Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:33

Нью-Йорк ҳайвонот боғидаги йўлбарсга коронавирус юққани аниқланди


Нью-Йорк ҳайвонот боғидаги 4 ёшли Малайзия йўлбарси Нади.
Нью-Йорк ҳайвонот боғидаги 4 ёшли Малайзия йўлбарси Нади.

Нью-Йорк шаҳрининг Бронкс туманидаги ҳайвонот боғида йўлбарс текшириб кўрилганда, COVID-19 ни юқтиргани аниқланди. Бу ҳақда якшанба куни боғ маъмурияти баёнот берди. Жониворга вирусни қаровчиси юқтиргани, аммо ўша пайтда унда касаллик аломатлари бўлмагани айтилмоқда.

Нади исмли 4 яшар малай йўлбарси, ундан кейин туғилган Азул, иккита Амур йўлбарси ва учта Африка шерининг барчасини қуруқ йўтал тутгани ва улар бутунлай соғайиб кетиши кутилаётгани айтилган шаҳар ҳайвонот боғларини бошқараётган Ёввойи табиатни асраб қолиш жамияти тарқатган баёнотда.

“Биз ушбу йўлбарсни ўта эҳтиёткорлик билан текширувдан ўтказдик ҳамда COVID-19 ҳақида оладиган ҳар қандай билимимиз жаҳон жамоатчилигининг ушбу янги коронавирусни бундан буён тушуниб олишига ҳисса бўлиб қўшилади, ‒ дейилади жамият баёнотида. ‒ Гарчи Бронкс ҳайвонот боғидаги жониворлар иштаҳаси бир оз бўғилган бўлса-да, уларнинг ветеринария докторлари назорати остидаги аҳволи яхши, барча парваришловчиларига бемалол, тетик ва интерфаол жавоб қайтармоқда. Турли жониворлар янги инфекцияларга турлича реакция билдиргани учун бу "катта мушукларда" касаллик қандай кечиши маълум эмас, бироқ биз уларни яқиндан кузатиб борамиз ва тўлиқ соғайиб кетишини кутамиз.

Коронавирус юқтириб ўлган кишилар сони 4000 га етган Нью-Йорк шаҳридаги 4 та ҳайвонот боғи ва 1 та аквариум 16 мартдан бери ёпиқ.

Ҳайвонот боғи маъмурияти қайд этишича, “Уҳан бозоридаги дастлабки воқеадан бошқа ҳолларда COVID-19 вирусининг ҳайвонлардан одамга юқиши исботланмаган ҳамда АҚШда бирор кишига COVID-19 жониворлар, жумладан, уй итлари ёки мушукларидан юққанига ҳеч қандай исбот йўқ”.

Хитойнинг касалликлар назорати идораси расмийлари Уҳан бозорида сотилган ва пандемия манбаси сифатида бутун дунёда бир миллиондан ошиқ кишига вирус юқтирган ёввойи ҳайвонларни аниқлади.

АҚШ Қишлоқ хўжалик вазирлиги вебсайтида йўлбарс Надия ҳақида хабарлар тарқалишидан олдин Қўшма Штатларда коронавирус билан оғриган “уй ҳайвонлари ёки бошқа жониворлар ҳақида хабарлар” олинмагани маълум қилинди.

“COVID-19 билан оғриган кишилар ушбу вирус ҳақида қўшимча маълумот аниқланмагунча жониворлар билан контакт қилишни чеклаш тавсия этилади”, дейилади вебсайтда

Март охирида Бельгияда янги коронавирус юқтирган мушук тузалгани, ундан олдин эса Ҳонгконгда иккита ит COVID-19 юқтиргани ҳақида хабарлар берилган эди.

Ушбу ҳайвонлар вирусни бирга яшайдиган одамлардан юқтирган деб ҳисобланади.

Бронкс туман ҳайвонот боғи маъмурияти шаҳар ҳайвонот боғларидаги ҳам қаровчилар, ҳам ҳайвонларга касаллик юқиши олдини олиш чоралари кўрилаётганини айтди.

XS
SM
MD
LG