Ўзбек ва тожик адабиётининг таниқли вакили, “икки чаман булбули”, “ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги кўприк” каби сифатлар билан таърифланувчи шоир Ўлмас Жамол ўзининг 80 ёшини нишонлади. Замонавий ўзбек адабиётида “Тўрт девон” ярата олган ягона ўзбек шоири “Шоир билан суҳбат” дастурининг бугунги меҳмони.
Ўлмас Жамолнинг илк китоби “Меҳр булоғи” деган ном билан 1969 йилда Душанбедаги “Ирфон” нашриëтида босилиб чиққан. 1969 йилдан бери ҳисоблайдиган бўлсак, 45 йилдан бери ижод қилиб келаётган Ўлмас Жамол ўзбек замонавий адабиётида “Тўрт девон” ярата олган ягона шоир бўлиб қолмоқда.
Навоий “панжасига панжа” уриб яратилган “Тўрт девон” ҳақида гапириш, фикр билдириш адабиётшунослар ва шеърият мухлисларига ҳавола.
Ўлмас Жамол билан суҳбатни қуйида тингланг.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди