Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:53

OzodNazar: Сўх анатомияси, Вирус эволюцияси ва Ўзбекистон демографияси ҳақида


Ўзбекистонлик социолог Камолиддин Раббимов Ўзбекистоннинг Сўх эксклавида тадқиқотлар ўтказган - минтақани яхши билади. Шунинг учун уни OzodNazarга таклиф қилиб, Сўхда йиллар давомида тез-тез такрорланиб турадиган можаролар сабаблари ва муаммонинг эҳтимолий ечимлари тўғрисидаги фикрларини сўрадик.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Қубатбек Бўрўнов билан 1 июнда учрашиб, икки давлат чегарасида 31 май куни юз берган можаро юзасидан биргаликда текширув ўтказишга келишиб олди.

Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати маълумотига кўра, Арипов ва Бўрўнов “ҳодиса юзасидан таассуф билдиришиб, вазиятни изга солиш учун биргаликда чора кўриш, эскалацияга йўл қўймаслик ва чегараолди ҳудудидаги тарангликни кетказиш бўйича фикрларини билдиришган”.

31 май кунги воқеалар давомида, Озодлик мухбирига кўра, Ўзбекистон томонида 2 та, Қирғизистон томонида 1 та уйга ўт қўйилган. Ҳар икки томонда жами 200 дан ортиқ кишига тан жароҳати етган.

Эшиттириш давомида Франция мактаблари нега очилибоқ қайта ёпиб қўйилгани ҳамда Ўзбекистон аҳолиси таркибида нега болалар мутлақ кўпчиликни ташкил қилаётгани ҳақида ҳам сўз бўлади.

Сўх анатомияси, Вирус эволюцияси ва Ўзбекистон демографияси ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:33 0:00
Бевосита линк


Алоқадор

XS
SM
MD
LG