Жорий йилнинг августида Толибон Афғонистонда иккинчи марта ҳокимиятни эгаллади. Аммо, Толибон Кобулни биринчи марта эгаллаб олган 1996 йил билан таққослаганда энг катта фарқлардан бири шимолий қўшниларининг бунга нисбатан муносабати бўлди.
Ҳозирда Марказий Осиё давлатлари ва Толибон икки томонлама манфаатли муносабатларни йўлга қўймоқда, аммо бу муносабатлар ҳали заиф.
1996 йил 26 сентябрда Толибон биринчи марта Кобулни эгаллаб олгач, Марказий Осиё давлатлари Толибон бўйича хавотирларини билдириб, БМТ ва бутун дунё ҳамжамиятини Афғонистондаги вазият бўйича зудлик билан чоралар кўришга чақирган эди. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Марказий Осиё давлатлари ва Россияни афғон дала қўмондони Абдул Рашид Дўстумни қўллаб-қувватлашни таклиф қилган. Якунда Каримовнинг Дўстумни қўллаб-қувватлаш таклифи рад этилган, бироқ Ўзбекистоннинг Толибонга нисбатан позицияси аниқ эди. Ўшанда Туркманистонни ҳисобга олмаганда, Ўзбекистоннинг ёндашуви бутун Марказий Осиё давлатларининг муносабатини ифодалаган.
25 йил ўтиб Толибон деярли қаршиликсиз яна Кобулни эгаллади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўша куни Россия президенти Владимир Путин билан телефонда гаплашиб, Афғонистондаги вазият юзасидан бир-бири билан алоқада бўлиб туришга келишиб олди.
16 август куни Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов “Биз Марказий Осиёдаги иттифоқчиларимизга тўғридан-тўғри таҳдид кўрмаяпмиз”, - деган баёнот берди. КХШТ бош котиби Станислав Зас тожик-афғон чегарасидаги вазият барқарорлигини айтиб, Тожикистоннинг КХШТ “механизмларини” қўллашига зарурат йўқлигини айтди.
Мавзуга алоқадор Термизда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийларининг машғулоти якунландиЎзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 17 август куни Тошкент “афғон кучларининг инклюзив ҳукумат тузишга тайёрлиги ҳақидаги баёнотини” қўллаб-қувватлашини маълум қилди ва Толибон билан “яқин алоқада” эканини тасдиқлади.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги эса, Афғонистон “ўз тарихида яна бир муҳим лаҳзани бошдан кечирмоқда. Кўп йиллик можарони афғон халқининг ўзи ҳал қилиши керак”- дея ўз муносабатини билдирди.
Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари, гарчи Толибон электр энергиясини тўлай олмаслиги эҳтимоли бўлсада, Афғонистонга электр энергияси экспортини тўхтатмади.
Сўнгги йилларда Толибон Афғонистондаги тожик ерлари, уйлари, шаҳарлари ва қишлоқларини вайрон қилганини важ қилиб Тожикистон демократик партияси ҳукуматни Толибонни Афғонистон ҳукумати сифатида тан олмасликка чақирди.
Мавзуга алоқадор Толибон ўзбеклар ва туркманларни мажбуран уйларидан чиқаришда айбланмоқда2021 йил якунига келиб, Тожикистондан ташқари барча Марказий Осиё давлатлари Толибоннинг юқори даражадаги вакиллари билан учрашиш учун Кобулга делегация юборди ва инсонпарварлик ёрдамини ҳам кўрсатди.
Тожикистон Толибон вакиллари билан алоқа қилишдан ўзини тийиб турмоқда, бироқ яқинда БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастурига Тожикистон орқали Афғонистонга ёрдам жўнатишга рухсат берди.
Мавзуга алоқадор БМТ Термиз орқали Афғонистонга илк инсонпарварлик ёрдамини жўнатдиТуркманистондан ташқари Марказий Осиёнинг тўрттала мамлакати ҳам Россия ёки КХШТ билан биргаликдаги ҳарбий машқлар кўламини оширди.
Ҳозирча Марказий Осиё давлатларини Толибонга на дўст, на душман сифатида кўрсатиш мумкин.
Марказий Осиё ҳукуматлари Афғонистондан ташқари ҳатто Араб денгизи ва Ҳинд океанига ҳам қизиқиш билдирмоқда, Толибон эса Афғонистоннинг ички ишларига эътибор қаратган.
Айни дамда ҳар икки томон ҳам ўзлари хоҳлаган нарсага эришаётгандек кўринади.
Ўзбекистон ва Туркманистон Афғонистон билан автомобил ва темир йўл орқали савдо қилишда давом этмоқда. Ҳозирда бу икки давлат ҳам Толибон вакиллари билан Марказий Осиёни Афғонистон орқали Жанубий Осиё билан боғлайдиган лойиҳалар юзасидан музокараларга киришган.
Аммо Марказий Осиё ҳукуматларининг ҳеч бири Толибонни Афғонистон ҳукумати сифатида расман тан олмаган.