Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:00

Украина собиқ бош вазири: "Замонамиз Ҳитлери мактаб, боғча ва касалхоналарни бомбаламоқда"


Тел-Авивдаги Россия элчихонаси олдидаги намойиш. 5 март, 2022.
Тел-Авивдаги Россия элчихонаси олдидаги намойиш. 5 март, 2022.

Россия “махсус амалиёт” номи билан Украинада чинакам уруш бошлаганига 12 кун бўлди. Рус ҳарбийлари шаҳар ва қишлоқлар, фуқаровий инфратузилмага қарата ўт очишмоқда, қамалда қолган шаҳарлар аҳолиси оташкесим тартиби бузилиши туфайли гуманитар йўлаклар орқали чиқиб кета олмаяпти.

Шунча далилларга қарамай Россия расмий шахслари фақат ҳарбий объектлар нишонга олинаётганини иддао қилиб, Украина Қуролли кучларини ўз ҳудудини ўққа тутишда айбламоқда.

Украинанинг собиқ бош вазири ва собиқ ташқи ишлар вазири Арсений Яценюк “Настояшчее время” телеканали билан суҳбатда Украинада юз бераётган воқеалар, Москва ҳамда Киев ўртасидаги музокаралар ҳақида сўзлаб берди.

– Сиз Украинадамисиз ёки чет элдами?

– Украинадаман. Хорижга чиқиб кетиш ниятим йўқ.

– Айни пайтда Украинанинг иттифоқчилари томонидан дастакланаётганини қандай баҳолайсиз?

– Мен биринчи галда Украина ва ҳар бир украиналик, Украина Қуролли кучлари, Қуролли кучларга кўмаклашаётган украинлар мардона кураш олиб боришаётганини таъкидламоқчи эдим.

Украинанинг собиқ бош вазири Арсений Яценюк
Украинанинг собиқ бош вазири Арсений Яценюк

Ғрбнинг кўмагига келсак, ишончим комилки, нацист жиноятчи Путин Ғарбнинг бу қадар жипслашишини, Украина ҳимояси учун Россияга қарши мисли кўрилмаган санкциялар жорий этиб, ниҳоятда катта дастак беришини кутмаган. Ғарб 24-санага қадар кўрилган чора-тадбирлардан фойда йўқлигини англади. Совет Иттифоқи парчаланиши ва совуқ уруш тугаганидан сўнг Россия билан мулоқот қилиш учун ишлаб чиқилган барча стандарт протоколлар ўтмишда қолиб кетганини тушунди. Ниҳоят, Ғарб оғизда ёрдам бериш билан ҳеч нимага эришиб бўлмаслигини, зеро Путин Россияси Ғарбга таҳдид солаётганини фаҳмлади.

Шундай экан, бугунги кунда Украина учун энг муҳими нима? Россияга қарши энг кескин санкциялар. Ва бу санкцияларни Путин режимини қўллаб-қувватловчи ҳар бир россиялик ўз танасида ҳис этмоғи лозим.

– Украина раҳбарияти ҳарбий кўмак сўрашда давом этмоқда: ё қурол-аслаҳа етказиб бериш ёки Украина осмонини парвозлар учун тўсиб қўйишни сўрамоқда – ўтган куни президент Владимир Зеленский бу ҳақда узоқ гапирди. Айтинг-чи, Ғарб мамлакатлари Украина осмонини ёпишга журъат қила оладими?

– Қурол-яроғ таъминотига келсак, Ғарб Украинага кўп қурол етказиб беряпти, бу бизнинг кураш олиб боришимизга имкон яратяпти, Путин оғиз кўпиртириб мақтайдиган Россия армияси аслида сира ҳам мақтагулик эмаслигини дунёга кўрсатиб қўйишга имкон беряпти. Украинлар ўз ватанлари учун ҳаёт-мамот урушини олиб бормоқдалар.

