“Президент Мирзиёевнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашда қилган нутқида инсон ҳуқуқлари масаласи ислоҳотлар марказида бўлиши ҳақидаги ваъдасидан сўнг барчанинг нигоҳи Ўзбекистонга қаратилган”, дейди АҚШда жойлашган “Ҳьюман Райтс Уотч” (HRW) инсон ҳуқуқлари ташкилоти.
“Ҳьюман Райтс Уотч” ўзбек ҳукумат расмийларини Жиноят кодексидаги демократик эркинликлар йўлида тўғаноқ бўлаётган қисмларни ислоҳ қилишга чақирди. Ташкилотга кўра, кодекснинг янги лойиҳасида бу жиҳатлар етарлича ҳисобга олинмаган.
Мавзуга алоқадор Инсон ҳуқуқларини бузувчи давлатларнинг БМТ Кенгашига сайланиши танқидларга сабаб бўлди10 март куни эълон қилинган баёнотда ҲРУ “янги Жиноят кодекси Тошкент имзолаган инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро битимларга тўла мос келиши кераклиги"ни таъкидлайди.
Ўтган ой Ўзбекистон Бош прокуратураси Жиноят кодексининг янги лойиҳасини 9 мартга қадар жамоат муҳокамаси учун эълон қилган. Шундан сўнг бу лойиҳа депутатлар томонидан кўриб чиқилиши керак эди.
ҲРУнинг айтишича, гарчи лойиҳада бир қанча мўътадил ижобий ўзгаришлар бўлса ҳам, “сўз эркинлиги, намойишлар ўтказиш ва диний эркинликларни поймол қиладиган бир қанча моддалар сақлаб қолинган”.
Ташкилот қарашича, лойиҳадаги айрим қисмларда “ҳуқуқи ҳалқаро қонунларда эътироф этиладиган аёллар, қийноқ қурбонлари, лесбиян, гей, бисексуал ва трансгендерларни ҳимоя қилиш бўйича камчиликлар мавжуд”.
“Президент Мирзиёевнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашда инсон ҳуқуқлари масаласи ислоҳотлар марказида бўлиши ҳақидаги ваъдасидан сўнг барчанинг нигоҳи Ўзбекистонга қаратилган”, - дейди ҲРУнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Миҳра Риттман.
“Ҳозир ишни хато бошлаш фурсати эмас, аксинча, президентнинг сўзларини амалда кўрсатиш ва Жиноят кодекси лойиҳасидан таҳқирловчи барча бандларни чиқариб ташлаш вақти”, - дея қўшимча қилди у.
ҲРУ ўзбек расмийларини ушбу кодекс лойиҳасини инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларга мувофиқлигини ўрганиш учун Қонун орқали демократия учун Европа Комиссиясига (Венеция комиссияси) тақдим қилишга чақирди.
ҲРУ, шунингдек, Тошкентнинг халқаро ҳамкорларини ўзбек расмийларини янги кодекс Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларига тўлиқ мувофиқлаштиришга ундашга даъват қилди.
“Агар Жиноят кодекси янада яхшиланмаса, суиистеъмолларга йўл очадиган бандлар ўзбошимча қамашлар ва ҳимоя қилиниши лозим бўлган исталган хатти‑ҳаракат учун таъқиб қилишга имкон бериши ва бундан ҳимоя қилувчи бандлар эса четда қолиб кетиши муқаррар. Ўзбекистоннинг ҳамкорлари Бош прокуратура ва парламентга ушбу фурсатни бой бермай Жиноят кодексини яхшилаши учун босим ўтказиши лозим”, - деди Риттман
Мавзуга алоқадор Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши сессиясида нутқ сўзлайди