Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:21

Зеленский: Урушнинг охири биз ўйлагандан кўра яқин


Украина президенти Владимир Зеленский БМТ Бош қароргоҳида. 23 сентябрь, 2024
Украина президенти Владимир Зеленский БМТ Бош қароргоҳида. 23 сентябрь, 2024

Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг Украинага қарши уруши “тугашига кўпчилик ўйлаганидан кўра оз қолган”ини айтди ва иттифоқчиларни украин армиясини кучайтиришга чақирди.

Зеленский бу ҳақда Қўшма Штатларга ташрифи чоғида АВС телеширкатига берган интервьюсида гапирган.

Телеширкат анонс сифатида эълон қилган иқтибосларда Украина президенти унинг АҚШ президенти Жо Байденга тақдим этажак ғалаба режасининг моҳияти “Украинани кучайтириш” эканини айтади: “Айнан шунинг учун биз дўстларимиздан, иттифоқчиларимиздан бизни кучайтиришни илтимос қиляпмиз. Бу жуда муҳим”.

Киев ракета ҳужумлари остида, 53 киши жароҳатланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:34 0:00

“Назаримда, биз сулҳга кўпчилик ўйлаганидан кўра яқинмиз. Уруш ниҳоясига яқинмиз”, урғулаган Владимир Зеленский. “Сизнинг ғалаба режангизда Россия билан музокаралар назарда тутилганми ва сиз Москвага ишонишга тайёрмисиз?” деган саволга жавобан Украина президенти тинчлик режаси Россия билан музокаралар ҳақида эмаслигини айтган. Зеленскийга кўра, режа можарони дипломатик йўл билан ҳал этиш учун кўприкдир, унинг таклифи моҳияти эса Украинани кучайтиришдан иборат.

“Путинни фақат куч билан дипломатия орқали тинчликка эришишга ундашимиз мумкин”, деган Зеленский. Унинг фикрича, Путин Украинанинг Курск вилоятидаги операциясидан қўрқувга тушган, чунки россияликлар у ўз мамлакати ҳудудини ҳимоя қилишга қодир эмаслигини кўрганлар.

25 сентябр куни Владимир Зеленский Ню-Йоркда, БМТ Бош ассамблеяси йиғилишида нутқ сўзлайди. Ташриф доирасида у “Катта еттилик” мамлакатлари ҳамда Глобал Жануб вакиллари билан учрашувлар ўтказиши режаланган.

XS
SM
MD
LG