“Онам тузалмай касалхонадан чиқарилди, олмаган дориларини олди деб ёзиб беришди”

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган тадбиркорнинг арз қилишича, унинг коронавирус юқтирган онасини касалхонага эмас, балки карантин зонасига олиб боришган ва ҳали тузалмай туриб уйига жавоб бериб юборилган:

“Онамни 16 июль куни Ҳамза метроси ёнидаги касалхонага олиб боришди. Икки томонлама пневмония бўлган деб. Икки кундан сўнг тест натижаси ижобий чиқди. Кейин вирусология касалхонасига перевод қиламиз дейишди.

Лекин ярим кечаси Қорақамишдаги чартер рейслардан келганларни қабул қиладиган кўз касалликлари шифохонаси карантин зонасига олиб бориб тиқиб қўйишди. У ерда Ковид йўналиши бўйича на даволовчи врач бор, на қаров, на шароит.

У касалхонадаги кўз духтурлари биз ковидларни қабул қилмаймиз дейишса ҳам тўрт кишини ташлаб кетишибди. Ўзим пулмоног врач топдим, у телефон орқали назначение қилиб турди.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

“Онам тузалмай касалхонадан чиқарилди, олмаган дориларини олди деб ёзиб беришди”

Барча дори-дармонларни ўзим олиб келиб бердим. Ҳамширалардан илтимос қилиб, уколини қилдирдим. Хуллас, 30 июль куни бу карантин зона ёпилади, уйларингга кетинглар деб онамларга жавоб берибди. Такси юбордим. Уйга олиб келди.

Касалхона берган выпискани қўлимга олиб ўқиб кўрсам, 31.07.2020 йил билан берган, яъни эртанги сана билан ёзиб бугун жавоб беришибди. У ҳам майли, выпискада ҳар куни уч маҳал иккитадан “Арбидол” деган дори берилгани ёзилган.

Ўзим гувоҳман, онамларнинг ўзлари гувоҳ, ким қаерга чақирса бораман. Хеч қанақа “Арбидол” дори берилмаган. 3-4 та Хитой дори берилди лекин “Арбидол” берилмаган.

Ҳамма дорини ман олиб берганман. Аптекаларда бу дори йўқ, бозордаги нархи 600 минг сўм. Давлат берган дориларни бировларнинг номига акт қилиб, булар нима қилишади, у ёғи менга қоронғи”

--------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!