Охирги пайтгача Россиянинг Европа билан нефть ва газ савдоси қолдиқларига хизмат кўрсатган муҳим аҳамиятга эга Газпромбанк ҳам қора рўйхатга киритилди. 21 ноябрь куни АҚШ Россия молия секторига қарши янги санкциялар эълон қилди. Санкциялар кучга киргач, европалик харидорлар Россия гази учун тўловнинг сўнгги қонуний усулидан маҳрум бўлади.
АҚШнинг Россия молия секторига қарши санкцияларининг янги қисми – Жо Байден маъмуриятининг "видолашув совғаси" ҳисобланади. Бу 2022 йилдан буён санкциялар рўйхатининг энг кенг кўламли тўлдирилишидир. Унга 15 нафар жисмоний шахс киритилган бўлиб, улардан 11 нафари Россия банкида раҳбарлик лавозимларида ишлайди.
Марказий банк раиси Элвира Набиуллина ва унинг биринчи ўринбосари Олга Скоробогатова (у 2 декабрь куни Марказий банкни тарк этади) 2022 йилдан бери санкциялар остида. Энди бошқа ўринбосарлар ва департаментлар раҳбарларига навбат келди. Қимматли қоғозларни рўйхатдан ўтказувчилар ва депозитарийлардан иборат Россиянинг 40 дан ортиқ компанияси ҳам "қора рўйхат"га киритилди. Шунингдек, Россиянинг 50 дан ортиқ банки, жумладан, тизимли аҳамиятга эга "Дом.РФ" ва "Газпромбанк" хорижий шўъба корхоналари билан бирга рўйхатга киритилди. Бу шўъба корхоналар Швейцария, Жанубий Африка, Гонконг, Люксембург ва Кипрда аниқланди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Ниҳоят, Американинг санкциялар бўйича назоратчи органи – Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) молиявий хабарларни узатиш тизимига - SWIFTнинг россияча муқобилига қўшилган ёки қўшилишни режалаштираётган хорижий компаниялар ва банклар ҳам санкциялар рўйхатига тушиб қолиш хавфи борлиги ҳақида огоҳлантириш берди.
Бутун тўплам ичида афтидан, "Газпромбанк"ка қарши санкциялар энг оғири. 20 декабрдан бошлаб у билан барча операциялар тўхтатилиши керак. Фақатгина "Сахалин-2" лойиҳаси билан боғлиқ тўловлар учун истисно қилинган – уларга 2025 йил 28 июнгача рухсат этилган. Эслатиб ўтиш жоизки, айнан шу банк, Путиннинг 2022 йил баҳорида имзолаган фармонига кўра, "дўст бўлмаган" мамлакатлардан харидорларнинг Россия гази учун ҳисоб-китоб тизимининг асосий канали ҳисобланади. Доллар ва еврони ушбу банкдаги кўп валютали ҳисоб рақамларга ўтказиб, кейинчалик рублга конвертация қилишдан бошқа усул кўзда тутилмаган. Бу Америка санкциялари кучга киргандан сўнг Россия углеводородларини Европа ва бошқа ривожланган мамлакатларга охирги таъминотлар келажагини ҳам шубҳа остига қўяди. "Газпромбанк"нинг санкциялар рўйхатига киритилиши "Газпром" газ қувурлари транзитини 2024 йил 31 декабрдан кейин тўхтатиш ҳақидаги Европадаги муҳокамаларда ҳал қилувчи далил бўлиши мумкин.
Оқибатлар "Газпром"ни "дўст бўлмаган" мамлакатлар валюталаридаги тушум қолдиқларидан маҳрум қилишдан ҳам жиддийроқ бўлиши мумкин. Россия валюта бозоридан қолган нарсалар учун яқингача долларда корреспондент ҳисоб рақамига қонуний эга бўлган ва долларда битимлар ҳамда ўтказмалар амалга ошириши мумкин бўлган "Газпромбанк"нинг ролини ҳам баҳолаб бўлмайди. Америкаликлар Россия молия секторини дунёнинг қолган қисмидан ажратиб турувчи девордаги сўнгги йирик "туйнук"ни ёпмоқда. Тўлиқ молиявий қамал ҳақида ҳозирча гапиришнинг ҳожати бўлмаса-да, "Газпромбанк"ка қарши санкциялар Москва биржасининг санкциялар рўйхатига киритилишидан кейинги жиддийроқ оқибатларга олиб келиши мумкин.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Россиялик экспортчи ва импортчиларнинг фаолиятини янада мураккаблаштириш мақсадида "дўстона" деб аталадиган мамлакатларга пул ўтказиш ва рублни халқаро савдода кўпроқ ишлатиладиган валютага айлантириш учун фаол фойдаланилган кичикроқ банкларга нисбатан санкциялар қўлланилди. Шундай қилиб, таъкидлаш мумкинки, янги пакет ҳозирги Россия иқтисодиёти учун жуда оғриқли нуқтага зарба бермоқда. Ташқи савдо зарар кўради. Рубль заифлашди. Доллар 100 рублдан юқорига мустаҳкам ўрнашиб олди ва бу нархларни ошириш учун яна бир қўшимча омил бўлади. Дастлаб импорт қилинадиган истеъмол товарлари ва Россия ишлаб чиқарувчилари учун бутловчи қисмлар, кейин эса қолган барча нарсалар нархи ошади.
Қизиғи шундаки, Россияда ва унинг ташқарисида Германия Россия газисиз қандай яшаши ҳақида кўпроқ муҳокама қилинмоқда. Бироқ, немислар эплаб кетса керак. Биринчидан, Россия газ қазиб олинадиган ва экспорт қилинадиган ягона давлат эмас. Иккинчидан, нафақат Россия газисиз, балки умуман газсиз ҳам яшаш мумкин.
Мавзуга алоқадор ШҲТ: МО лидерлари 'Путин ва Си Цзинпин билан гаплашиб оладиган' саммитЯқинда Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков ўз ҳудудининг қишга қандай тайёргарлик кўрганини айтди. Ўтин тайёрладик, печкалар ясадик, генераторлар сотиб олдик... Буни қарангки, айнан Белгород вилоятида Кремль тарғиботчилари 2022 йилда Европага бошига тушади дея башорат қилган нарсаларнинг барчаси содир бўлмоқда. Аммо Европа бир амаллаяпти. Россиянинг газ (ва нафақат газ)га бой Белгород ёки Курск вилоятлари ҳақида эса бундай деб бўлмайди.