Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:40

Ўзбек элчиси: Президент мажбурий меҳнатга “фавқулодда ҳолат” деб қарашни буюрди!(ВИДЕО)


14 май кунги тадбир иштирокчилари.
14 май кунги тадбир иштирокчилари.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг АҚШга қиладиган сафари арафасида 14 май куни Вашингтондаги Миллий пресс клубда Ўзбекистондаги инсон ҳақлари ва эркинликлар вазиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон собиқ Ташқи ишлар вазири¸ Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари Содиқ Сафоев¸ Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов¸ Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов¸ шунингдек¸ Human Rights Watch ташкилотининг Марказий Осиë бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов иштирок этди.

Мазкур тадбирда ўзбек расмийлари Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келгандан бери инсон ҳақлари¸ сўз ва матбуот эркинлиги¸ шунингдек, диний эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасидаги ўзгаришлар ҳақида тўхталдилар.

Журналист ва ҳуқуқ фаолларининг қамоқдан озод этилиши¸ “Америка овози” мухбири Навбаҳор Имомовага Ўзбекистонда ишлаш учун аккредетация берилиши¸ бу соҳадаги йирик илгари силжиш сифатида тақдим этилди.

- Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш йўлида конкрет қадамлар ташланди. Халқаро меҳнат ташкилоти ва Жаҳон банки Ўзбекистонда болалар меҳнатидан систематик фойдаланишга нуқта қўйилганини тасдиқлади. Шунга қарамай¸ АҚШ Меҳнат вазирлиги бу соҳада илгари силжиш йўқ¸ демоқда. Умид қиламанки¸ тез орада бу адолатсизлик тузатилади. Мажбурий меҳнатдан фойдаланишни тўхтатиш бўйича ҳам конкрет қадамлар қўйилмоқда. Президент Мирзиëевнинг шахсан ўзи ҳукуматга бундан буëн мажбурий меҳнат билан боғлиқ ҳар бир ҳолатги “фавқулодда ҳолат” деб қарашни буюрди¸ деди Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Ваҳобов.

Элчининг таъкидича¸ Ўзбекистонда пахта йиғим-терими пайтида ҳукумат босими остида болалар ва мажбурий меҳнатдан оммавий равишда фойдаланишига қарши норозилик тариқасида ўзбек пахтасини бойкот қилиш кампаниясини олиб бораëтган Cotton Campaign уюшмаси вакиллари ҳам мазкур тадбирга таклиф этилган.

Биринчи бор Ўзбекистон элчихонаси томонидан мулоқотга чақирилган бу уюшмадан¸ ўзбек пахтасига бойкотини тўхтатиш сўралган. Элчи¸ Cotton Campaign уюшмаси вакилларининг Ўзбекистонга қилиши кутилаëтган сафари оқибатида¸ бу бойкотнинг бекор этилишига умид билдирди.

Cotton Campaign бошлаган ўзбек пахтаси бойкотига Ғарбнинг умумий қиммати бир триллиондан ошадиган йирик ширкатлари қўшилган эди.

Мазкур тадбирда сўзга чиққан сенатор Содиқ Сафоев¸ Ўзбекистонда бошланган авторитаризмдан воз кечиш жараëнининг шунчаки тақлид эмас¸ асл ва ҳаққоний экани ва бу жараëнни орқага қайтариб бўлмаслигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG