IMEI жанжали: Хориждан қайтганларга оид шахсий маълумотлар телефонфурушларга сотилмоқда (ВИДЕО)

Ўзбекистон ИИВ шахсий маълумотларнинг мобил телефонлар IMEI кодини регистрация қилиш мақсадида ўғирлангани ҳақида фуқаролардан ариза келиб тушмаганини билдирди.

Чет элдан олиб кирган шахсий телефонининг IMEI кодини расмийлаштирмоқчи бўлган айрим ўзбекистонликлар ўз номига аллақачон бошқа телефон регистрация қилинганидан хабар топмоқда.

Озодлик гаплашган UZIMEI тизими мутахассиси четдан келаëтган телефонлар IMEI кодини регистрация қилишда ўғирланган шахсий маълумотларни ишлатиш ҳолатлари кўпайганини тасдиқлади.

Бу мутахассис ўзбекистонликларга оид шахсий маълумотларнинг ўғирланаëтгани учун бирламчи шубҳа паспорт маълумотларига қўли етадиган давлат идораларига тушишини таъкидлади.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати IMEI кодларини регистрация қилиш учун шахсий маълумотлар ўғирланганига оид расмий шикоят йўқлиги¸ бўлган тақдирда¸ вазирлик тегишли чора кўришини билдирди.

Шахсга доир маълумотлар махфийлигини таъминлаш давлат ваколатидаги иш ҳисобланади. Бу маълумотларни ўғирлаш¸ ошкор қилиш учун Ўзбекистон қонунчилигида жазо белгиланган.

IMEI нима?

IMEI - International Mobile Equipment Identity - мобил қурилманинг халқаро ўзига хос идентификация коди. Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра¸ бу махсус код бир ой ичида пуллик UZIMEI тизимида рўйхатга олиниши шарт. Акс ҳолда¸ четдан олиб кирилган телефон ëки планшетни ўзбек телеком операторлари SIM картаси билан ишлатиб бўлмайди.

Хорижга чиқиб келган ҳар бир ўзбекистонликнинг йилда икки марта ўз шахсий фойдаланиши учун битта мобил телефон ëки планшет олиб киришига рухсат берилган. Бундай чеклов туфайли ноқонуний равишда телефон импорти билан шуғулланаëтганлар уларни UZIMEI тизимига киритиш учун хориждан қайтаëтган ўзбекистонликлар номига рўйхатдан ўтказишни йўлга қўйган. Бунинг ортидан мамлакатда шахсий маълумотларни сотиш қора бозори шаклланган. Харидор - ноқонуний телефон импорти билан шуғулланувчилар¸ сотувчи эса¸ бу маълумотларга қўли етадиганлар¸ асосан¸ давлат мулозимлари.

Намангандаги IMEI жанжали

Озодликка келган видеотасвирларда 25 август куни Наманган марказий почтасига чет элдан олиб келган шахсий телефони IMEI кодини регистрация қилиш учун борган 20 га яқин одамнинг эътирози акс этган.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Наманганда шахсий маълумотлари IMEI регистрацияси учун ўғирланганлар тўполон қилди

IMEI кодларини¸ Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ¸ почта алоқа бўлимларида; SMS ва USSD сўровлар орқали; UZIMEI тизими оператори орқали; Ўзбекистон Республикасининг ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтказиш мумкин.

IMEI кодини онлайн тарзда рўйхатдан ўтказа олмаганидан сўнг¸ почтага келган наманганликлар бу ерда ўз шахсий маълумотига бошқа телефоннинг рўйхатга олинганидан хабар топган.

Уч йил деганда биринчи марта март ойида Россиядан қайтдим. Россияда олган телефонимнинг IMEI кодини регистрация қилиб¸ пулини тўламасам¸ ўзбек SIM картаси билан ишламас экан.

Уч йил деганда биринчи марта март ойида Россиядан қайтдим. Россияда олган телефонимнинг IMEI кодини регистрация қилиб¸ пулини тўламасам¸ ўзбек SIM картаси билан ишламас экан. Бир ой ичида қилиш керак экан. Лекин орага пандемия тушиб¸ чўзилиб кетди. 23 август куни ўртоғим билан онлайн регистрация қиламан¸ десам¸ номингизда бошқа телефон бор¸ деб қабул қилмади. Почтада қилиш мумкин¸ деганларига бу ерга келсам¸ менга ўхшаганлар кўп экан. Ҳаммада бир хил муаммо – кимдир паспорт даннийларимизни ўғирлаб¸ четдан телефон олиб кирадиган савдогарларга сотган¸ биз бундан энди хабар топяпмиз”.

IMEI кодини регистрация қилишда шахсий маълумотлар ўғирланмоқдами?

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан мамлакатга олиб кирилаëтган мобил қурилмалари IMEI кодини "Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази”¸ ëки UZIMEI тизими орқали рўйхатдан ўтказиш 2019 йил декабридан пуллик қилинди.

Мавзуга алоқадор Четда сотиб олинган телефонларни пуллик қайдга олиш бошланди. “Малика” бозорида яна рейд

Код бир ой ичида рўйхатга олинса¸ 44 600 (БҲМнинг 20 фоизи)¸ бир ойдан кечикса¸ 55 750 минг сўм тўланади. Регистрация қилинмаган телефон Ўзбекистон ҳудудида ишламайди. Хорижга чиқиб қайтгани давлат чегарасида қайд этилган ҳар бир ўзбекистонлик¸ олти ойда бир марта янги телефонни регистрация қилишга ҳақли.

Ҳукумат бу қарорини Ўзбекистонга сифатсиз мобил қурилмалари кириб келиши олдини олиш¸ йўқолган ëки ўғирланган телефонларни топишни тезлаштириш¸ мобил қурилмалар воситасида қилинаëтган жиноятларни тезкор очиш ва телекоммуникация бозорида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш иддаоси билан изоҳлаган.

Жисмоний шахслар ўз фойдаланиши учун четдан сотиб олган телефонини ўзи регистрация қилиши шарт бўлса¸ мобил телефон ва планшет савдоси билан шуғулланувчилар харидорга UZIMEIда регистрация қилинган қурилма сотиши шарт. Бу қурилмаларни ноқонуний импорт қилаëтганлар уларни алоҳида жисмоний шахслар номига регистрациядан ўтказиш учун жуда катта сондаги одамнинг шахсий маълумотини топиши керак.

Озодлик гаплашган оддий истеъмолчи ва мутахассисларга кўра¸ ана шу эҳтиëж ортидан Ўзбекистонда фуқароларнинг шахсий маълумотлари сотиладиган қора бозор пайдо бўлган.

Мутахассисларга кўра, бу жиноий олди-бердида айнан кейинги олти ой ичида Ўзбекистонга хориждан қайтган фуқароларга оид ЖШШИР – жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами сотилмоқда. Паспортда қайд этиладиган тўрт рақамли ЖШШИР паспорт алмаштирилиб¸ унинг серия ва рақами ўзгарган тақдирда ҳам ўзгаришсиз қолади.

Хориждан кирганларнинг шахсий маълумотига кимнинг қўли етади?

Четдан кирган мобил телефон IMEI кодини регистрация қилиш мақсадида шахсий маълумотлари ўғирланган наманганликлар¸ бу ишни чегарада ўтирганлар қилаëтганини иддао қилди:

Менинг паспортимни охирги марта кўрган одам Тошкент халқаро аэропортидаги чегарачи ва таможнячи бўлади. Шундан бери паспортим уйда ëтганди. Мен чегарадагилар сотган¸ деб гумон қиляпман.

Менинг паспортимни охирги марта кўрган одам Тошкент халқаро аэропортидаги чегарачи ва таможнячи бўлади. Шундан бери паспортим уйда ëтганди. Мен чегарадагилар сотган¸ деб гумон қиляпман. Улардан бошқа ҳеч кимда қачон чегарадан ўтганим¸ телефон олиб кирганим ҳақидаги таможенний декларация тўлдирганим ҳақида бунақа аниқ маълумот йўқ”¸ дейди ЖШШИР рақами IMEI регистрация учун ўғирланганлардан бири.

Наманган почтасида юзага чиққан жанжалда аëллардан бирининг ҳам почта хизматчисига қарата "паспорт маълумотларимизни сотишяпти таможнядагилар"¸ дегани эшитилади.

Шахсий маълумотлари телефонфурушларга сотиб юборилганини айтган наманганликлардан икки нафари Озодликка Ўзбекистонга Тошкент халқаро аэропорти орқали¸ яна бири эса¸ ўзбек-қозоқ чегарасидаги Ғишткўприк чегара ўтказиш пункти орқали кирганини айтди.

Давлат тизимлари бу эътирозларга нима дейди?

Озодлик наманганлик жабрланувчилар иддаосига муносабат олиш учун¸ улар тилга олган тизимлар билан боғланишга ҳаракат қилди.

Ўзбекистон Чегара қўшинлари ДХХга қарашли. Бу тизим жамоатчилик ва матбуот учун ëпиқ қолаëтгани боис¸ улардан бу иддаога расмий муносабат олишнинг имкони бўлмади.

Давлат Божхона қўмитаси мулозими эса¸ бундай ўғриликда “таможнячиларни айблашга ҳеч қандай асос йўқлиги”ни билдирди.

Фуқароларнинг паспорт назорати божхона идоралари томонидан амалга оширилмайди. Фуқаролар ҳақида маълумотлар бизда сақланмайди, паспорт маълумотлари ҳам”¸ деб жавоб берди Божхона қўмитаси масъули.

Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика марказининг матбуотга гапириш ваколати йўқлиги боис исмини очиқламаган марказ мутахассиси¸ шахсий маълумотларнинг қаерда ўғирланган бўлишини тушуниш учун бу маълумотларга қайси тизимлар алоқадорлигини ойдинлаштирди:

Ўзбекистон фуқароларига оид паспорт даннийларига тўлиқ доступ¸ уларни сақлаш фақат республика персонализация марказига (Давлат персоналлаштириш маркази – таҳр.) берилган. Бизда унақа доступ йўқ. Бу жуда қаттиқ назорат қилинадиган маълумот ҳисобланади. IMEI кодини регистрация қилиш учун биз на фуқаронинг исми шарифи¸ на тўлиқ паспорт рақамини сўрамаймиз¸ фақат тўртта сонли ЖШШИР рақамини киритамиз¸ бўлди. Персонализация маркази бу рақамни тасдиқлагандан кейин¸ бу ЖШШИР эгаси кейинги 6 ой ичида чегарадан ўтган-ўтмаганини текшириш учун чегара қўшинлари ва таможнянинг маълумотлар базасига юборилади. Уларнинг базаси битта. Шу базадаги маълумот чегарадан бу шахснинг олти ой ичида чегарадан кирганини тасдиқласа¸ IMEI коди регистрация бўлади. Агар олти ой ичида кимдир шу ЖШШИР билан системага киритган бўлса¸ система уни қабул қилмайди¸ отбой беради.”

Бу мутахассис¸ IMEI кодини регистрация қилишда ўғирланган шахсий маълумотлардан фойдаланиш жиддий муаммога айланганини эътироф этди:

Шахсий маълумотлар паспорт кимга кўрсатилган бўлса¸ ўша жойда ўғирланиши мумкин. Охирги марта чегарада кўрсатувдим¸ дейишган бўлса¸ ўша жойда ўғирланган бўлади.

Шахсий маълумотлар паспорт кимга кўрсатилган бўлса¸ ўша жойда ўғирланиши мумкин. Охирги марта чегарада кўрсатувдим¸ дейишган бўлса¸ ўша жойда ўғирланган бўлади. Ҳозир шахсий маълумотларни кўтарасига сотиш кузатиляпти. Шахсий маълумотларнинг асосан аэропортларда ўғирланаëтгани айтиляпти. Марказимиз киберхавфсизлик билан шуғулланадиган ваколатли идоралар билан бу масалада ишлаяпти. Бу ўғриликка оид аниқ факт ва рақамлар тўплангандан кейин¸ у тегишли вазирликлар¸ Вазирлар Маҳкамасига киритилади. Шунга қараб қарор қабул қилинади”.

Шахсий маълумоти телефон регистрацияси учун ўғирланганлар нима қилиши керак?

Озодлик гаплашган наманганликлар шахсий маълумоти ўғирлангани бўйича маҳаллий ИИБга мурожаат қилгани¸ аммо туман ИИБ ида кибержиноятчилик билан шуғулланувчи бўлим йўқлиги боис¸ вилоят бошқармасига мурожаат қилиш айтилганини билдирди.

Ҳеч ким бу ўғрилик билан шуғулланишни истамаяпти.

Вилоят эса¸"пандемия сабабли биз ариза олмаймиз. Ички ишлар вазирлигига телефон орқали шикоят қолдиринг¸ кейин бизга туширишса¸ шуғулланишимиз мумкин" деди. ИИВнинг айтилган телефонига бир соат кутиб уланишимиз билан¸ ўчиб қолди. Ҳеч ким бу ўғрилик билан шуғулланишни истамаяпти. Ўзимизнинг телефонни регистрация қилолмай овора бўлишдан ташқари бошқа қўрқувимиз ҳам бор. Бизнинг шахсий маълумотларимизга регистрация қилинган телефонни ҳозир кимдир ишлатиб юрипти. Эртага бу одам террорчи сайтларга кирса¸ ëки телефон воситасида жиноят қилса¸ биз жавобгар бўламизку!”.

Озодлик гаплашган UZIMEI мулозими бундай фуқаролар шахсий маълумоти ўғирлангани ҳақидаги расмий аризасини зудлик билан ички ишлар тизими қайдига киритиши лозимлигини билдирди:

Импорт телефонни регистрация қилиш учун кимнингдир ўғирланган маълумоти ишлатилса¸ бу ҳам ўғрилик ва маълумоти ўғирланган одам жабрланувчи бўлади.

Импорт телефонни регистрация қилиш учун кимнингдир ўғирланган маълумоти ишлатилса¸ бу ҳам ўғрилик ва маълумоти ўғирланган одам жабрланувчи бўлади. Бундай вазиятда улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига мурожаат қилиши керак. Биз ҳозирча IMEI кодига оид маълумотни жисмоний шахсга беришга ҳаққимиз йўқ. Буни фақат ваколатли орган¸ масалан ИИВ расмий запрос юборса¸ бера оламиз. Улар биздан фалон ЖШШИР рақами билан ким¸ қачон¸ қаерда уланган¸ қайси SIM картани ишлатиб юрипти¸ деб ëзма сўраса¸ биз тегишли шаблон бўйича ëзма жавоб берамиз ва ИИБдагилар ўғирланган шахсий маълумотга регистрация қилинган телефондан ким фойдаланаëтганини бемалол топа олади”.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Озодлик боғланган мулозими¸ ҳозирга қадар ўз шахсий маълумотининг IMEI коди регистрацияси учун ўғирлангани ҳақида фуқаролардан ариза келиб тушмаганини билдирди.

Агар шахс хақидаги маълумотлар очиқланаётган ёки тарқатворилган бўлса¸ фуқаро ҳолат содир бўлган ёки ўзини яшаш манзили бўйича Ички ишлар органига ариза билан мурожаат қилиши керак.

Агар шахс хақидаги маълумотлар очиқланаётган ёки тарқатворилган бўлса¸ фуқаро ҳолат содир бўлган ёки ўзини яшаш манзили бўйича Ички ишлар органига ариза билан мурожаат қилиши керак бўлади. Ҳозиргача бу бўйича бунақа мурожаат бўлмаган, тармоқларда кўрдик, лекин ариза билан мурожаат қилганлар йўқ. Шу каби ариза бўлса, муаммога дуч келишса бемалол ИИВга чиқишлари мумкин”¸ деди ИИВ матбуот хизмати расмийси.

Шахсга доир маълумотлар махфийлигини таъминлаш давлат ваколатидаги иш ҳисобланади. Бу маълумотларни ўғирлаш¸ ошкор қилиш учун Ўзбекистон қонунчилигида жазо белгиланган.

Хусусан¸ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 461-моддасига кўра¸ бундай жиноят учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.

Бундай ҳаракат маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг содир этилса¸ Жиноят Кодескининг 141 -моддасига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

"Бу жараëнни соддалаштириш таклифи берилган”

Озодлик гаплашган UZIMEI мулозими IMEI регистрациясида ўғирланган шахсий маълумотлардан фойдаланиш кўлами кенгайиб бораëтгани боис¸ бу тартибни ўзгартириш бўйича таклиф берилганини маълум қилди.

Бу ҳозир кўпайиб кетди. Шундан келиб чиқиб бизнинг марказ Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритди. Агар кимдир IMEI код регистрациясида менинг ўғирланган шахсий маълумотим ишлатилган деб бизга мурожаат қилса¸ паспорти билан келиши билан¸ жойида олдингисини ўчириб¸ ўзиникини регистрация қилиб беришга рухсат сўрадик. Бу сўров карантиндан олдин киритилган эди¸ ҳалигача рухсат беришмади. Кутаяпмиз. Шу таклиф қабул қилинса¸ бу муаммони ҳал қилиш осонлашади”.

UZIMEI марказининг бундай таклифи баробарида Mening fikrim жамоавий мурожаатлар порталида 2019 йил декабрида IMEI кодларни рўйхатга олишда тўлов ундиришни бекор қилиш бўйича петиция имзолаш бошланган эди.

2020 йил февралига келиб бу петиция 20 мингдан зиёд овоз ва 450 дан ортиқ изоҳ тўплагани ортидан¸ кўриб чиқиш учун парламентга тақдим этилган.

Петициядаги сўров ўрганилаëтганини билдирган Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари бўйича қўмитаси ҳозиргача бу жараëнга оид жамоатчиликка бирор маълумот бергани йўқ.