Яна уят аудио: Овоз эгаси Мингбулоқ ҳокими эканлиги айтилмоқда (АУДИО)

Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиев

Наманган вилоят, Мингбулоқ ҳокими Нуршод Худойбердиевнинг овози деб иддао қилинаётган аудио ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ҳоким деб айтилаётган шахс, аудиода фермерларни “к...тига итар...ни, айтиб, “ҳаммангни с...ман”, дейди.

Бу аудио ижтимоий тармоқда тарқалгач, вилоят ҳокимлиги овоз эгаси ҳоким эканлиги ўрганилаётгани, тасдиқланган тақдирда, унга нисбатан қонуний жазо кўрилиши ҳақида баёнот берди.

Туман ҳокими ёрдамчиси Нуршод Худойбердиев билан маслаҳатлашиб, кейин муносабат билдиришини Озодликка айтди.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Яна уят аудио: Овоз эгаси Мингбулоқ ҳокими эканлиги айтилмоқда

Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиевнинг фермерларни шахсни таҳқирловчи сўзлар билан ҳақорат қилинаётгани ёзилган аудиони, блогер Шуҳрат Мусаев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасига жойлаган.

Аудио тўрт ярим минут давом этади.

Озодлик суҳбатлашган, исми сир қолишини сўраган фермер, бу аудио ноябрь ойининг охирида ҳоким очиқ ҳавода ўтказган мажлисдан ёзиб олинганини айтди:

“Мен ҳам бор эдим бу мажлисда. Мингбулоқ туманининг Гулбоғ қишлоғида бўлган. Йиғим-терим тугагандан кейин культивация ва бошқа техникалар МТПга йиғилади. Фермерларнинг кўпи бу ишни қилиб улгурмаган эди. Шунинг учун ҳоким фермерларни ёмон ҳақорат қилди. Ҳокимнинг оғзи ниҳоятда шалоқ. Ҳамма мажлисларда ҳам шахсиятни таҳқирлайди”

Аудио ҳоким деб айтилаётган шахснинг кластерга берган салбий баҳосидан бошланади:

“Кластерам қўлидан келса қилсинда, бўлмаса йўқолиб кетмайдими”.

Шундан сўнг, ҳоким деб айтилаётган шахс техникасини МТПга олиб бориб қўймаган шахсни уятли сўзлар билан ҳақорат қилади:

Эй сука, ҳаромдан бўлган ифлос, б...д!


“Мен ҳам муовинимга айтовдум, қилдирмабди-да, бл...д. Эй а...нгни чиқараман пид...з, бугун бормасин ўзинг борасан. Қ...қ, бажарганинг йўқ, п...з! Эй сука, ҳаромдан бўлган ифлос, б...д! Нима қилсанг қилавер, нах...й, бл...д! Сука, бл...д, ай, кў...ни итар...нимга Худога шукр деб, техникангни олиб бориб қўймайсанми, бл...д! Башарангга х...ям, сени бл...д!”

“Пид..зни бл...д, битта-иккитасига гапига топширмаса ҳам тегмаёвдим, бажармаса ҳам, к...тни бл...д! Телефон қиладиганларингга хо...м, на х...й, бл...д! Си...ман!”

К...тингга ит...ман, шу бугун обормагин жа...б, бл....д!”


“Ҳей, нимага обормадинг? Сен ҳам осмондан тушгансанда. Нимани ўқияпсан, қаерда хаёлинг. Ҳурматингиз кучайиб кетди-да, а? Эй к...тга ўхшаган! Каллангга қ...ғим сани, пид...зни, бл...д. К...тингга ит...ман, шу бугун обормагин жа...б, бл....д!”

Аудио ўртасида овоз эгаси ўзи айтаётган ҳақоратларнинг баттарини катталардан эшитаётганини айтиб, шундай деди:

“Сизлар ғалати қараяпсизлару, кечқурунги мен эшитган гапни-чи, бу ерда битта-иккита одамга гапирсам, танасидан тук тўкилади деб айтдим, бл...д!

Ҳоким деб иддао қилинаётган шахс, унга қарши бўлганларни “официально” огоҳлантиради:

Ҳукумат ўзига қарши бўлган одамларни ҳеч қачон ўзича қўйиб қўймайди. Шуни эсингдан чиқарманглар. Мен буни официально айтяпман.



Аудио сўнгида ҳоким уни айтганини қилмайдиганларни Қирғизистонга чиқиб кетиш таклифини беради:
“Ҳукумат ўзига қарши бўлган одамларни ҳеч қачон ўзича қўйиб қўймайди. Шуни эсингдан чиқарманглар. Мен буни официально айтяпман. Ўзингга қараб ол. 219та фермер Мингбулоқ халқи дегани эмас. Эсингдан чиқарма, қайдан чиққан бўлсанг ҳам ўзингдан кўр! Бирортанг агар ўйин қилиб, фитна қилиб иш кўрсатсанг ўзингдан хафа бўл!

Бундан кейин ўйин қилсанг, кўтанингни суғуриб оламан.


“Санларга бир-икки марта айтдим, ҳой, санлар аралашма бу нарсаларга дедим. Нима энди яна Тоҳир Йўлдошга ишониб биттаси чиқса орқасидан огонь, бизни кластерга ўтказиб юборяпти деб югуриб кетаверасанларми, а, кетаверасанларми қурол кўтариб! Битта иккитанг ўзингдан кетиб, ўзингни қўйвориб... Ҳаммани рўйхати бор. Ким-ким билан гаплашган, ким билан кўришган ҳамма, кўтанингни суғуриб оламан! Ёзаверасан, чизаверасан. Аралашганингни эшитсам, ўзингдан кўр. Официально шунча одамнинг ичида айтяпман! Агар норози бўлсанг, йўқолиб чиқиб кет, Қирғизистонгами, қайгами. Бундан кейин ўйин қилсанг, кўтанингни суғуриб оламан. Ерни олиш керак бўлса, мен оламан!”

Озодлик бу аудиога туман ҳокимининг муносабатини олиш мақсадида ҳоким ёрдамчиси Содиқжон Одилов билан боғланди. Ҳоким ёрдамчиси Нуршод Худойбердиев билан маслаҳатлашиб, кейин ўзи қўнғироқ қилишини айтди. аммо, ҳокимликдан қўнғироқ бўлмади.

Бу аудио ижтимоий тармоқда тарқалгач, вилоят ҳокимлиги ўзининг Телеграм- каналида 2 январь куни овоз эгаси ҳоким бўлиш-бўлмаслиги ўрганилаётгани, ҳокимлиги тасдиқланган тақдирда, унга нисбатан қонуний жазо кўрилиши ҳақида баёнот берди:

“Ижтимоий тармоқларда Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиевга мансублиги таькидланиб тарқатилган, ҳақоратли сўзлар ишлатилган ҳолда олиб борилган мулоқотнинг аудиоёзуви қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар юзасидан Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан ўрганиш бошданди.

Ўрганиш натижалари ҳар томонлама қонун доирасида кўриб чиқилиб, улар юзасидан қўшимча баёнот берилади.

Сабаби қандай бўлишидан катьий назар, туман ҳокимининг ўз лексикасида ахлоққа мос келмайдиган сўзларни ишлатиши, шахснинг шаьни ва қадр-қимматини қасддан камситувчи иборалардан фойдаланиши вилоят ҳокимлиги томонидан кескин қораланди ҳамда аудиоёзув Мингбулоқ тумани ҳокимига тегишлиги исботланса тегишли қонуний жазо чораси кўрилади”.