Ўзбекистон Марказий банкига кўра, пандемия ортидан мамлакат аҳолисининг реал даромадларида кескин пасайиш кузатилмоқда.
Банк сўровида қатнашган ҳар уч респондентнинг икки нафари 2020 йилда даромадлари тушиб кетганини айтган.
Марказий банкнинг “Аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳи” деб номланган ҳисоботида қайд этилишича, 37 фоиз респондент даромадидан буткул айрилгани тақдирда кун кўришга ортиқча жамғармаси йўқлиги, 23 фоизидан кўпи эса, ўртача бир ой яшашга етадиган жамғармаси борлигини айтган.
Марказий банк сўровида қатнашган респондентларнинг 46 фоизидан кўпи оилавий даромади ўтган йилда ойига 3 миллион сўмгача, 26 фоизи 3-5 миллион сўмгача, 13 фоизи эса, 5-7 миллион сўм оралиғида эканини билдирган.
Аммо аҳоли даромадлари пандемиядан олдин қандай бўлгани ҳисоботда келтирилмаган.
Марказий Банк ҳисоботида аҳоли ойлик харажатлари таркиби ҳам таҳлил қилинган.
Унга кўра, ўтган йили аҳоли ойлик харажатлари салмоғини даволаниш ва дори-дармон учун тўловлар ташкил этган.
Сўровда қатнашган ҳар уч респондетнинг бири ойлик харажатининг деярли ярми даволанишга кетганини айтган.
Ўз навбатида, саёҳат ёки уй жиҳозлари олиш, оилавий байрам учун сарф- ҳаражатлар кескин камайган.
5717 киши қатнашган сўров Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида турли соҳа ва қатлам вакиллари орасида онлайн ҳамда жойга чиққан ҳолда юзма-юз интервьюлар ўтказиш орқали ўтказилгани айтилади.
“Ёстиқ тагидаги пуллар”
Ўтган ҳафта Ўзбекистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистон аҳолисида 10 миллиард долларга яқин маблағ борлиги ва улар “ёстиқ тагида сақланаётгани"ни айтган эди.
Мавзуга алоқадор Содиқ Сафоев ёстиқ остида сақланаётган 10 миллиард доллардан гап очдиСафоев бу рақамни қаердан олгани ва аҳолининг "ёстиқ тагидаги пуллари"ни ҳисоблаш методологиясига изоҳ бермаган.
Аммо тошкентлик мустақил иқтисодчи Адҳам Иброҳимнинг айтишича, Марказий банк эълон қилган сўров натижалари аҳоли "ёстиғи"нинг Сафоев айтганчалик қалин эмаслигини кўрсатмоқда - сўралганларнинг 37,4 фоизи умуман жамғармаси йўқлигини айтган.
Мавзуга алоқадор Пандемиядан синганлар: "Молимизни сотиб бўлса ҳам кредитдан қутулмоқчимиз"Иқтисодчининг сўзларига кўра, Ўзбекистонда аҳоли даромадлари билан боғлиқ асл вазият Марказий банк ҳисоботида келтирилганидан ҳам аянчли бўлиши мумкин.
"Бутун дунёда Марказий Банклар аҳоли жамғармасини: аҳоли даромадлари ва аҳоли ҳаражатларидан келиб чиқиб ҳисоблайди. Бунақа методология яқин орада қилинмагани аниқ. Сабаб - агар бунақа сўров ўтказилса ва пандемия ва постпандемия даврида аҳоли жамғармалари сезилари даражада паст даражада экани аниқ бўлади.
Иккинчи ҳисоб методологияси, бу-аҳолининг банкларда сақлаётган жамғармалари асосидаги ҳисоб-китоб. Бу методология қўлланса, бизда рақамлар ундан ҳам аянчли кўринишга келади.
Сабаби, бизда аҳолининг на банк ва на давлатга ишончи бор. Банк деганда аҳолида давлат билан ассоциация вужудга келади. Одамлар шунинг учун пулларини ёстиқ остига тиқишади. Кейин, аҳоли қўлида бўлган маблағларнинг ҳаммаси ҳам жамғарма бўлавермайди. Қаерда давлатга ишонч паст бўлса ўша ерда яширин иқтисодиёт гуллайди, ҳуфёна иқтсодиёт нима дегани? Бу нақд пул айланмалари, накд пул ҳисоб-китоби дегани, бунақа холатда коррупция яйрайди", - дейди Адҳам Иброҳим.
Ёрдамсиз қолган аҳоли
Кўпгина давлатлар пандемия даврида муҳтожларни қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиб, даромади камайган ёки ишини йўқотган аҳолига молиявий ёрдам беришни йўлга қўйди. Баъзи давлатларда кам даромадли аҳолига пул ҳам тарқатилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев пандемия шароитида ойлик маош ва даромадларидан маҳрум бўлган аҳолига молиявий ёрдам бериш ҳақидаги чақириқ ва таклифларни рад этган.
Мавзуга алоқадор Ўзбекистон ҳукуматига карантин пайти қийналган аҳолига пул тарқатиш тавсия этилдиЎрнига, президент ташаббуси билан "Саҳоват ва кўмак" тадбирини ташкил қилинганди.
Айни тадбир доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаш тадбиркорлар зиммасига юклатилди, аммо жами қанча аҳолига ёрдам кўрсатилгани борасида тўлиқ ҳисобот эълон қилинмади.
Мавзуга алоқадор 1.5 тонна макарон ва 180 литр ёғ. "Саҳоват ва кўмак" тадбирига солиқчилар ҳам қўшилди