Москва вилоятида полиция ходимлари ўз фарзандини сотишга уринган Ўзбекистон фуқароларини қўлга олди. Ўзбекистонлик эр-хотин бир ярим ёшли ўғил ва янги туғилган чақалоқ қизни 1 миллион рублга маҳаллий телевидение ходимларига сотишга уринган. Бутунроссия “Ёшлар” ҳаракати фаоллари Россияга киритилаётган ҳар бир норасида меҳнат муҳожири фарзандини қатъий назорат остига олиш ва дактилоскопия қилиш таклифи билан чиқмоқда.
Москва вилоятида полиция ходимлари ўз фарзандини сотишга уринган Ўзбекистон фуқароларини қўлга олди. Ўзбекистонлик эр-хотин бир ярим ёшли ўғил ва янги туғилган чақалоқ қизини 1 миллион рублга маҳаллий телевидение ходимларига сотишга уринган. Бутунроссия “Ёшлар” ҳаракати фаоллари Россияга киритилаётган ҳар бир норасида меҳнат муҳожири фарзандини қатъий назорат остига олиш ва дактилоскопия қилиш таклифи билан чиқмоқда.
“Ҳар бир бола учун 500 минг рубль беринг!”
Подмосковьенинг Видное шаҳри яқинида иккита боласини 1 миллион рублга (28100 АҚШ долларига) пулламоқчи бўлган 38 ёшли аёл ва 42 ёшли эркак эр-хотинлар қўлга олинди.
7 апрель куни соат 16:00 дан 17:00 лар орасида Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ўзбекистонлик эр-хотин Москва вилояти Ленин тумани Ашчерино қишлоғида 18 ойлик ўғил ва 1 ойга тўлмаган чақалоқ қизини ҳар бирини 500 минг рублга сотмоқчи бўлган пайтда ушланганини маълум қилди.
“Ўзбекистонликларга нисбатан Россия Федерация Жиноят Кодексининг 127.1 моддаси 2 қисми қатор бандлари асосида Москва вилояти бўйича Тергов қўмита бошқармаси томонидан жиноий иш очилди”, дейди ҳодиса тафсилотларини гапириб берган вилоят Тергов бошқармаси расмийси Ольга Врадий.
- Улар икки нафар вояга етмаган фарзандини сотишга уринганликда айбланмоқда. Тергов маълумотларига кўра, улар 1,5 яшар болача ва 1 ойлик қизчани автомашина салонида 1 миллион пул эвазига сотаётган пайтда ушланди. Ҳодиса жойи кўздан кечирилганда бир миллион рубл миқдорида пул ва болаларини сотиш тўғрисидаги тилхат мусодара қилинди, деди терговчи Ольга Врадий.
Москва вилоят Тергов бошқармаси бола сотишда айбланаётган шахсларни қўлга олишда кўмак берган РЕН-ТВ канали мухбирларига алоҳида миннатдорчилик билдираётганини маълум қилди.
Аниқланишича, ҳодисадан бир кун олдин журналистлар туман ҳудудида икки нафар фарзанд сотилаётгани тўғрисида осилиб турган эълонга кўзи тушиб қолган. Улар қизиқиб қолиб, зудлик билан полицияга хабар қилган ва “ота-она” билан учрашувга “фарзандсиз маҳаллий фуқаролар” кўриниши остида яширин камера ва диктофон осиб олган телекомпания ходимлари келган.
" - Болларни сўраб биздан бошқа биров келдими?
- Ҳа, руслар келди. Ёш эр-хотин экан. Билмадим, шу аёли ёқмади менга, бергим келмади.
- Раҳмингиз келмаяптими?
- Йўқ, жонимга тегиб кетди, чарчадим булардан. Ҳар бирига 500 минг рублдан сўраяпман – мен ўз юртимда квартира сотиб олмоқчиман", дейди тортинмасдан тергов томонидан исми ошкор этилмаётган аёл яширинча ёзиб олинган тасвирда.
Шу пайт “харидор”лардан бири 1,5 яшар болакайнинг юзи кўкарганини кўриб қолади ва бунинг сабабини онасидан сўрайди. Она болаларнинг тарбияси билан шуғулланишга вақти йўқлиги ва барча масалалар шафқатсизлик билан ҳал этилишини айтади.
"Мен бугун уни қаттиқ урган эдим! Жонимга тегди: мана у ердаги товани олиб, ичидаги ёғини ётоқ жойимизга қуйиб ташлабди. Чидай олмадим – бу иккалови мени асабий тутқаноққача олиб боряпти", дейди кулимсираб савдогар она.
Сўраб-суриштириб, журналистлар бу аёлнинг Ўзбекистонда уч нафар фарзанди борлиги, янги туғилган чақалоқ уларни хонага олиб келган эркакдан туғилгани, бу боланинг отаси номаълум эканини билади. Боз устига, бу эркак унинг шунчаки вақтинчалик бирга яшаб туришга олган жазмани экани аниқланади.
Гўдак қизчанинг отаси Видное шаҳрида фаррош бўлиб ишлар экан. Болалар билан уйда ўтирган она эса фарзандлари нима учун сотилаётганини, ҳатто сўраб кўрмагани РЕН-ТВ журналистларини ҳайратга солди.
Ҳозирда ота-онасидан маҳрум этилган болалар маҳаллий шифохонага кўрикка жўнатилди ва тергов якунига қадар шифокорлар ва ижтимоий хизмат ходимлари қарамоғида қолади. Терговчи Ольга Врадий шифокорлар гўдакнинг аҳволи ёмонлашиб бораётгани тўғрисида ташҳис қўйганини айтди: она болани мунтазам овқатлантирмаган.
