Кооперация тузган 44 фермер кластерга қайтишга мажбурланмоқда

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Элликқалъа туманининг 44 нафар фермери “Бўстон Кластер” МЧЖ фаолиятидан норози бўлиб, мустақил қишлоқ хўжалиги кооперацияси тузиб, ишни бошлади. Аммо фермерларнинг айтишларича, туман ҳокимлиги мулозимлари уларни алоҳида-алоҳида чақириб, кластер билан шартнома қилишга мажбурламоқда.