Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:40

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”га қарашли яна бир Dreamliner ишдан чиқди


B
B

Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясига қарашли Boeing 787-8 Dreamliner учқичи 11 январь куни Дубайдан учиб келгандан сўнг¸ рейсдан олинди.

Миллий авиакомпаниядаги вазиятдан хабардор мулозимларнинг бу хабарига халқаро парвозларни жонли режимда кузатувчи мустақил сайтлар маълумотлари, аниқроғи, рейсдан олингани айтилаётган бортнинг 11 январдан бошлаб парвоз қилгани қайд этилмагани далил бўлиши мумкин.

Регистрация рақами UK-78701 бўлган бу учқич¸ кейинги ой ишдан чиққан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати ихтиëридаги иккинчи Dreamlinerдир.

Ҳозирча Uzbekistan Airways раҳбарияти ҳали икки йил ҳам ишлатилмаган энг қиммат йўловчи учқичларининг кетма-кет ишдан чиқаëтгани ҳақидаги Озодлик саволларига жавоб бермади.

Иккинчиси ҳам бузилди

Озодлик Dreamliner учқичининг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” томонидан икки йил ишлатилиб-ишлатилмай мотори бузилгани ҳақида хабар қилганидан икки ҳафта ўтиб¸ ширкатдаги вазиятдан хабардор авиация мутахассиси иккинчисининг ҳам ишдан чиққанини хабар қилди.

Жума куни регистрация рақами UK-78701 бўлган Dreamliner Дубайдан учиб келиши билан¸ ангарга олинди. Унинг моторидан ҳам қиринди топилди. UK-78702 моторини алмаштириш учун Амстердамда қолаяпти¸ UK-78701 расписаниедан чиқарилди¸ бу кетишда яқинда учинчи Dreamliner ҳам ўтириб қолади”¸ деди авиация соҳасидаги ўзбекистонлик мутахассис шахси очиқланмаслигини сўраб.

Бу хабарни парвозлар йўналишини кузатувчи мустақил сайтлар ҳам тасдиқлади.

Парвозлар мониторинги билан шуғулланувчи мустақил манбалар¸ биринчи марта 2017 йил 13 июлида рейсга қўйилган Boeing 787-8 (UK-78701) учқичининг¸ 11 январгача ҳар куни учгани¸ аммо 11 январдан бери ҳавога кўтарилмаганини кўрсатади.

flightradar24.com сайтидаги UK-78701 рақамли Boeing 787-8 Dreamliner учоғининг кейинги 7 кунлик парвоз жадвали.
flightradar24.com сайтидаги UK-78701 рақамли Boeing 787-8 Dreamliner учоғининг кейинги 7 кунлик парвоз жадвали.

Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси ихтиëридаги уч Dreamliner (тўртинчисига буюртма берилган – таҳр.)дан иккитасининг икки йилга борар-бормай парвозлар жадвалидан чиқарилгани¸ Озодлик суҳбатлашган мутахассисга кўра¸ ширкат раҳбариятининг вазиятнинг жиддийлигини тушунмаëтгани ифодасидир.

Биринчи Dreamliner бузилганида Озодлик орқали мутахассислар “Ҳаво йўллари” раҳбариятини огоҳлантирди¸ аммо улар буни инобатга олишмади. Бунинг ўрнига¸ «ҳеч қанақа муаммо йўқ¸ Озодлик эртак айтди»¸ деган баëнот қилишди. Агар улар тез кунда тегишли қарор қабул қилмаса¸ вазият жуда-жуда аянчли тугаши мумкин”¸ деди Озодлик суҳбатдоши.

Мутахассис таъкидича¸ двигатель ичига қиринди тушиб¸ унинг куракчаларининг қайрилиши тезда иккинчи двигателга ҳам таъсир қилиб¸ парвоз пайтида иккала двигателнинг ҳам ишдан чиқишига олиб келиши мумкин.

Ҳозирча моторга қириндининг қаердан тушганини аниқлаша олмаяпти. Анализ учун Германияга юборишди. Жавоб келишини кутиб туришипти¸ кейин бир тўхтамга келишади. Узоққа учиш учун ишлаб чиқарилган самолëтдан 3-4 соатлик қисқа масофада фойдаланишда давом этишаверса¸ қолган двигателлар ҳам яқин орада ишдан чиқади”¸ деди мутахассис.

Озодлик 24 декабрдан бери иккита Dreamliner учоғининг айни бир хил – мотор муаммоси билан рейсдан олинганига оид саволларни Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси матбуот хизмати раҳбарига Telegram канали орқали йўллади – аммо кун давомида бу ва олдинги саволларга ширкат расмийларидан жавоб бўлмади.

“Орзу лайнери” орзуси нега узоққа чўзилмади?

26 декабрь куни UK-78702 рақамли учқич моторининг икки йилга бормай бузилганига шарҳ берган Ўзбекистон авиацияси мутахассиси¸ Dreamliner ишдан чиққани учун “Ўзбекистон ҳаво йўллари” раҳбарияти¸ хусусан¸ тижорат департаментини айблаган эди.

Dreamliner бир учишда 13 минг километргача учадиган двигатели кучли самолëт. Унинг тижорий қиммати ҳам узоққа учиши ва ëнилғи тежашида. Дунëнинг аксар авиакомпаниялари Dreamlinerни айнан 10 минг километрдан узоқ рейсларга қўйиш учун сотиб олади. “Ҳаво йўллари” Dreamlinerларни Москва¸ Истанбул¸ Дубай ва Пекин каби 5000 километрга ҳам етмайдиган масофага учириб¸ аллақачон унинг моторини ишдан чиқарди. Учиши керак бўлган масофанинг ярмига ҳам учмаса¸ двигатель икки баравар тез ишдан чиқади”¸ деган эди Озодлик гаплашган мутахассис.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг ўшандаги раиси Валерий Тян ташаббуси билан Тошкент дунëнинг энг қиммат учқичи ҳисобланган (2018 йилги нархи 239 миллион АҚШ доллари -таҳр.) тўртта Dreamlinerга буюртма берган.

Уларнинг иккитаси 2016 йил охирларида Тошкентга етказилиб¸ 2017 йилдан эксплуатацияга қўйилган бўлса¸ учинчи қимматбаҳо учқич 2018 йил май ойида Шавкат Мирзиëевнинг АҚШ сафари ниҳоясида Тошкентга учиб борган эди.

XS
SM
MD
LG