1 декабр куни Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақаларни қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги буйруғи кучга кирди.
Буйруқ мазмуни
Вазир буйруғи Ўзбекистон Президентининг 2012 йил 9 ноябридаги иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақаларни 1 декабрдан бошлаб 10 фоизга ошириш тўғрисидаги фармони билан боғлиқдир.
Норма.уз сайтининг хабар қилишича, молия вазири буйруғи билан қабул қилинган тартибда, иш ҳақини тенглаштириш мақсадида қўлланиладиган минимал иш ҳақи ҳажми белгилаб қўйилган.
http://w.soundcloud.com/player/?url=http%3A%2F%2Fapi.soundcloud.com%2Ftracks%2F69922184&show_artwork=true
1 декабрдан кейин тайинланадиган янги пенсиялар ана ўша минимал иш ҳақига индивидуал коэффициентларини қўллаган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
2012 йилнинг 1 декабригача тайинланган пенсиялар 1,1 мартага кўпайтириш йўли билан қайта ҳисобланади.
Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун зарур бўлган минимал иш ҳақининг 8 карралик ўлчамига 79 590 сўмни ташкил қиладиган иш ҳақи асос қилиб олинади ва бу 636 720 сўм (79 590 х 8)ни ташкил қилади.
Вазир буйруғида белгилаб қўйишича, агар янги ўртача ойлик иш ҳақининг ўлчами иш ҳақининг индивидуал коэффициенти қўлланганида минимал иш ҳақининг 8 бараварига тенг бўлса ёки ундан ортиб кетса, бундай пенсия минимал иш ҳақининг 8 бараваридан ортиқ бўлмаган иш ҳақини иш стажига қараб пенсия тайинлаш учун қабул қилинган фоизга кўпайтириш йўли билан қайта ҳисобланади.
Ёши етгани учун пенсия олаётганлар ёки I ва II гуруҳ ногирони бўлгани учун пенсия олаётганларнинг пенсия тайинлаш учун зарур иш стажи бўлмаса, қайта ҳисобланар экан, уларнинг пенсияси ҳажми мавжуд стажларига пропорционал тарзда аниқланади.
Барча ҳолатларда пенсияларга қўшимчалар минимал иш ҳақидан -79 590 сўмдан келиб чиқилади, дейилган хабарда.
“Пенсияларни қайта санаб бўлдик”
Бу гапни Самарқанд вилоят туманларидан бирининг Пенсия жамғармаси масъул ходимидан эшитдик.
- Президентнинг 9 ноябрдаги пенсия ва нафақаларни 10 фоизга ошириш тўғрисидаги фармонига асосан пенсионерларнинг пенсияларини тўла қайта ҳисоблаб бўлдик, деди Пенсия жамғармасининг исми айтилмаслигини сўраган ходими.
Пенсионер нега чўчийди?
Лавҳамизни “Пенсионерлар орасида сарлавҳани кўриб чўчиб кетганлар бўлса…”, деб бошладикки, уларнинг “Ўзбекистонда пенсияларни қайта санайдилар” деган гапдан чўчишга асослари бор.
Ўзбекистон Молия вазирлиги қошидаги Назорат-тафтиш бош бошқармасининг 2012 йил 1 январгача олиб борган суриштируви натижасида республика Пенсия жамғармаси ҳисобидан 150 миллиард 500 миллион сўм (қарийб 106 миллион АҚШ доллари) пенсионерларга ортиқча тўлангани аниқлангани ўз вақтида хабар қилинган эди.
Йил давомида пенсияларнинг ўша “ортиқча тўланган қисми” пенсионерлардан қайтариб олинди, баъзи хабарларга кўра, бу жараён шу кунда ҳам давом этмоқда.
Фарғоналик пенсионер Маъруфжон Абдураҳмонов қайтариб олиш жараёнининг нақадар оғриқли кечгани тўғрисида мана бундай деди:
- Ревизиялардан хабаримиз бор. Чунки бир хил оз пенсия оладиган одамлар жуда ҳам қаттиқ хафа бўлган. Бизда ҳалиги бирга жума намозига қатнайдиган нималар борда. Бир йилларча тахминан ҳар ойда фалонча, фалончадан олиб қолаяпти деб нима қилиб юришди. Уларнинг аслида айби йўқ. Улар “аввал шунчалик кўп пенсия олган эканмиз, шунинг учун чегириб қолишди” деб хафа бўлишди. Лекин бунда уларнинг айби йўқ эди аслида. Аввал бир марта тўланган пулни қайтариб олишни мен тушунмадим, дейди фарғоналик пенсионер.
