Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:41

Адлия вазирлиги олиб қўйилаётган ер участкаси учун компенсация қандай тўланишини эслатди


Адлия вазирлиги ўзининг Telegramдаги каналида олиб қўйилаётган ер участкалари учун компенсациянинг қандай турлари берилиши шартлигини эслатди.

2006 йилнинг 29 майида Бош вазир Шавкат Мирзиёев имзолаган "Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги" қарорга биноан ​Ер участкаларини олиб қўйиш компенсациянинг қуйидаги турлари берилиши шарти билан амалга оширилади:

  • фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган бошқа тенг қийматли обод турар жойни мулк қилиб бериш ва дов-дарахтлар қийматини тўлаш;
  • бузилаётган уйлар, бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар қийматини фуқароларга тўлаш, ер участкасини олиб қўйиш муносабати билан мулкдорларга етказилган зарарларни қоплаш;
  • ер участкасини ўзлаштириш даврида 2 йилгача муддатга ижарага вақтинча уй-жой бериб, бузилаётган уйлар, иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар қийматини тўлиқ тўланган ҳамда етказилган бошқа зарарларни қоплаган ҳолда, фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси бериш;
  • ер участкаси олиб қўйилиши оқибатида юридик шахсларга аввалгисига тенг қийматли мол-мулк бериш ёки кўчмас мулкнинг бозор қийматини ва етказилган зарарларни қоплаш;
  • ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарарларни тўлалигича қоплаш;
  • фуқароларга ва юридик шахсларга тегишли бузилиши керак бўлган уйлар, иморатлар ва иншоотларни кўчириш ва янги жойда тиклаш, шунингдек, ер участкасини олиб қўйиш муносабати билан мулкдорга етказилган зарарларни қоплаш;
  • янги жойда уйлар, иморатлар қуриш ҳамда уларни фуқаролар ва юридик шахсларга мулк қилиб бериш, шунингдек, ер участкасини олиб қўйиш муносабати билан мулкдорга етказилган зарарларни қоплаш.
  • Адлия вазирлиги 22 июль куни давлат идораларининг уйи ва бошқа кўчмас мулки бузилган ўзбекистонликларга 300 миллиард сўмлик компенсацияни ҳозиргача бермаганини билдирган.

Адлия вазирлиги, шунингдек, қуйидагиларни эслатди:

Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ер эгасининг розилиги билан тегишли ҳоким ёки Ҳукумат қарорига кўра амалга оширилади.

Ер эгаси ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарорга рози бўлмаган тақдирда судга шикоят қилиши мумкин.

Ер участкасини олиб қўйиш ва уйлар ҳамда бошқа иморатлар, иншоотларни бузиш, дов-дарахтларни кўчириб ташлаш тўғрисидаги қарор бош режаларга, турар жой туманларини режалаштириш ва иморат қуриш лойиҳаларига мувофиқ қабул қилинади.

Олиб қўйилаётган ер участкаларида уйлар ва бошқа иморатлар, иншоотларнинг асоссиз бузилишига ва дов-дарахтларнинг кўчириб ташланишига йўл қўйилмайди.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG