Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:46

Zeromaxнинг собиқ раҳбари Миродил Жалолов ДХХ қамоғидан озод бўлди


Миродил Жалолов 2010 йили қўлга олинган эди.
Миродил Жалолов 2010 йили қўлга олинган эди.

Zeromax ширкатининг собиқ бош ижрочи директори 53 яшар Миродил Жалолов 8 январь куни Ўзбекистон ДХХ Тергов ҳибсхонасидан озод қилиниб, Тошкентдаги уйига келди. Бу ҳақда Миродил Жалоловнинг хотини Фотима Жалолова Озодликка билдирди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди Жалоловга нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чорасини бекор қилиб, суд залидан озод қилди.

- Мана бугун озод бўлиб уйга кириб келди. Қувончимиз чексиз. 8 йил ўтирди қамоғда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиëевга миннатдорлик билдираман¸ - деди Фотима Жалолова.

Озодликда нусхаси бўлган Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2-65-18 рақамли 2019 йил, 8 январдаги маълумотномасида ëзилишича, Жалолов Ўзбекистон ДХХ Тергов ҳибсхонасидан озод қилиниб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиëт чораси бекор қилинган:

“Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 8 январдаги ҳукмига кўра¸ Жалолов Миродил Собитовичга қўлланилган “қамоқ” эҳтиëт чораси бекор қилиниб¸ дарҳол суд залидан қамоқдан озод қилинсин”.

Озод аммо айбдор

Айни пайтда суд ўз ҳукми билан Миродил Жалоловни айбли деб топиб жаримага тортган:

- Жалолов ЖКнинг 167- моддаси 3- қисми “а”банди¸ 228- моддаси 2- қисми “а б” бандлари ва 228- моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб¸ унга 17¸687.040 сўм жарима жазоси тайинлансин¸ дейилади суднинг Ўзбекистон Республикаси ДХХ Тергов ҳибсхонаси юборган маълумотномасида.

2010 йил ҳибсга олинган Жалилов иши 2017 йилнинг 4 январида кўриб чиқилган эди.

Озодлик ўшанда суд ажримига таяниб, Миродил Жалоловнинг суд залидан озод этилгани ва ўша куниёқ Тошкент вилоятидаги дала ҳовлисига кетганини хабар қилган эди.

2017 йилги суд ажримида Миродил Жалоловга "жиноят иши бўйича етказилган зарарни қоплаш учун вақт" берилгани алоҳида таъкидланганди.

Бироқ яқинларидан бирининг ўшанда маълум қилишича, "ўнлаб миллион доллар"ни ташкил этган "етказилган зарар"ни қоплашга муваффақ бўлмагач, Миродил Жалолов март ойида яна қамоққа олинган эди.

Ўшандан буён тадбикор "Гвардейский" изоляторида сақланаётган эди.

Zeromaxнинг қулатилиши

Швейцарияда рўйхатдан ўтган Zeromax ширкати Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, қурилиш, тўқимачилик саноати, транспорт, шунингдек, нефть, газ ва олтин қазиб чиқариш билан шуғулланган.

2005 йилда ишга туширилган Zeromax нефт ва газ ширкати таркибидаги UzGazOil АЁҚШлари, кўп ўтмай, хизмат ва маҳсулот сифати борасида бошқаларга ўрнак бўлган ёнилғи шохобчаларига айланди.

2008 йилда Zeromax эълон қилган расмий рақамларга кўра¸ ширкат активлари ўшанда 3.298 миллиард Швейцария франки (қарийб 4¸5 миллиард АҚШ доллари)ни ташкил қилган.

Бироқ 2010 йил мартида Zeromax касодга учрагани эълон қилинди ва унга тегишли барча мол-мулкка ҳибс қўйилди.

2010 йилнинг май ойида Ўзбекистонда Zeromax фаолияти тўхтатилди, ширкатга тегишли мол-мулк давлат фойдасига мусодара қилинди ва ширкатнинг банклардаги ҳисоблари музлатилди.

Ўзбекистон халқи орасида "Одилбой" номи билан танилган Миродил Жалолов эса 2010 йил сентябрида Zeromax ширкатининг Ўзбекистондаги фаолияти тўхтатилиб, барча ҳисоб рақамлари музлатиб қўйилган пайтда ҳибсга олинган эди.

Zeromax активлари ва АЁҚШлари UzGazOil миллий холдинги тасарруфига ўтказилган эди.

XS
SM
MD
LG