Швециянинг Сундсвалл шаҳрида Обид қори Назаровга суиқасдда гумон қилинган Юрий Жуковскийга жиноий шерикликда айбланган икки ўзбек - Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовалар яна маҳкамага олиб келинди. Улар ўтган йили 26 апрел куни ўтган илк маҳкама қарори билан оқланиб, суд залидан озод қилинган эди.
Швед прокурори Кристер Петерссон киритган шикоят асосида 3 июн куни бошланган аппеляция тартибидаги маҳкама ҳайъатига 828 саҳифалик айблов хулосаси берилди.
Озодлик билан суҳбатда прокурор бу гал айбланувчиларга қарши янги даллиларни илгари сурганини айтди.
- Ҳозирга келиб, бизда янги техник далиллар пайдо бўлди. Масалан, суиқасдга уриниш содир бўлганидан икки кун ўтиб, айбланаётганлар ўртасида электрон мактуб орқали ёзишмаларни топдик. Менинг назаримда, бу хатларда жиноят изларини ёпишга уриниш аломатлари жиддий кўринган, деди Петерссон.
У айбланувчиларга 8 йиллик қамоқ жазосини сўрамоқда.
Маҳкамани кузатаётган ўзбекистонлик қочқин, ҳозир Швецияда яшаëтган имом Муҳаммадсолиҳ Обутовга кўра, 3 июн кунги маҳкамада, асосан 828 саҳифалик айблов хулосаси билан танишилган.
- Маҳкама эрталаб соат 9 да бошланди. Прокурор 828 бетлик айблов киритибди. Ҳозир шу айблов билан бирма-бир таништириб чиқишяпти. Катта экранда далиллар кўрсатиляпти. Ўша ерда қизиқ даллилар бор. Ўзбекистондан Авазов Жобир, деган одамдан анави аёлнинг Nordea банкидаги ҳисоб рақамига ўтган йилнинг 1 май куни, кейин бир ҳафта ўтиб, икки марта 50 минг кронадан пул тушгани аниқ кўрсатилган, деди Муҳаммадсолиҳ Обутов.
Унинг сўзларига кўра, айбланувчиларнинг Обидхон қорини отганликда гумон қилинган Юрий Жуковский исмли шахс билан суиқасддан олдин ва кейин изчил алоқада бўлганини кўрсатувчи далиллар ҳам айблов хулосасида илгари сурилмоқда.
Муҳаммадсолиҳ Обутов бу галги маҳкамада иштирокчиларнинг сони аввалгисига нисбатан кўпроқ эканини айтмоқда. Аввалги маҳкама 2012 йилнинг апрелида Остершунд шаҳрида бўлган эди.
- Бугунги судга Нодира Аминова билан эри келган. Ўтиришибди. Бу ёқдан Довудхон ҳам келди адвокати билан. Яна қори акани таниганларнинг кўпчилиги келишган, деди Муҳаммадсолиҳ Обутов.
Обид қори Назаровга 2012 йилнинг 22 февралида уюштирилган суиқасдга алоқадорликда гумон қилинган икки ўзбек — Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовалар ўтган йили 26 апрел кунги маҳкама қарори билан оқланган эди.
Эр-хотин Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминова ўтган йилнинг 15 май куни ўзбекистонлик диний уламога суиқасдда иштирок этганликда гумонланиб қўлга олинган эди.
Исботини топмади, дея суд томонидан бекор қилинган айбловда ўзбекистонлик эр-хотиннинг Обид қорига ўқ узгани гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси Юрий Жуковскийга жиноий шерик экани иддао қилинган.
Айбловни илгари сурган швед прокурор Кристер Петерссон суд қароридан норози бўлган ва қарор устидан шикоят қилишини билдирган эди.
Ўтган йилнинг кузида Озодликка интервю берган Нодира Аминова Юрий Жуковскийни таниши, унга кўмаклашганини тан олган, аммо унинг асл ниятидан бехабар бўлганини айтган эди.
- Жуда соддадил инсон бўлиб кўринди у бизга. Жиноятчига сира ўхшамайди. Акамнинг ўртоғи сифатида уйимизда меҳмон қилдик. Лекин, нима қилаётгани ҳақида бизга ҳеч нарса гапирмасди. Бир неча кундан кейин шу хабарни Интернетда ўқиганимиздан сўнг шок бўлиб қолдик. Чунки биз унга ёрдам берганмиз, ниятини билмаганмиз¸- деган эди Нодира Аминова.
Швед прокурори илгари сурган айблов асосида Обидхон қорига ўқ узганликда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси, 1978 йил туғилган Юрий Жуковскийнинг қаерда экани ҳам ҳозирча кенг жамоатчиликка номаълум қолмоқда.
Ўтган йили 12 октябр куни унинг Россияда қўлга олингани ҳақида норасмий хабар пайдо бўлган ва прокурор Петерссон бу маълумотларни шарҳламаган ҳолда қатъий хулосани тилга олган эди.
Россия Федерал Хавфсизлик хизмати бу хабарни тасдиқламаган, аммо, инкор ҳам қилмаган эди.
Ҳозирча ҳар икки давлатнинг мутасадди идораларидан бу борада бирор аниқ маълумот олиш имконсиз қолмоқда.
Швед прокурори таниқли ўзбек имоми Обид қорига нисбатан суиқасдни унинг сиёсий ва диний фаолияти билан боғлиқ, деб ҳисоблашини айтган.
Бироқ, Обид қорига уюштирилган суиқасд ортида Ўзбекистон ҳукумати ва унинг махсус хизмати турибди¸ деган иддаони аниқ тасдиқлайдиган далил йўқлигини ҳам таъкидлаган.
54 яшар Обид қори Назаров 2012 йилнинг 22 февралида Швециянинг Стромсунд шаҳарчасидаги ўз уйи йўлагида номаълум қуролли шахс томонидан отиб кетилган эди.
Яқинларидан олинган сўнгги маълумотларга кўра, ўшандан бери Назаров шифохонада беҳуш қолмоқда, аммо, унинг умумий аҳволи яхшиланиб бормоқда.