Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:42

Турма касалхонасидаги Гулнора Каримова қизи билан учраштирилмади


Гулнора Каримова. 2010 йил
Гулнора Каримова. 2010 йил

Гулнора Каримованинг манзил колониясига кўчирилиши ҳақида сўнгги кунларда пайдо бўлган хабарлар аввалига қамоқхона маъмурияти, кейин эса унинг қизи Имон Каримова томонидан рад этилди. Шу кунларда Лондондан Тошкентга учиб келган Имон Каримова ўзининг Инстаграм саҳифасида аëллар қамоқхонаси бошлиғи Гулҳаë Каримова 13 йиллик қамоқ жазосини ўтаëтган онаси билан учрашувга изн бермаганлиги ҳақида ёзди.

20 апрель куни, Озодлик сўровига жавобан Гулнора Каримова жазо ўтаëтган умумий тартибли 21-сонли аёллар колонияси бошлиғи Гулруҳ Каримова "барча маҳкумаларга бир хил шароит яратилганлиги"ни таъкидлаган эди. 14 апрель куни Омбудсмен текширув гуруҳи таркибида аëллар қамоқхонасига борган ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармонов Озодликка Гулнора Каримовани турма касалхонасида кўрганлигини айтиб берди.

Имон Каримова
Имон Каримова

Озодлик мухбири билан гаплашган 21-сонли аёллар колониясининг собиқ маҳкумаси эса, Гулнора Каримова Зангиота турмасидан 42- сон манзил колонияга чиқарилиши ҳақида гап-сўз тарқалганлигини айтган эди. Собиқ маҳкумага кўра¸Каримова учун манзил колония худудида алоҳида 4 хонали уй жиҳозланган. Маҳкуманинг ишонишича, айнан шу муносабат билан Гулнора Каримованинг қизи Лондондан қайтиб келган.

Жорий йилнинг 19 апрель куни Озодлик мухбири бу масалага аниқлик киритиш учун Жазони ижро қилиш Бош бошқармаси мулозимлари ва 21-сонли аёллар колонияси бошлиғи билан гаплашди. Мулозимлар бир овоздан Гулнора Каримованинг жазо ўташ тартибида ўзгариш бўлмаслигини таъкидлашди.

Гулнора Каримовани 14 апрель куни 21-сонли аёллар колонияси санчасти (касалхона) да кўрган ва у билан мулоқот қилган ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармонов ҳам марҳум президентнинг тўнғич қизи "яқин орада панжара ортини тарк этишига ишонмаслиги"ни айтди.

Аъзам Фармонов айни пайтда аëллар қамоқхонси маҳкумларига нисбатан муносабат юмшагани¸ ҳатто колония тартибини бузганларга ҳам оиласи билан кўришиш имконлари яратилганлигини билдирди.

Ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармонов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:15 0:00
Бевосита линк

Гулнора Каримованинг қизи Имон эса, қамоқхона маъмурияти унинг онаси билан учрашувига “зарур шароит йўқлиги боис” изн бермаганлигини 22 апрель куни Инстаграм саҳифасида ëзиб чиқди.

“Қамоқхона шароити биз учун бошқа маҳкумлардан кўра фарқли бўлиши тушунарсиз. Бугунгача учрашиб келган эдик-ку. Нима ўзгарди деган саволимга ҳам жавоб беришмади. Гулруҳ Расуловна (Қамоқхона бошлиғининг исми аслида Гулҳаë Расуловна Каримова- таҳр.) “Раҳбарият узоқ муддатли учрашувга изн бермайди. Чунки сен чет давлатдан келгансан”, деб айтди."

Ўзбекистон ватандоши бўлган Имон Каримова онаси билан икки йилдан бери кўришмаганини таъкидлаган.

У онаси билан учрашувга изн берилмагани битилган расмий ëзма ҳужжат талаб қилгани, аммо ўзига бундай ҳужжат тақдим этилмаганини билдирди.

Гулнора Каримова қамоқхонада олган китоблар рўйхати
Гулнора Каримова қамоқхонада олган китоблар рўйхати

Ўзбекистон биринчи президентининг Тошкентдаги 21-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаëтган қизи, 49 яшар Гулнора Каримова жорий йилнинг март отида мактуб чиқариб, ўзининг “мунтазам қийноққа тутилгани"ни шеърий мисраларда баëн қилгани айтилган эди.

Хат Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова тарафидан март бошида очилган Telegram каналида эълон қилинган.

Имон Каримованинг иддаосига кўра, “малява”ни яқинда қамоқдан озод этилган “жасур” аëл олиб чиққан.

“Яқинда КИН-21дан озод қилинган жасур аëл шарофати билан Гулнора Исломовна ҳақида хабар ва унинг саломатлиги борасида маълумот олдик. Шунингдек, мана бу шеър ëзилган мактубни ҳам олдик. Афсуски, Гулнора Исломовна билан бошқа ҳеч қандай алоқа йўқ. Биз ëзган мактубларни унга беришмаяпти. Адвокат қўйилмади. Телефон суҳбатига ҳам изн йўқ. Бу шеър унинг ҳис-туйғулари изҳоридир. Ўзбекистон турмаларидаги аҳвол одам тассаввур қилолмайдиган даражада ëмон. Жазо ўтаганлар нима азоблар ичидан ўтганини ўзлари билишади. Чунки Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўқ.”

Бу кириш сўзига Гулнора Каримованики деб айтилган ва рус тилида ëзилган 14 мисра шеър илова қилинган.

“Бу ерда сени ҳақоратлашар тинмайин” дея бошланган шеър “Бу ерда ҳамма нарса қийноқ устига қурилган. Сени ҳар куни, ҳар он, ҳар сония қийнашар” деган сатрлар билан давом этади ва “Бу ерда қонунлар топталмоқда. Бу қонунларни ҳеч ким ўқимаган ҳеч қачон. Топташар ҳар он. Оддий инсонликнинг ҳаёт тарзини¸одамнинг одамлигини ер билан бир қилишади бу ерда!!!” деган мисралар билан якунланади. (Бу ва бошқа таржималар мақола муаллифига тегишли)

Гулнора Каримова бўйича тергов хулосаси
Гулнора Каримова бўйича тергов хулосаси

Британиялик криминология профессори Кристиан Ласслеттнинг ёзишича,¸ Гулнора Каримованинг жинояти мутлақо ўз исботини топган ва у тўғри жазо ўтамоқда.

АҚШ Адлия вазирлиги ҳузуридаги прокуратура идорасининг Нью-Йорк жанубий ҳудуди бўйича прокурори 2019 йилнинг 7 март куни Гулнора Каримовага нисбатан расмий айбловларни эълон қилган эди.

Каримова қарийб 10 йил давомида турли молиявий схемалар орқали акциялари АҚШ биржасида сотувга қўйилган уч йирик халқаро телеком ширкати – TeliaSonera, VimpelCom ва МTCдан жами 865 миллион доллар пора олганликда айбланади.

Адлия вазирлиги баëнотида таъкидланишича¸ Каримова АҚШнинг хориждаги коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунига кўра, ҳозирга қадар энг катта пора олганликда айбланган шахсдир.

Гулнора Каримова отаси Ислом Каримов билан.
Гулнора Каримова отаси Ислом Каримов билан.

XS
SM
MD
LG