Россия Федерал монополияга қарши хизмат (ФАС) Ўзбекистонда жойлашган Uzmobile ва Rubicon Wireless алоқа операторларини монополияга қарши қонунчиликни бузган ҳолда бирлашиб, Россиянинг МТС ширкатини маҳаллий бозордан қувиб чиқарганликда айблади. Хизмат расмийлари Россия Ўзбекистон алоқа операторлари айби исботланса, халқаро монополияга қарши келишувлар асосида бу ширкатларни жавобгарликка тортишни режалаштирилаётганини гапирмоқда.
ФАС: “PERFECTUM MOBILE" ва “Uzmobile” келишиб олган бўлиши мумкин!”
2013 йил 15 май куни Россия Федерал монополияга қарши хизмати (ФАС) Ўзбекистонда кўпроқ "PERFECTUM MOBILE" номи остида танилган “Rubicon Wireless Communication” хорижий корхонаси ва “Ўзбектелеком” ҳиссадорлик жамиятининг махсус филиали саналган “Uzmobile” ширкатларига қарши иш очди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган бу алоқа ширкатлари қонунга хилоф равишда бирлашма тузганликда ҳамда асосий рақобатчиси бўлган тузилма – МТС савдо белгиси остида Ўзбекистонда алоқа хизмати кўрсатган “Ўздунробита” ширкатини мамлакат бозоридан сиқиб чиқаришда гумонланмоқда.
Федерал монополияга қарши хизмати расмий муносабатини Озодликка ташкилотнинг Картелларга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи муовини Константин Алёшин билдирди:
- Иш “Рақобатни ҳимоя қилиш” Қонунининг 11- моддаси 1 - қисми бузилиши юзасидан қўзғатилди. Бу моддада картеллар тузилиши таъқиқлангани белгиланган. Айни вазиятда биз Ўзбекистон уяли алоқа хизмати бозори иштирокчилари бўлган “RWC” ва “Uzmobile” ширкатларини ҳатти-ҳаракатларида Россиянинг МТС ширкатига қарашли “Ўздунробита”ни йўқотиш учун картелга бирлашганини тахмин қилаяпмиз. Яна бир бор таъкидлашим керакки, ҳозирча уларнинг картел битимига келгани тўғрисида фақат тахминларимиз мавжуд, холос. Бу тахминларимиз тўғри-нотўғри эканини текширув аниқлайди, - деди ФАС расмийси.
"PERFECTUM MOBILE" ва “Uzmobile” ширкатларининг Ўзбекистон ичкарисидаги ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари Россия алоқа хизматини кўрсатиш бозоридаги рақобатга жиддий таъсир ўтказаётгани, “Ўздунробита” абонентлари бўлган минглаб Россия фуқаролари алоқа воситасисиз қолгани айтилди.
Константин Алёшинга кўра, “Рақобатни ҳимоя қилиш” Федерал қонунига мувофиқ Россия ФАСи мамлакат ташқарисидаги рақобатга қарши келишувларга оид ишларни кўриб чиқиши мумкин.
“Бунинг учун келишув албатта Россия ички бозорига ўзининг салбий таъсирини ўтказувчи деб тан олиниши зарур”, дея давом этади у.
- Мазкур ҳолатда бундай таъсирнинг мавжудлиги аниқланди. Шу сабабли, бизда бу ишни қўзғатишга барча юридик асослар мавжуд. Амалда бу Россия ичкарисида кўриб чиқилаётган бошқа ишлардан ҳеч ҳам фарқи йўқ: фақат барча сўровномалар ва ҳужжатлар Россия ташқарисидаги манзилларга юборилади. Жазо ва санкция чоралари тўғрисида ҳозирча шов-шув кўтариш эрта, чунки дастлабки тафтиш натижаларини кутишимиз керак, - деди Константин Алёшин.
Монополияга қарши тузилма вакили Ўзбекистон ва Россия ўртасида ноқонуний рақобат масаласига оид давлатлараро шартнома йўқлигини, лекин тафтиш олиб бориш учун халқаро конвенциялар асос бўла олишини айтди.
- МДҲ давлатлари доирасида муайян халқаро конвенциялар мавжуд, аммо билишимча, Ўзбекистон уларга қўшилмаган. Аслини олганда, бунинг учун махсус халқаро шартнома бўлиши ҳам шарт эмас. Биз тафтишни олиб борамиз ва уни керакли жойларга тақдим этамиз: қандай хулоса чиқарилади ва қандай чоралар қўлланилади – бу бизнинг ваколатимиз эмас,- деди ҳозирча гап фақатгина жиноят аломатлари тўғрисида кетаётганини эслатган Россия Федерал монополияга қарши хизматининг Картелларга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи муовини Константин Алёшин.
Россия Федерал монополияга қарши хизмати МТС ни Ўзбекистон алоқа воситалари бозоридан сиқиб чиқарилиши юқорида кўрсатилган икки маҳаллий ширкатнинг картел келишуви натижаси ўлароқ баҳоланиши мумкинлигини иддао қилмоқда.
ФАС расмийлари “Ўздунробита”нинг синдирилиши Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги роумингдаги халқаро уланишлар ҳажмининг камайишига олиб келганини ҳамда Россия уяли алоқа операторининг ҳуқуқлари ва манфаатлари қўпол тарзда бузилганини билдирмоқда.
"PERFECTUM MOBILE" ширкати вакили Озодликка Россия ФАСининг баёнотидан бехабар экани, бироқ яқин кунларда бу масала юзасидан расмий жавоб берилишини маълум қилди.
“Ўзбектелеком” телефонлари бўйича ширкат расмийларидан бу масалага оид жавоб олишнинг иложи бўлмади.
Россия идоралари хавотир билдиришни давом этмоқда
Таъкидлаш жойизки, МТС-Ўзбекистон можароси билан боғлиқ вазиятга кўплаб Россия давлат идоралари хавотир билдириши қайд этилди.
2012 йилнинг 18 октябр куни Россия Давлат Думасининг Мулкчилик маcалалари бўйича қўмитаси йиғилишида депутатлар Россиянинг қатор ширкатлари Ўзбекистонда ҳукумат идоралари томонидан босимга учраётгани ва бунга “кескин жавоб қайтарилиши” лозимлиги юзасидан келишиб олди.
Россия Ички ишлар вазирлигининг Тергов департаменти МТС компаниясининг Ўзбекистон бозоридан сиқиб чиқарилгани муносабати билан жиноий иш қўзғади.
Россия Федерацияси савдо-саноат палатаси Президиуми “Ўздунробита” билан боғлиқ вазиятдан чуқур хавотир билдириб, бу ҳол Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларга салбий таъсир этиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Озодлик олдинроқ МТСнинг Ўзбекистондаги ширкати ҳимоясига Россия Менежерлар Ассоциацияси (РМА), Россия Минтақавий алоқа операторлари ассоциацияси (АРОС), АҚШ Конгрессининг нуфузли вакиллари ва GSMA Мобил операторлар бутунжаҳон ассоциацияси,Ўзбекистон Халқ ҳаракати ва бошқа ташкилотлар чиққани тўғрисида хабар берган эди.