Ўз ходимларини “ҳайвон, сука, б...д, ж...б, ифлос, п...з, к...т, чмо, қ...қ каби шахсни таҳқирловчи сўзлар билан ҳақорат қилган Самарқанд, вилоят, Пайариқ тумани Мажбурий ижро бюроси бошлиғи Зафар Қосимов узр сўради.
Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси маҳаллий нашрларга хабар берган.
Озодлик 8 октябрь куни Пайариқ тумани МИБ бошлиғи ходимларини уятли сўзлар билан ҳақорат қилгани ҳақида видео ва мақола эълон қилган эди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Хабарда айтилишича Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси мазкур воқеа юзасидан текширув олиб борган.
Текширувда МИБ бошлиғи Зафар Қосимовнинг ўз ходимларини шахсни таҳқирловчи сўзлар билан ҳақорат қилгани тасдиқланган.
Зафар Қосимов содир этган ғайриахлоқий хатти-ҳаракати учун бўлим ходимларидан кечирим сўраган.
МИБнинг Самарқанд вилоят бошқармаси хабарида айтилишича, айни пайтда Зафар Қосимовнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ҳаракатлари олиб борилмоқда ва текширув натижалари қўшимча маълум қилинади.
Ўзбекистонда МИБ бошлиқларининг ўз ходимларини таҳқирлаб, ҳақорат қилиши биринчи бор кузатилаётган ҳодиса эмас.
Наманган вилояти Уйчи тумани Мажбурий ижро бюросининг бошлиғи Шерали Мамаризаев қўл остидаги ходимларининг онасини ёппасига ҳақорат қилгани ҳақидаги Озодлик мақоласидан сўнг бошлиқ ишдан бўшатилган эди.
Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарканд вилояти Ургут туман бўлими бошлиғи Азамат Ашуров ўз ходимларини ҳақорат қилгани сабабли туман ҳокимлиги тарафидан 2019 йилнинг 4 март куни огоҳлантирганди.
Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Мажбурий ижро бюросининг бошлиғи, подполковник Соҳибжон Ҳамидовнинг ўз ходимларини уятли сўзлар билан ҳақоратлаётгани ва ураётгани иддао қилинган икки аудиофайл ва бир видео ҳақида Озодлик 2018 йилнинг август ойида ёзган эди.