имом-хатиби Шермурод Тоғайнинг 11 декабрь куни Facebook саҳифасига қўйган навбатдаги таклифи яна баҳс уйғотмай қолмади.

Мансабдор шахслар пора олмасликлари, давлат мулкларини ўмармасликлари учун уларга махсус дўкон, тижорат ишларини олиб борадиган жойлар ажратилиши керак. Улар бола-чақамни қандай боқар эканман, деган ташвишдан мутлақо холи бўлишлари керак. Уларга одамлар ҳавас қилишлари ва албатта катта эҳтиром кўрсатишлари шарт,” деб ёзди ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги билан танилган имом.

Шермурод Тоғай: Мансабдорларимиздан фахрланайлик
Шермурод Тоғай: Мансабдорларимиздан фахрланайлик

"Инсон бор - нафс бор"

Озодлик билан суҳбатда Шермурод Тоғай амалдорларни моддий жиҳатдан таъминлаш заруратини қуйидагича изоҳлади:

- Совет даври бизга етиб келгунга қадар бизда вақф ерлари бўлар эди. Саройда ва бошқа жойларда ишлайдиганларга махсус ажратилган ерлар бўлган. Айниқса, ҳозир мен ишлаётган "Дўмбрабод" мавзесида айнан худди шунақа шоҳ саройининг котибиятига ажратилган ерлар бўлган. "Қозировот" эса қозиларга ва бошқаларга ажратилган вақф ерлари бўлган. Вақф ерларини беришдан кўзланган мақсад - ўша инсонлар давлат мулкига тажовуз қилмасин, қўлларини порага очмасин. Энди, албатта, инсон бор - нафс бор, деди Шермурод Тоғай.

Шермурод Тоғай: Илм аҳли ва имомларга вақф ерлари берилиши керак
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:46 0:00
Бевосита линк

28 ноябрда Шермурод Тоғай ҳизбчи ва ишидчиларга ўлим жазоси сўраб чиққанди.

Имомнинг бундай ташаббуси ҳам ижтимоий тармоқларда эҳтиросли баҳсларга сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG