Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:48

Кластер-можаро: Пахта заводи 39 ишчисига июль-август учун 117 000 000 сўмлик иш ҳақини тўламаяпти


Ишчилар мурожаати
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:27 0:00

2019 йилнинг баҳорида “Шаҳрисабз-текстиль” МЧЖ тасарруфига ўтказилган Яккабоғ пахта тозалаш заводининг (Қашқадарё вилояти) 39 ишчисига ўтган йилнинг 16 июлидан 1 сентябригача ишлагани учун иш ҳақи 8 ойдан буён тўланмаяпти.

Кластер корхона маъмурияти вакили иш ҳақи тўланмаётганини тан олди, бироқ пул тўланадиган конкрет муддатни айта олмади.

Озодлик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини кластерлаштиришга зўр бериш ортидан юзага келаётган муаммолар ҳақида шу пайтгача ўнлаб мақола эълон қилган.

“Мен Яккабоғ пахта тозалаш заводида ишлаганимга 2 йил бўлувди, 2019 йили баҳорда ҳаммамизни ишдан бўшатишди. Завод кластерга ўтади дейишди. Кейин ёзда яна чақиришди. 16 июлдан 1 сентябргача ишладик. Ойига 2 миллиондан тўлаймиз дейишган. 1,5 ойга 3 миллион беришлари керак эди. Ҳалигача беришмаяпти”.

Бу гапни Озодликка 29 апрелда айтган ишчи аёл (исми айтилмаслигини сўради) ҳамкасблари билан бирга бир ярим ой давомида завод ҳудудини супуриб-сидириш, пахта бунтларига ёпилувчи брезентларни тикиш каби ишларни бажарган. Шикоятини давом эттирар экан, ишчи аёл яна бундай деди:

Ишимиз 15 декабрда тўхтаган. Ўшандан бери ойликсиз ўтирибмиз.

“Кейин, 1 сентябрдан бошлаб ишладик. Янги пахта келдида. Ҳар йили пахта мартгача етарди. Яъни мартгача ишлардик. Бу йил янги хўжайинлар пахтани бир жойга жўнатвориб, эрта тугаб қолди. Ишимиз 15 декабрда тўхтаган. Ўшандан бери ойликсиз ўтирибмиз. Ёзда 45 кун ишлаганимизни беришмаяпти. Бу ёқда вирус деган ваҳима. Тирикчилигимиз нима бўлади?”

Заводнинг яна бир ишчиси (эркак) ҳам аёл ҳамкасбидан эшитганларимизни айнан такрорлади. Фарқи биттагина: у брезент тикмаган, балки 8 кишилик таъмирчилар бригадаси сафида ишлаб, завод ускуналари таъмири билан шуғулланган.

Завод ишчиларидан қуйидаги видеомурожаат ҳам келди:

Ишчилар мурожаати
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:27 0:00

45 кунлик иш ҳақини 8 ойдан бери ололмаётган 39 ишчи “Ўзбекистон Республикаси бандликка кўмаклашиш маркази”га (адресат шундай ёзилган) шикоят ҳам ёзган.

Шикоятномани имзолаб, унинг нусхасини Озодликка жўнатган ишчининг айтишича, “Ариза электрон портал орқали жўнатилганига 3 ҳафта бўлди, натижа йўқ”.

2019 нинг 16 июлидан 1 сентябригача жами бўлиб неча киши ишлатилганию улар завод раҳбариятидан неча пул талаб қилаётганига оид маълумотни Озодлик ўша шикоятномадан олди.

Ишчилардан Озодликка бошқа аудио ва видеофайллар ҳам келди. Улардан бирида ишчининг “Шаҳрисабз-текстиль” бухгалтеридан, иккинчисида раҳбаридан ойлигини сўрагани акс этган. Бухгалтер ҳам, бошлиқ ҳам “ўрганайлик, текширайлик” деган ваъдалар билан қутулади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:44 0:00
Бевосита линк

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:13 0:00
Бевосита линк

21 дақиқалик видеода эса, бир катта хонада қандайдир бошлиқнинг 10 дан ортиқ йигит билан мулоқоти акс этган. Мулоқот мазмунидан гап яна 45 кунлик иш ҳақи устида кетаётгани тушунилади. Қуйида ўша видеодан парча:

Берилмаган пуллар масаласида учраашув
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:11 0:00

Видеони Озодликка жўнатганларнинг ёзишича, унда “Шаҳрисабз текистиль МЧЖ вакили Баҳром ака билан Яккабоғ пахта тозалаш заводида 2019 йилда ремонтни амалга ошириб, иш ҳақини ололмаган ишчилар ва уларнинг бригадири Бахриддинов Тоҳир ўртасида бўлган суҳбат” акс этган.

“Шаҳрисабз-текстиль” раҳбарияти вакили (унинг айтишича, “Шаҳрисабз-текстиль” МЧЖ 2020 йил, 1 январдан бошлаб “Оқсарой-кластер” МЧЖга айланган) Озодлик саволини эшитиши биланоқ бундай деди:

Начисление қилинган, тўлаш арафасида.

“Начисление қилинган, тўлаш арафасида, озроқ картотека бўлиб қолувди, ҳисоб рақами ёпилиб қолувди, пул чиқими бўлмай қолиб, шундай озроққина муаммо пайдо бўлиб қолувди...”

Корхона раҳбарияти вакилининг мутахассисларгина тушуна оладиган бу гапини бўлиб, “Пул қачон берилади, конкрет муддат айта оласизми?” деб сўрадик ва мана бу жавобни эшитдик:

Раҳбарият уларнинг ишлаганини исботлагандан кейин тўлаб беради.

“Конкрет муддат айта олмайман ҳозир. Лекин раҳбарият уларнинг ишлаганини исботлагандан кейин тўлаб беради”.

“Шаҳрисабз-текстиль”, эндиликда “Оқсарой-кластер” раҳбари Санжар Жабборов қўнғироқларга жавоб бермади. Telegram орқали берилган саволларни ҳам жавобсиз қолдирди.

Иш ҳақини ололмаётганларнинг “Ўзбекистон Республикаси бандликка кўмаклашиш маркази”га ёзган аризасида Яккабоғ пахта тозалаш заводи Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил, 19 сентябрдаги Пахта тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига биноан “Шаҳрисабз-текстиль” МЧЖ га (кластер корхонаси) ўтказиб берилган.

Яккабоғ пахта тозалаш заводининг 39 ишчисига 1,5 ойлик иш ҳақи – жами 117 000 000 сўм 8 ойдан бери тўланмаётганига асосий сабаб айнан шу қарор билан, яъни ишлаб чиқариш корхоналарини кластерларга бирлаштирилганими ёки шунчаки лоқайдликми, буни Озодлик аниқлай олмади.

Бироқ “кластерлаштириш” билан боғлиқ муаммолар бу жараён бошлангандан бери ҳар қадамда чиқаётгани тўғрисида Озодлик ўнлаб мақолалар ёритганки, уларни шу саҳифада, “Алоқадор” рукнида ўқишингиз мумкин.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG