Линклар

Шошилинч хабар
07 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:48

Қурултой: Ўзбекистон ЕОИИга кирса дазмол арзонлайди, аммо мустақиллик бой берилади


Ўзбекистонга келган Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар чоғида Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га қўшилиши "мавзуси ижобий ўзанга тушганини" Россия матбуотига билдирди.

Матвиенкога кўра¸ Россия Бош вазир ўринбосари Антон Силуанов раҳбарлигида Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши учун икки томонлама гуруҳ ишламоқда. 2 октябрь куни Россия матбуоти Матвиенконинг "Мирзиёев қарор қабул қилди, Ўзбекистон ҳукумати ЕОИИ қўшилиш масаласини ишлаб чиқмоқда", деган гапини тарқатган эди. Айни пайтда Ўзбекистон расмий матбуоти бу борада сукут сақламоқда.

Озодликнинг "Қурултой" эшиттиришида “расмий Тошкент сукути ЕОИИга кириш учун розилик аломатими?” деган савол жавобини муҳокама қилдик.

Қурултой эшиттириши
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:30:18 0:00
Бевосита линк


Лондон SOAS Университетидан Алишер Илҳомов Евросиё иқтисодий иттифоқига кириш ортидан Ўзбекистон ўз сиëсий суверенитетидан махрум бўлади деган фикрни билдирди.

- Бу Кремль томонидан Президент Шавкат Мирзиёевга ўтказилган босим натижаси, деб биламан. Айни пайтда бу Мирзиëевнинг заифлигига мисол бўлди¸ - дейди тахлилчи.

Тошкентлик таниқли иқтисодчи Юлий Юсупов эса “ташқаридан иқтисодий кўринадиган бу тузилма аслида Кремль манфаатлари устига қурилган сиëсий ташкилот” эканига эътибор қаратди.

Айни пайтда Юсупов бу ташкилотга аъзолик ортидан қўшни давлатлардан келадиган дазмол¸ кир ювиш кукуни каби истеъмол моллари нархининг арзонлашишини ҳам мусбат ҳолат сифатида санади.

Қурултой эшиттиришида қатнашган мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ мустақилликнинг Россия "тарозисига" қўйилаëтганидан ҳавотир билдирди:

- Бир ўзбек ватандоши ўлароқ, ўзбек сиёсатчиларини огохлантирмоқчиман: Агар ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон давлати тепасидагилар ким бўлишидан қатъи назар "Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи"га кириш қарорига келган бўлсалар ва бу қарорини амалга оширсалар, бу акция Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида йўқ бўлишининг бошланиши бўлади.

XS
SM
MD
LG