Бишкекда Ўш воқеаларида одам ўлдирганликда гумонланиб судланаётган этник ўзбек Муҳаммаджон Бузруковнинг адвокати суд жараёнидан сўнг жабрланувчи деб аталаётган шахслар томонидан калтаклаб кетилди. Адвокат ўз ҳимоясидаги одамнинг қотил эмаслиги ҳақида исбот-далиллари борлигини айтмоқда.
Воқеа 9 январ куни Чуй вилоят судида бўлиб ўтди. Муҳаммаджон Бузруковнинг адвокати Динара Медетова навбатдаги суд жараёни якунланганидан сўнг жабрланувчи тараф томонидан калтакланган.
Ўтган йилнинг 20 августида ҳам Ўш вилоят судида Муҳаммаджон Бузруковни ҳимоя қилган адвокат Динара Медетова калтакланган эди. 2013 йилнинг 15 майида эса Ўш шаҳар судида бир нечта аёл ўзбек миллатига мансуб судланувчи Муҳаммаджон Бузруковни калтаклаган. Шундан сўнг Ҳюман Райтс Уотч халқаро ташкилоти бу каби ҳолатлар адолатли судлов таъминланишига тўсқинлик қилиши ва судланувчининг ҳуқуқлари ҳимояланмаганини исботлашини билдириб баёнот тарқатган эди.
Динара Медетова ушбу воқеаларни эслар экан, мана буларни айтди:
-Иккинчи марта мени калтаклашмоқда. Нега бундай қилишаяпти? Сабаби, менинг қўлимда Бузруковнинг айбсиз эканини тасдиқловчи далиллар бор. Бузруков 2010 йилда Алмаз Аскаров деган одамни ўлдирганликда айбланиб қўлга олинган. Бироқ милиция бу қотилликда гумонлаб мутлақо бошқа бир одамни қўлга олган, кейинроқ эса милиция кўзбўямачилик қилиб бу ишни ёпиб қўйган. Шундан кейин бу қотилликни Бузруковнинг бўйнига юклашган. Мен ва бу ишни кузатиб бораётган жамоатчилик Бузуруковнинг айбсиз эканига ва унинг албатта оқланиб чиқишига ишонади.
Муҳаммаджон Бузруков 2010 йилдаги Ўш қирғинида Алмаз Асқаровни ўлдирганликда айбланиб 2011 йилда қўлга олинган эди. Қирғизистон Олий суди 2013 йилнинг феврал ойида унинг ишини қайта кўриб чиқиш ҳақида қарор қабул қилган. Бузруков иши юзасидан шу кунгача 64 та суд жараёни ўтказилган.
Бишкеклик ҳуқуқ фаоли Азиза Абдурасулова суд биносида адвокатнинг калтакланиши Қирғизистон ҳукумати адолатли судловни таъминлай олмаслигининг исботи эканини айтади:
-Қирғизистон адолатли суд ўтказа олмайди. Қирғизистон адолатни ҳеч қачон ўрната олмайди. Биз ҳали бу ишни суд ўргансин, қонун доирасида ҳал қилсин деб фикрлайдиган даражага етганимиз йўқ.
Адвокат Динара Медетова ўзининг калтакланиши юзасидан Бишкек шаҳар Ленин туман судига ариза ёзган. Ҳозирча мазкур иш юзасидан жиноят иши очилгани ёки очилмагани номаълум. Милиция расмийлари бу борада маълумот беришдан тийилмоқдалар.
Муҳаммаджон Бузруковнинг отаси Маматазиз Бузруков ҳам Ўш воқеасида айбланиб қамоққа олинган эди. Маматазиз Бузруков 2011 йилнинг 1 сентябрида Ўш шаҳар тергов изоляторида қийноқлардан сўнг тиббий ёрдам кўрсатилмагани оқибатида вафот этган эди.
Бироқ ҳуқуқ - тартибот органлари Маматазиз Бузруковнинг қийноққа солинганини инкор қилишади.
2012 йилнинг 30 октябрида Озодлик радиосига суҳбат берган Муҳаммаджон Бузруковнинг онаси Роҳила опа Ўш қирғини кунлари, аниқроғи 2010 йилнинг 12 июнида 28 ёшли ўғли Миразиз ўққа учиб ҳалок бўлганини айтган эди. Роҳила опанинг айтишича, шу кунгача Миразизнинг қотиллари топилмаган.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди