Қаршида норози аҳоли йўлни тўсди, бир аëл тўрт суткага қамалди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Қарши шаҳар, Буюк Турон маҳалласининг қарийб 200 нафар аҳолиси аэропорт йўналишидаги автомобиль йўлини қўпорилган дарахтлар билан тўсиб қўйди. Намойишчилар Қарши шаҳар ҳокимлигининг ўзлари яратган 12 гектар ердаги мевали ва манзарали дарахтларни яксон қилиб, ўрнида саноат зонаси барпо этиш режасига шу тариқа норозилик билдиришди.