Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:47

Афғонистон: Толибон аёлларнинг таълим олишини чеклашда давом этмоқда


Кобул университети аёл ўқитувчилар ва толибалар учун ёпиқ. Бу тақиқ барча учун “чинакам исломий муҳит” таъминланмагунига қадар давом этади. Бу ҳақда университетнинг янги раҳбари Муҳаммад Ашраф Ғайрат билдирди.

Толибон ҳукумати 17 сентябрь куни ўрта мактаблар фаолиятини қайта йўлга қўйишини айтган, бироқ мактаблар фақат эркак ўқитувчилар ва ўғил болаларга учун очилгани амалда қизларнинг ўрта таълимдан маҳрум этилганини англатади.

Толибон бундан олдинги иқтидори даврида хотин-қизларнинг таълим олишини буткул тақиқлаганди.

Афғонистонлик журналист Исмат Камолга кўра, қарийб икки ойдан буён олийгоҳ ва мактабларда ўқиётган қизлар уйда ўтирибди:

- Қизларнинг ўқишга бормаётгани фақат Кобул университетида кузатилмаяпти. Бу бутун мамлакатга тегишли ҳолат. Толиблар Афғонистонни ишғол этиши билан университетларда ишлаётган аёл ўқитувчилар ва қиз талабаларни дарсга бормасликка чақирди. Улар уйларида қолсин, “сизнинг дарсларга қандай қатнашишингиз борасида махсус амаллар қиламиз, кейин ўқишни давом эттирасизлар” дейилди. Ҳозир Кобул университетларида ҳам, вилоятлардаги университетларда ҳам қизлар умуман ўқимаяпти.

Исмат Камолнинг айтишича, Толибон ҳукуматга келгач, мактабларнинг катта синфларида ҳам қизларнинг ўқиши тақиқланган:

- Мактабларда фақат 6-синфгача бўлган қизларга ўқишга рухсат этилган. Ундан катта синфлардаги қизлар мактабга бормаяпти. Бизда лицей даври 12-синфгача. Тақрибан икки ойдан бери олийгоҳлардаги талаба қизлар ҳам, мактаблардаги ўқувчи қизлар умуман ўқимаяпти. Улар учун онлайн ўқиш ҳам йўқ.

Исмат Камол билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:47 0:00
Бевосита линк

Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, 15 августда Кобулда ҳокимиятни босиб олган Толибон аёлларга нисбатан 1996–2001 йиллардаги бошқарув даврида қўллаган зулм сиёсатини тадбиқ этмоқда.

Толибларнинг янги режими қизларнинг таълим олишини чеклашга, кўплаб аёлларни меҳнат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга улгурди, аёллар масалалари вазирлигини тугатди ва барча аёлларнинг юрагига даҳшат солувчи ахлоқ полициясини тиклади.

Афғонистонда ўз ҳокимиятини ўрнатганидан сўнг Толибон афғонларни ва халқаро ҳамжамиятни ўзгарганига ишонтириш учун бирмунча мўътадил режим имижини яратишга тиришди.

Толиблар Кобулдаги биринчи матбуот анжуманида ўзларининг фундаментал талқинидаги ислом шариати доирасида аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ваъда беришди.

Бироқ ўтган кунлар давомида Толибоннинг қарашлари ўзгаргани белгилари сезилмади. Уларнинг хатти-ҳаракатлари ҳануз дастлаб берган ваъдаларига уйғун эмас.

Толибон ҳозирча аёлларга, уларнинг хавфсизлиги учун мумкин қадар уйда қолишни маслаҳат бермоқда. Шунингдек, собиқ давлат идораларининг ўн минглаб ходималарига иш жойларига қайтмаслик ҳақида буйруқ берилган.

XS
SM
MD
LG