Президент Имомали Раҳмон аксарияти мусулмон бўлган тожикистонликларни ҳижоб киймаслик ва соқол ўстирмасликка даъват қилди.
11 июль кунги чиқишида Раҳмон ҳижоб ва аëллар киядиган қора либосларнинг тожик миллий анъаналарига мос келмаслигини¸ узун соқолларнинг эса¸ диндорлик билан кўп ҳам алоқаси йўқлигини таъкидлади.
Тожикистонликларни “Оллоҳни қалб билан севиш”га чақирган Раҳмон¸ мусулмонларга тақводорликни ташқи унсурлар билан намойиш қилишни тўхтатишни тавсия қилди.
Шунингдек¸ тожикистонликларни ўз тарихий анъаналарига содиқ қолишга чақирган президент¸ уларни¸ айниқса¸ ëшларни интернет орқали бўлаëтган ëт маданият ва анъаналар тарғиботига учмасликка ҳам даъват қилди.
8¸5 миллионлик Тожикистонда қизларнинг ўқув масканларига рўмол ўраши¸ ўқувчиларнинг масжидга бориши тақиқланган. Душанбе ҳукумати Ироқ ва Суриядаги қуролли гуруҳларга қўшилиш эҳтимоли олдини олиш мақсадида Душанбе ҳукумати ўтган ойлар давомида хориж мадрасаларида ўқиëтган минглаб тожикистонлик талабани мажбуран ватанига қайтарди.