Ўзбек-қирғиз чегарасидаги турнақатор навбатлар
Ўш-Андижон чегарасидаги “Дўстлик” назорат-ўтказиш пунктида (НЎП) одамлар тиқини пайдо бўлди. Озодликнинг қирғиз хизмати мухбири Медербек Ниязалиев йўллаган видеода 500 чоғли одам Қирғизистондан Ўзбекистонга ўтолмай тургани акс этган. Навбат кутаётганлар қирғиз чегерачиларини айблаяпти. Айни пайтда қирғиз томони кунига 7-10 минг одам ўтаётгани учун НЎП ходимлари ўтаётганларни текширишга улгурмаётганини айтмоқда.