Бундан кейинги қадамларга келсак, шубҳасиз, парвозсиз зона Украина учун ниҳоятда муҳим, осмонимиз тўсилганида эди Россия учоқлари ҳаво ҳудудимизга кира олмасди, ракеталар тинч аҳоли бошига ёғилмаган бўларди. Уларнинг қилаётган ишларига қаранг. Замонамиз Ҳитлери касалхоналарга, мактабларга, болалар боғчаларига бомба ёғдиришдан, тинч аҳолини ўлдиришдан тоймайди. Модам Украина ҳаво ҳудудини парвозсиз зона қилишнинг иложи йўқ экан, Украинага учоқлар, ракетага қарши ва ҳаво ҳужумига қарши қуроллар беришсин.

Бугун Қўшма Штатлар давлат котиби Украинага ҳарбий учоқлар етказиб бериш бўйича музокаралар тез тугашини эълон қилди. Бу музокаралар қуруқ гап билан битмайди, балки якунда Украина учун чиндан ҳам зарур, украинлар ва ватанимиз осмони мудофаасига асқатадиган қуроллар етказиб бериш қарори олинади, деб умид қиламан.

– Украина билан Россия ўртасида олиб борилаётган музокаралар ҳақида қандай фикрдасиз?

– Бирон ижобий натижа кутаётганим йўқ, чунки бу Путиннинг навбатдаги ёлғонидир. Путиннинг “музокара”дан ягона мақсади вақтни чўзиш, деб ўйлайман. У ва унинг ёнидаги ҳарбий жиноятчилар Россия армияси блицкриг қилиб икки-уч кунда мамлакатни босиб олади, деб хомтама бўлишганди. Блицкриг ўхшамади. Энди Путин логистикани йўлга қўйиб, ўзининг жинояткор армияси учун қурол-аслаҳа, ёқилғи ва ўқ-дори етказиб бориш мақсадида музокаралар билан вақтни чўзаётгандек туюлади менга.

Бу музокараларнинг икки раунди ўтиб бўлди. Оташкесим келишуви эълон қилингандай бўлувди, мен бунга ишонмадим, албатта. Ўйлаганимдек, бугун Мариуполни яна бомбалашмоқда, улар тинч аҳолини олиб чиқиб кетиш учун “яшил йўлак” очишмайди, бу яна бир ёлғон.

Украинага босқиннинг ўнинчи куни: икки учоқ ва бир вертолёт уриб туширилди, жанглар давом этмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:08 0:00

Ҳақиқий музокаралар бутунлай бошқа савияда бўлиши керак. Бунақа музокара Ғарб билан жиноятчи Путин ўртасида бўлади. Фақат шу йўл билан Путин Россиясини капитуляцияга олиб бориш мумкин.

– Москва шунчаки вақтни чўзаётган экан, Киевга бу музокараларнинг нима ҳожати бор?

– Бизникилар тўппа-тўғри қилишди, агар Киев музокаралардан бош тортса нима бўларди, биласизми? Путин бутун пропаганда машинасини ишга солиб: “Кўриб қўйинглар, биз уларга музокара таклиф қилди, тинч аҳолига ёрдам таклиф қилдик, улар рад қилишди”, дея жар солган бўларди. Украина томони музокарага боришга қарор қилиб тўғри қилишди, лоақал уриниб кўриш керак эди барибир. Фақат, рус ҳарбий жиноятчилари билан қўл олиб кўришишгани чакки бўлди. Бироқ, афсуски, музокаралардан наф бўлаётгани йўқ. Аҳволни кўриб турибсиз-ку.

– Музокаралар иштирок этган украин делегацияси аъзоларидан бири – Денис Киреевнинг ўлими ҳақида нима дея оласиз? Россия ОАВларининг аксари Киреев ҳибсга олиш чоғида ўлдирилганини ёзди. Тафсилотлар Сизга маълумми?

– Ўзим тўлиқ билмайдиган нарса хусусида изоҳ бера олмайман. Билишимча, ҳозирда Украинанинг расмий муносабати ҳам эълон қилинган. Мен Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармасига ва украин ҳарбийларига ишонаман.

XS
SM
MD
LG