Андижоннинг "Янги бозори"дан қувилган нончи аёллар норозилик тариқасида йўл тўсди
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Андижон шаҳрининг “Янги бозор” деҳқон бозорида махсус рухсатномасиз нон сотадиган аёлларга бозор ҳудудини тарк қилиш учун берилган муҳлат тугаши ортидан 30 апрель куни бозор маъмурияти уларни бу ҳудуддан чиқариш учун милиция отряди чақиртирди. Милиция босими билан қувилган 50 нафарга яқин аëл бу ҳаракатга норозилик тариқасида бозор олдидан ўтувчи Фурқат кўчасини тўсиб қўйди.