Хитой Россия газини ички нархларда сотишни талаб қилмоқда. "Газпром"да танлов кўп эмас

Хитой «Газпром»дан газни Россиянинг ички нархларида сотишни талаб қилди. Бу ҳақда Британиянинг Financial Times газетаси учта манбага таяниб хабар берди. Нашрнинг ёзишича, Москва ва Пекин ўртасидаги “Сибир кучи – 2” газ қувури қурилишини якунлаш бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолган, чунки Кремль Хитойнинг нархлар ва етказиб бериш ҳажми бўйича талабларини асоссиз деб билади.

Манбаларга кўра, Хитой давлат томонидан субсидияланадиган Россиянинг маҳаллий нархлари билан деярли бир хилда нархларни талаб қилди ва йиллик қуввати 50 миллиард кубометр қувурдан келадиган газнинг кичик қисмини сотиб олишга рози бўлди.

Кремль бу нашрга муносабат билдирди. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Россия ва Хитой энергетика масалалари бўйича мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор, бироқ музокараларнинг тижорий жиҳатлари ёпиқлигича қолмоқда.

«Газпром» 2023 йилни рекорд даражадаги 629 миллиард рубль (тахминан етти миллиард доллар) зарар билан якунлади. Бу Ғарб давлатлари Россия газини харид қилишни сезиларли даражада камайтиргандан кейин содир бўлди.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Операция “G”: Путиннинг Ўзбекистондаги махфий омбори

Журналистлар фикрича, «Сибир кучи – 2» келишуви Путиннинг август ойи ўрталарида Си Цзинпин билан учрашуви чоғидаги учта илтимосидан бири бўлган. Financial Times газетаси қайд этишича, «Газпром» 2020 йилдан бери Мўғулистон ва Хитой орқали қураётган янги қувур Россия газини сотиш учун янги имкониятлар очиши керак бўлганига қарамай, ушбу газ қувури бўйича музокаралар тўхтаб қолган. Гарчи Россия ҳукумати яқин келажакда “Сибир кучи – 2” бўйича келишувга эришишини айтса-да, Financial Times манбалари бошқача манзарани чизмоқда.

Берлиндаги Россия ва Евросиё тадқиқотлари Карнеги маркази директори Александр Габуев фикрича, Россияда газ экспорти учун муқобил қуруқлик йўли йўқлиги сабабли «Газпром» Хитой шартларини қабул қилишга мажбур бўлиши мумкин.

Хитой ҳақиқатан ҳам Москвадан арзон газ талаб қиляптими, Кремль бунга рози бўладими, дейди RusEnergy нефть ва газ сектори таҳлилчиси Михаил Крутихин «Настоящее Время» эфирида.

Эксперт фикрича, «Газпром» ноилож аҳволда. Кремлнинг буйруғи билан у Европа бозорини тарк этди ва шунинг учун шарққа чекиниш учун йўл тайёрламасдан катта йўқотишларга дуч келди.

“Хитой «Газпром»га бу янги газ қувури Европа бозорини алмаштириш учун эмаслигини тушунади, чунки бунинг иложи йўқ – Ғарбга йилига 155 миллиард кубометр сотилган ва бу янги қувурдан максимал 50 миллиард куб метр ўтади. «Газпром»га бу аллақачон Хитой билан имзолаган шартномаларни сақлаб қолиш учун керак, – деб тушунтиради у. – "Сибир кучи – 1" йилига 38 миллиард кубометр узатиши керак, Путин яна 6 миллиард қўшимча юборилишини айтган эди. Узоқ Шарқ шартномаси бўйича Сахалин - Хабаровск - Владивосток қувури Хитойга йилига 10 миллиард кубометр етказиши керак.

"Хитойликлар бунга рози бўлишганди, аммо бундай муаммолар қачон бошлангани номаълум, маълум бўлишича, Иркутск вилоятидаги бу конлар ваъда қилинганидек бу шартномаларни бажариш учун этарли эмас, – дейди Крутихин – «Газпром» қувур қуриши керак, лекин бунинг учун пули етмайди, шунинг учун, афтидан, у Миллий хавфсизлик жамғармасидан ёки бошқа бюджетдан ташқари жамғармалардан субсидияланади. Россия бу газ учун қўшимча пул тўлайди.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Кремль чангалидаги ўзбек гази

Михаил Крутихиннинг ишонишича, янги қувурни йилига 50 миллиард куб метр қувватга келтириш учун 10-15 йил керак бўлади, бироқ, афтидан, ўша вақтда Хитойга бунчалик кўп газ керак бўлмайди.

“Бу «Газпром» Путиннинг буйруғи билан тарк этган Европа бозори ўрнини босмайди, чунки бу харажатларни қувур линияси ҳеч қачон қопланмайди, чунки Хитой газ сотиб оладиган нарх, энди эса «Сибир кучи – 1» ҳатто ишлаб чиқариш ва ташиш харажатларини ҳам қопламайди, инфратузилмани ривожлантириш учун 77 миллиард долларлик капитал харажатларни ҳисобга олмаганда ҳам”, дейди у.