Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:11

Расмий Шоввозсой видеоси: Озодлик суриштирувини тасдиқлаган раддия (ВИДЕО)


Озодликнинг 23 февраль куни эълон қилинган суриштируви Оҳангароннинг жаннатмакон Шоввозсойидаги, давлат бюджетига камида юзлаб  миллион долларга тушган яширин қароргоҳ ва сув омбори президент Шавкат Мирзиëев учун қурилганини ўртага чиқарди
Озодликнинг 23 февраль куни эълон қилинган суриштируви Оҳангароннинг жаннатмакон Шоввозсойидаги, давлат бюджетига камида юзлаб  миллион долларга тушган яширин қароргоҳ ва сув омбори президент Шавкат Мирзиëев учун қурилганини ўртага чиқарди

Озодлик суриштируви марказидаги “Ўзбекистон темир йўллари” давлат компанияси 24 февраль куни ижтимоий тармоқларни “асоссиз ва нохолис хабарлар” тарқатишда айблаб чиқди.

“Ижтимоий тармоқлар”, бу - Озодлик радиоси, “асоссиз ва нохолис хабарлар” эса, Озодликнинг бу баёнотдан бир кун аввал эълон қилган суриштирувидир.

Суриштирув Оҳангароннинг жаннатмакон Шоввозсойидаги, давлат бюджетига камида юзлаб миллион долларга тушган яширин қароргоҳ ва сув омбори 2017 йил февралидан бошлаб Шавкат Мирзиëев учун қурилганини ўртага чиқарди.

Озодлик махфий қароргоҳ жойлашган ҳудуднинг Ўзбекистондаги учиш тақиқланган олти зонадан бири эканини ҳам аниқлади.

Ва буларнинг ҳаммасига доир расмий, мустақил ва биринчи қўлдан маълумотлар, ҳужжатлар ҳамда сунъий йўлдош тасвирлари хронологиясини намойиш этди.

1 мартга келиб, Озодликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида бу видеосуриштирувни томоша қилганлар 1 миллиондан ошди.

Озодлик Шоввозсой мажмуаси қурилиши туғдирган ўнлаб саволлар билан Шавкат Мирзиëев администрацияси¸ Бош вазир Арипов матбуот хизмати ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов назоратидаги “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясига 18 февраль куни ëзма мурожаат қилди. Суриштирув эълон қилингунга қадар уларнинг бирортасидан жавоб келмади.

Хўш, нега “Ўзбекистон темир йўллари” Озодликни ўз номи билан атамаяпти?

Очилбой Раматовнинг “Темир йўллари” нафақат Озодлик, балки Шоввозсой қароргоҳи ва унинг атрофидаги бошқа кўпгина нарсаларни ҳам ўз номи билан атаётгани йўқ.

"Ўзбекистон темир йўллари"нинг расмий сайтидаги пансионат ва санаторийлар рўйхатида “Шоввозсой” деган дам олиш маскани йўқ.

25 февраль куни Озодлик боғланган Ўзбекистон темир йўлларининг бир неча хизматчиси Шоввозсой пансионати номини биринчи марта эшитиб турганини айтди.

"Ўзбекистон темир йўллари"нинг расмий раддияси ва унга илова қилинган видео Озодликнинг навбатдаги суриштирувига асос бўлди.

Бугунги видеосуриштирувда темир йўллари Шоввозсой пансионати деб тақдим этган жойнинг аслида нима эканига назар ташлаймиз.

Суриштирув 2: Мирзиëев сирини ëпиш учун Шоввозсойда шоу уюштирилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:55 0:00

Видеони YouTube каналимизда томоша қилинг.

Агар сизда Шоввозсой мажмуаси ҳақида маълумот, фото ёки видеолар бўлса, уларни Озодликка юборинг.

+420 602 612 713 (WhatsApp, Telegram, Viber)

+420 724 971 539 (WhatsApp, Telegram, Viber)

ozodlikmail@gmail.com

Видеоларимизни ижтимоий тармоқларда бўлишишни унутманг.

XS
SM
MD
LG