Пенсиялар тафтиши давом этмоқда.
Битта туманда қарийб 800 пенсионердан ортиқча тўланган пул қайтариб олинди.
Самарқанд вилояти туманларидан бирининг пенсия жамғармаси ходими шу кундаги қайта ҳисоблаш пенсияларни 10 фоизга ошириш билан боғлиқ, деган бўлсада, барибир яна бир неча саволни ортиқча билмадик:
Озодлик: Қайта ҳисоблаш деганда баъзилар бир йил олдин бошланган ревизияни тушуниб олиши мумкин. Шундай эмасми?
- Йўқ, йўқ, ундай эмас. Пенсиялар 1,1 бараварга ошириш учун қайта ҳисобланаяпти.
Озодлик: Сизларнинг туманда пенсиялар тафтиши битдими?
- Ҳа, оз қолди. Худо хоҳласа тугайди.
Озодлик: Ортиқча тўланган пенсиялар қайтариб олиндими?
- Қайтариб олинаяпти.
Озодлик: Демак, бир йилдан бери давом этаётган тафтишга бугунги қайта ҳисоблашнинг алоқаси йўқ?
- Ҳеч қандай дахли йўқ.
Озодлик: Туман бўйича қанча пенсионердан ортиқча тўланган пул қайтариб олинди?
- Бугунги кунда 768 нафар пенсионердан.
Озодлик: Қайтариб олинди?
- Ҳа, деди Пенсия жамғармасининг исми айтилмаслигини сўраган ходими.
10 фоизга оширилгунича неча пул пенсия олардингиз?
Бу савол жавобисиз лавҳамиз чала бўлиб қолади, деб уни бир неча пенсионерга бердик.
Наманган вилоятида истиқомат қилувчи 76 га кирган Жуманазар ака:
- Менинг пенсиям 311 минг сўм.
Озодлик: Меҳнат стажингиз қанча?
- 40 йилдан ошиқ.
Озодлик: 311 минг сўм 1-декабргача бўлган пенсияда-а?
- Ҳа. 1-декабрдан яна ошади деяпти. Яна билмадим лекин.
Озодлик: 10 фоиз ошади дейишаяпти.
- Ҳа.
Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи II гуруҳ ногирони, кўзи ожиз Шуҳрат ака:
- 212 минг пенсия оламан.
Озодлик: Меҳнат стажингиз ҳам борми?
- Бор. 20 йил машина ҳайдаганман яримта оëғим билан. Такси ҳайдаганман. Яна яримта оëғим билан геологияда ишлаганман, кибернетикада ишлаганман. Расман 20 йил стажим бор. Яна 20 йил машина ҳайдаганман. 40 йил стажим бор. Ярмини ҳисоблаган. Таксидаги стажим норасмий. У как индивидуалний трудовой деятелност бўлган. У стажга кирмаган. Ҳозир кўзим кўр бўлиб қолган. Кўр бўлиб ўтирибман. 212 минг етмайди ҳеч нарсага. Битта магазинга чиқсангиз, 30-40 минг кетиб турибди майда-чуйда, нон-понга.
“Пенсияларни ҳаммага бир хил ошириш тўғри эмас, уларни дифференциялаш керак”,
деган фикрни фарғоналик иқтисодчи, 1 декабргача 412 минг сўмлик пенсия олиб келган пенсионер Маъруфжон Абдураҳмонов билдирди.
- Куч ишлатар салоҳиятга эга бўлган собиқ милиционерлар борку, жуда ҳам юқори даражада пенсия олишади. Лекин мен ўзимча айтаманда, ижтимоий адолатсизлик деб ҳисоблайман. Чунки уларнинг пенсияси бир ошганда 10 неча фоизга ошади, бизники ҳам шунча ошади. Агар менинг пенсиям бир ошганда 10 фоиз ошадиган бўлса, имтиëзли пенсия оладиганларники бирданига бир неча юз мингга ошадида. Мен ҳасад қилганимдан эмас, ҳарқалай яхшимас, деди фарғоналик пенсионер Маъруфжон Абдураҳмонов.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди