Ўзбекистоннинг олди бойларидан ҳисобланган Ботир Раҳимовнинг ушланиб¸ МХХ томонидан сўроқ қилингани ҳақидаги хабарлар ортидан "ликвидация" навбати энди Раҳимовга тегишли Капитал банкка келдими¸ деган савол туғилмоқда.
Ботир Раҳимов Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти бўлган акаси Бахтиёр Раҳимов билан бирга Капитал холдинг ва унинг таркибига кирувчи йирик суғурта ширкати, Капитал банки, "Ўзбекистон" меҳмонхонаси, бир қатор спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш , конлар ва бошқа корхоналарга эгалик қилиб келган.
Март ойи бошларида Ботир Раҳимов ҳибсга олингани, акаси Бахтиёр Раҳимовнинг эса тезгина номаълум йўналишда мамлакатни тарк этгани билдирилди.
Агар бу рост бўлса, улар эгалик қилиб келган ширкатлар тақдири не кечган? Бунга аниқлик киритиш учун дастлаб Капитал банкнинг Тошкентдаги марказий идорасига телефон қилдик.
Телефон гўшагини кўтарган банк матбуот хизмати ходимидан Капитал банк хўжайини ҳали ҳам Ботир Раҳимовми, деб сўраганимизда, "Ҳа" деб дадил жавоб қилди. Аммо унинг қаердалиги ҳақда аниқ маълумот беролмаслигини айтди.
- Мен бу саволингизга жавоб бера олмайман. Сабаби, бу борада жўяли маълумотга эга эмасман, деди Капитал банк вакили.
Айни кунларда "Алп Жамол" корпорацияси раҳбари Муҳиддин Асомутдиновнинг Ўзбекистондан қочиб кетиши ортидан, Марказий банк қарори билан унга қарашли "Алп Жамол" банки тугатилиб, ундаги омонат сармоялар, шу жумладан валюталар "Халқ банки"га ўтказилмоқда.
Капитал банк вакиллари эса, ўз мижозларини бундай хавотирларга ўрин йўқлигига ишонтиришга уринмоқдалар.
- Банк маромида ишлаяпти, хавотирларга ҳеч қандай асос йўқ. Капитал холдинг тақдири нима бўлди билмадиму, лекин банк ҳақида аниқ айта оламиз, банк ишлаяпти.
Озодлик: "Алп Жамол" банки каби Капитал банк ҳам тугатилиб, унинг омонатлари бошқа банкга ўтказилишини кутиш мумкинми?
- Агар сабр қилсангиз, буни вақт кўрсатар ва бу ҳақда балки, веб саҳифамиздан билиб оларсиз, деди Капитал банк вакили.
Ботир Раҳимов бир вақтнинг ўзида, Тошкентнинг донғи кетган "Пахтакор" футбол клуби президенти ҳам эди.
"Пахтакор" футбол клуби матбуот вакилидан Ботир Раҳимов тақдири ҳақида сўраганимизда: "Бу ёпиқ мавзу, бу ҳақда ҳеч қанақа маълумот бера олмайман", деб жавоб қилди.
Ўзбекистон ичкарисидаги журналистлар ҳам Ботир Раҳимов ҳақида аниқ маълумотга эга эмас. Ҳатто, ҳукумат манбаларига яқин бўлган ўзбекистонлик журналист Сергей Ежков ҳам Раҳимов тақдири ҳақида билмаслигини айтди.
- Ҳозирча бу ҳақда менга ҳеч нарса маълум эмас. Балки шу ҳафта охири, келаси ҳафта бошига бирон нарса маълум бўлар, дейди журналист.
Сергей Ежковнинг айтишича, Ботир Раҳимовнинг қамалгани тасдиқланган тақдирда ҳам Капитал банки "Алп Жамол" банки каби тугатилиб, унинг омонатларининг ҳам бошқа банкларга ўтказилишини башорат қилиш қийин.
- Чунки, Ботир Раҳимов Капитал банкнинг ягона таъсисчиси эмас.У ерда бошқа таъсисчилар ҳам бор. Шунинг учун, Капитал банкини ҳам "Алп Жамол" банки қисмати кутaяпти дейиш ,ҳозирча ноўрин, дейди Сергей Ежков.