13 сентябрь кунги "Қурултой" давра суҳбатига Шавкат Мирзиëевнинг Каримов даври ҳақида кейинги ойлар давомида қилган баëнотлари мавзу бўлди.
"Қурултой"да қатнашган журналист Анвар Усмонов ва бошқалар “Каримов даври ҳозирги сиëсий раҳбар тарафидан салбий баҳоланганлиги"ни олқишлади.
Президент Мирзиёев июнь ойидаги чиқишларидан бирида Ўзбекистондаги энг йирик Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ва бутун Фарғонани “дабдала қилиб кетган”лар ҳақида гапирар экан¸ уларни “фарғоналик келинлар”,"тўдалар" ва "каламушлар" дея атаган.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Шавкат Мирзиёевнинг 12 июнь куни Фарғона вилояти фаоллари билан учрашуви пайтида ёзиб олиниб¸ Озодликка жорий ҳафта юборилган аудиофайлда президент мамлакат бош вазири бўла туриб¸ ўзи ҳам Фарғонадаги нефтни қайта ишлаш заводи ишларига аралаша олмаганини тан олган.
Ўзбекистон мустқилигининг илк йилларида Ўзбекистондаги энергетика соҳасини бошқарган ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига ҳам бир муддат раҳбарлик қилган Анвармироз Ҳусаинов Мирзиëевнинг бу гапини “инқилобий” деб атади.
-Ўзбекистоннинг нефт эҳтиëжини 80 фоизини қоплаб турган заводнинг Каримов оиласи мансублари бўлган қароқчилар тарафидан талон-торож қилинганини билар эдик¸ аммо бу вазиятга Шавкат Мирзиëевнинг баҳо бергани ва бу даврлар энди қайтмайди¸ дея айтгани инқилобий гап бўлди¸ дейди суҳбатдош.
"Қурултой" қатнашчилари “Каримов даврига сиëсий баҳо берилиши ва Мирзиëев “каламушлар” деб атаган мулозимлар халқ олдида тазарру қилиши” кераклигини таъкидлашди.