Москва вилоят тергов қўмитасида Озодликка айбдор деб топилса, ўзбекистонлик эр-хотин 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкинлигини билдиришди.
Ҳозирча ўзбекистонлик савдогар ота-она суд қарори билан тергов якунига қадар ҳибсга олингани айтилди.
“Муҳожирлар фарзандлари қатъий назоратга олиниши керак!”
Озодлик бу каби ҳодисалар айниқса сўнгги пайтларда кўпайиб кетилганини кузатмоқда.
Бутунроссия “Ёшлар” ҳаракати раҳбари Махсуд Абдужабборов Россияда сўнгги пайтларда болалар ташланаётганига қарши қаттиқ чоралар қўллаш керак, деган ташаббус билан чиқмоқда.
Видноедаги ҳодиса, унингча, Москва ва Россиянинг бошқа ўлкаларида ўзбек жамоаларига ҳаракат қилишга туртки бўлиши керак.
- Петербург бўйича рақамларни келтираман: ўтган 2013 йил давомида 210 нафар боладан ота-онаси воз кечди! Буларнинг ҳаммаси муҳожир, энг даҳшатлиси – ўзбекистонлик аёллар воз кечган болалар. Мен Тожикистон, Қирғизистон тўғрисида гапирмаяпман... Асосан, ўзбек аёллар ташлаяпти ёки сотаяпти: бир жойда 25 минг рублга, бошқа жойда 80 минг рублга. Мана Москвада боланинг “нархи” 1 миллионга етибди, - дейди вазиятга жиддий ёндашиш кераклигини айтаётган Махсуд Абдужабборов.
“Ёшлар” фаоли яқинда бу масала юзасидан Петербург ва Москва болалар омбудсманлари ва Давлат Думасига Россияга киритилаётган барча муҳожирлар болаларидан бармоқ изларини олиш ташаббуси билан чиққанини маълум қилди.
У шу тариқа йўқолган ёки ташлаб кетилган болаларнинг ота-онасини топиш осон бўлади, деган умидда.
- “Ёшлар” гуруҳи Давлат Думасига муҳожирлар болаларидан бармоқ изларини олиш ташаббуси билан чиқди, чунки Россияда сўнгги икки йилда ташлаб кетилган болалар сони кескин кўпайиб бормоқда. Мана охирги ҳодиса: куни кеча Петербург марказида кўринишидан осиёлик бўлган 5 яшар қизча ташлаб кетилди. 1,5 ой бўлди – ҳеч кимини топа олмаяпмиз. Бола туркий тилларни тушунади, лекин русча гапиради. Қонун бўйича, Россияга ота онаси билан кириб келган бола 3 ой яшаши мумкин, кейин у чиқиб кетиши керак, акс ҳолда ноқонуний ҳолатга ўтади. Ота-онасига муаммо туғдираётган болалар ташлаб кетиляпти! Шу сабабли, 3 ойдан ортиқ яшаган болалар ота-онаси рухсати билан албатта, дактилоскопия қилиниши керак, дея ўз позициясини тушунтирди “Ёшлар” ҳаракати раҳбари Махсуд Абдужабборов.
Жамоатчилик ҳаракати вакили ташлаб кетилган ва кўринишидан осиёлик бўлган болачалар маҳаллий русларни унчалик қизиқтирмайди, яъни улар умр бўйи болалар уйида қолади.
Бу Россияда ўз фарзандини пуллашга қўл урган ўзбекистонлик муҳожирлар билан боғлиқ биринчи ҳодиса эмас.
Шу йилнинг февраль ойида Санкт-Петербург шаҳрида икки нафар ўзбек аёл янги туғилган чақалоқни 80 минг рублга (2250 доллар) сотишга уринган пайтда қўлга олингани.
Самарада ўзбек аёли 4 ойлик гўдакни 35 минг рублга пуллаётганда ҳибсга олинган ва 17 ёшли она полициячиларга боласини сотиб, топган пулни Россия паспортини сотиб олишга сарфламоқчи бўлганини айтгани.
2012 йилнинг 7 майида Москва шаҳрида ўз боласини оператив ходимларига 150 минг рублга пуллаётган 27 ёшли қирғизистонлик аёл ва 23 ёшли ўзбекистонлик эркак ҳибсга олингани.
2011 йилнинг 22 мартида соат 11 ларда Красногорск шаҳрида жойлашган “Ашан” гипермаркетидаги озиқ-овқат аравачасида 7 ойлик Амиржон Тўхтаев ташлаб кетилгани.
Ленинград вилояти Рошчино қўрғонида ўзбек миллатига мансуб эркак ахлат контейнерига бир ойлик чақалоқни ташлаб кетгани.
2010 йил 17 май куни Митишчи шаҳар криминал милиция ходимларига маҳаллий бозорда ўз боласини 10 минг рубл пулга таклиф қилаётган ўзбекистонлик муҳожир аёл қўлга олингани.
2009 йилда Москва яқинидаги Истра шаҳрида тожикистонлик 26 ёшли йигит унга ташлаб кетилган 1 яшар болани 30 минг АҚШ долларига орган савдогарларига сотмоқчи бўлган вақтда қўлга олингани.
2008 йилда Екатеринбургда ўзбекистонлик 44 ёшли аёл фарзандини 30 минг рублга сотаётган вақтда қўлга олинган ва кейинроқ 6 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди