Тошкент вилоят Фермерлар кенгаши бешюзбошиларга бир йилдан бери маош бермаяпти

Агроном-бешюзбошилар қарийб бир йилдан бери меҳнати учун ҳақ ололмаëтгани учун Фермерлар кенгашини айбламоқда.

Озодликка маълум бўлишича¸ Тошкент вилоятининг ғаллакор фермерларига агротехник масалалар бўйича маслаҳат берувчи бешюзбошиларга 11 ойдан бери маош берилмаëтир. Ҳар бир фермердан йил бошида агроном хизмати учун¸ деган иддао билан олдиндан пул олинганига қарамай¸ вилоят Фермерлар кенгаши бу пулларни эгасига ўтказишга шошилмаëтир.

Озодликка Тошкент вилоятида бешюзбошчилик қилувчи агрономдан келган маълумотга кўра¸ ғалла мавсумида 8 ой фермерларга агротехника қоидалари бўйича маслаҳатчилик қилувчи бешюзбошилар қарийб бир йилдан бери ойлигини ололмаëтир:

- 2014 йил февралида бешюзбошилик деган иш жорий қилинди. Қишлоқ хўжалигини биладиган олий маълумотли агрономга беш юз гектарда ғалла эккан фермер бириктирилган. Саккиз ой давомида биз шуларга маслаҳат берамиз¸ чунки ҳамма фермер ҳам қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассис эмас. Биз ҳокимлик билан фермер ўртасидаги воситачимиз¸ ғаллани қачон экиб¸ қачон ўриш¸ қачон¸ қанақа дори беришга ўхшаган масалаларда уларга маслаҳатчилик қиламиз. Мавсумда бирор нарса ўхшамаса¸ ҳокимдан сўкиш эшитадиган ҳам бизмиз¸ дейди бешюзбошилик ишига ойдинлик киритган агроном.

Суҳбатдошга кўра¸ янги таъсис этилган биринчи йилда бешюзбошиларга маошни Ғалла-Алтег (Galla-Alteg) акциядорлик жамияти Агробанк томонидан берилган пластик карточкага саккиз ой давомида пул ўтказиш орқали тўлаб келган. 2015 йилдан¸ ҳукумат янги қарорига кўра¸ бешюзбошилар маоши фермерлар кенгашига ўтказиладиган бўлдию¸ маошимиз ғойиб бўлди¸ деб давом этади тошкентлик агроном-бешюзбоши:

- Кенгаш 2015 йил ҳисобидан икки ой учун маош берди. Ҳозир 2015 йилнинг олти ойи¸ 2016 йилнинг беш ойи учун маош берилмаган. Вилоят Ғалла-Алтегига чиқсак¸ биз пулни фермерлар кенгашига ўтказганмиз¸ улардан сўранглар дейди. Фермернинг ҳамма пулини Ғалла-Алтег тақсимлайди. Уруғлик учун бунча қарзсан¸ солиққа бунча¸ агроном маслаҳати учун бунча¸ деб фермернинг ҳисобидаги пулни булар олади. Фермерлардан сўрасак¸ улардан бешюзбошилар учун деб¸ мавсум бошиданоқ пул олиб қолишганини айтишди. Ҳар бир фермердан агроном маслаҳатига деб¸ 500 минг сўмдан олинади. Энди тасаввур қилинг¸ битта районда қанча фермер бору¸ асосан ғаллачиликка ихтисослашган вилоятда қанча бор! Бу сонни 500 мингга кўпайтирсангиз¸ анча пул чиқади. Ана шу пулни бир йилдан бери кимдир айлантириб¸ бизга бермаяпти. Ҳозирча атрофдахизмат ҳақини олган бирорта бешюзбошини билмайман¸ дейди Тошкент вилоятидаги бешюзбоши-агрономлардан бири.

9 май куни Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш байрами сифатида дам олиш куни деб эълон қилингани боис¸ бу шикоятни ўрганиш давомида расмий идоралардан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Ўзбекистон Фермерлар кенгаши қоровули байрам муносабати билан мазкур идорада ўзидан бошқа ҳеч ким йўқлигини билдирди.

Озодлик ҳафта давомида Тошкент вилоят Фермерлар кенгашининг агроном-бешюзбошилар номидан келган мурожаатга муносабатини ўрганишга ҳаракат қилади.

Ўзбекистонда давлатга қарашли концерн ва акциядорлик жамиятларининг ўз ишчи-хизматчиларига ойлар давомида маош тўламай келаëтгани оддий ҳолга айланиб бормоқда.

Бундайлар орасида¸ энг йирик “Ўзбекэнерго” дан тортиб¸ Ўзавтосаноат фахри саналмиш GM Uzbekistan каби ширкатлар бор.

Ўзбекистон Марказий банки расмийлари¸ давлат корхоналари хизматчиларининг маошлари вақтида тўланмаëтганига бу ширкатлар қарздорлиги¸ улар ҳисоб рақамининг бўшлиги сабаб эканини айтади.

Айни пайтда¸ айрим корхоналарда молиявий бошқарувга алоқадор шахсларнинг¸ ҳисоб рақамидаги маблағни ишчиларга беришни кечиктириб¸ пулларни ўз шахсий манфаати учун ишлатаëтгани ҳақида гумонлар мавжуд.