Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:06

Ўзбекистонликлар 1 октябрдан чет эл валютасини нақд сотиб олиши мумкин


Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳукумат жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб, жисмоний шахсларга чет эл валютасини нақд сотишга рухсат беришини маълум қилди.

Жорий ойда Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта – сўмни деярли икки баробар қадрсизлантирди, яъни 5 сентябргача 1 АҚШ долларининг расмий курси 4210 сўм бўлган бўлса, ўша куни 8100 сўмга чиқди.

"Миллий валютанинг эркин бозор курсига ўтказилгани пулнинг банк орқали қонуний операциялари жозибадорлигини оширди, чунки қора бозорда 1 доллар 7700 сўмдан сотилди", деб ёзди Reuters агентлиги.

Агентликка кўра, ҳукумат миллий валюта қадрини янада туширишни режалаштиряптими, деган саволга Бош вазир, буни бозор кўрсатади, деб жавоб берган.

Президент Шавкат Мирзиёев сентябрь ойининг бошида эълон қилинган фармонига биноан ҳукумат билан Марказий банк олдига 5 сентябрдан эътиборан чет эл валютаси чакана операцияларини чекланмаган тарзда амалга ошириш вазифа қилиб қўйилди.

2 сентябр куни президент имзолаган ПФ-5177-сонли фармонда, шу йилнинг 5 сентябрида бошлаб, юридик ва жисмоний шахслар хорижий валютани тижорат банкларида чекланмаган миқдорда сотиш ва сотиб олиши мумкинлиги қайд этилган.

Бироқ ўзбек ватандошлари валютани нақд эмас, конверсион банк карталарига тушириб олиши ҳамда бу пулдан фақат чет элда фойдаланиши мумкинлиги белгиланган эди.

Бундан ташқари, жисмоний шахсларга конверсион карталар орқали ҳорижий валютани сотишда чеклов бор ва бу бир квартал учун 5000 доллар этиб белгиланган.

Ўқиш ёки даволаниш мақсадида ҳорижга отланганлар учун ҳам бу пул етмай қолаётганидан Озодликка шикоятлар келаётган эди.

Эндиликда 1 октябрдан бошлаб, жисмоний шахсларга хорижий валютани нақд сотиб олишда ҳам бирор чеклов борми ёки йўқ - бу ҳақда ҳозирча аниқ маълумот берилмади.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG